Канпирак девори (Девори Канпирак, Канпир девор) – Марказий Осиёда деҳқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида барпо қилинган мудофаа иншоотлари тизимининг харобалари. Маъноси қазилган (чоҳ) демакдир. Талаффузда „н“ билан „м“ алмашуви кузатилади. Пир сўзи эса қадимги пайря – айлана, ўров маъносида. Демак канпир сўзининг ўзи хандакли девор дегани. Девор сўзи канпир сўзининг туб маъноси унутилганда қўшилган.

Бухоро

Қадимги Бухоро воҳасидаги шаҳар ва қишлоқларни ўраб олган мудофаа девори (Девори канпирак). Наршахийнинг "Бухоро тарихи" асаридаги маълумотга кўра, Канпирак девори 782—831-йилларларда қурилган. Масъудийнинг ёзишича, Канпирак девори қадимги Суғд подшолари замонида бино қилинган. Наршахий маълумоти Канпирак деворининг қайта тикланган даврига тўғри келади. Канпирак девори харобаларини археологик жиҳатдан ўрганиш ёзма манбалардаги маълумотни тўла тасдиқлади. Масъудий хабар қилган дастлабки кўҳна девор Наршахий ёзган Канпирак деворига қараганда анча кичик майдонни эгаллаган. Сунъий марза ҳолида сақланган. Канпирак девору харобаларининг эни 25—35 метр, баландлиги 1—3 метр, баъзи ерларда 4 метргача етади. Дастлабки вақтларда унинг кенглиги 12—14 метр, баландлиги 8—10 метр, узунлиги 336 километр бўлган[1]. Қадимги Суғд воҳасини ўраб олган Канпирак девори ВИИИ аср охири – ИХ аср бошларида бино қилинган. Узунлиги 336 километр. Сунъий кўтарма ҳолида сақланган Канпирак девори харобасининг кенглиги 15—20 метр, баландлиги 2—4 метр[1].

Қадимги Усрушона воҳасини ўраб олган. Бу девор ҳам сунъий кўтарма ҳолида саланган бўлиб кенглиги 15—20 метр, баъзи жойларда, ҳатто 25 метр, баландлиги 1 метрдан 3 метргача[1].

Қадимги Фарғона водийсининг ғарбидаги Канпирак девори ВИИИ аср охири – ИХ аср бошларида бино қилинган. Девор ҳаробаси шимолдан жанубга йўналган бўлиб, жуда яхши сақланган. Кенглиги 12—15 метр, баландлиги 2—4 метр[1].

Қадимги Тошкент воҳасини шимолий тарафдан ўраган Канпирак девори Хўжакентдан Сирдарёгача чўзилган бўлиб, харобаларининг кенглиги 10—15 метр, баландлиги 1—2 метр[1].

ВИИИ—ИХ асрларда Ўрта Осиёда араблар ҳукмронлиги даврида Бухоро, Суғд ва Усрушона воҳалари атрофидаги Канпирак деворлар бир-бири билан туташтирилиб, ягона мудофаа тизими вужудга келтирилган. Канпирак деворлар кўчманчи қабила, элатларнинг ўтроқ деҳкончилик воҳаларига босқинчилик, талончилик юришларига қарши тўсиқ ҳосил қилиш учун бино этилган. Уларнинг йўналиш чизиқлари Бухоро, Суғд, Усрушона, Тошкент ва Ғарбий Фарғона воҳаларининг ВИИИ—ИХ асрлардаги обод ерлари чегаралари ва катта-кичиклигини аниқлашга ёрдам беради. Х асрда (Сомонийлар даврида) Канпирак деворлар ўз аҳамиятини йўқотиб, харобага айлана бошлаган[1].

О’рта Осиё мудофаа истеҳкомлари меъморчилигининг нодир намунаси хисобланади. „Кампирдевол“нинг шарқ томонида Кармана тумани маркази чегарасидаги Қаратоғ ўнғирларидан бошланиб, Зарафшон қирғоғи бўйлаб шарқ-ғарб томонга йўналган. Канпирак девори Қизилтепа туманининг шимоли-шарқий, жануби-ғарбий томонидаги мавзеларда ер сатҳи аниқ кўриниб турувчи, узоқ масофаларга чўзилиб кетган сунъий тупроқ қолдиқлари бўлиб, Абу муслим каналининг чап қирғоғи бўйлаб Қизилтепа ёдгорлиги томон давом эттиради ва ундан жануби ғарбга, сўнгра жанубга йўналиб, Когон туманининг жануби-шарқий қисмида ўз нихоясига етади.

Канпирак деворининг иккинчи қисми Бухоро суғдининг шимоли – ғарб томондан Варахша (Жондор тумани), ундан Субуктепа, Бўронтепа (Ромитан тумани), Хўжақултепа (Пешку тумани) сархадлари бўйлаб ўтиб, Шофиркон канали чап қирғоғи бўйлаб ўтиб, Абу Муслим тепага туташган.

„Кампаидевол“ сўзининг маъноси „қазилган чоҳ“ демакдир. Бу ерда талаффузда „н“ билан „м“ алмашинуви кузатилади. „Аир“ бўғини эса қадимги „пайря“ – айлана – ўров маъносида. Демак, кан(м)пир сўзининг ўзи хандақли девор дегани. Девор сўзининг туб маъноси унитилгандан кейин қўйилган.

Наршахийнинг „Бухоро тарихи“ асарида Канпирак девори 782-831 йилларда қурилганлиги ёзилган. Араб тарихчиси ва сайёхи Мас’удий (956 йили вафот этган) ёзишича Канпирак девори қадимги суғд подшохлари замонида (В-ВИ асрлар) бино қилинган.

Ўзбекистон тарихи фанида Кампир девор (девори Кампирак) атамаси Ўрта Осиё дехқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя этиш мақсадида бунёд этилган мудофаа иншоотларининг тизимини англатади.

Қадимги Кампирак девори қадимги Усрушона воҳасини ўраб олган. Бу деворлар сунъий кўтарма ҳолида сақланган. Тўртинчи кампирак девори қадимги Фарғона водийсининг ғарбида ВИИИ аср охирида ИХ аср бошларида барпо этилган. Бешинчи кампирак девори қадимги Тошкент воҳасини шимол тарафдан ўралган бўлиб, Хўжакентдан Сирдарёгача чўзилган.

Туман худудида Қизилтепа ёдгорлигидан ташқари, Бўритепа, Абу Муслимтепа, Шахривайрон, Оқсочтепа, Ажвандитепа, Лавандоқтепа каби истеҳкомлар жойлашган. Шунингдек, ҳар бир қўрғон ва девор билан ўраб олинган ҳудуд учун махсус дарвозалар, қўрғонлар орасидан бир чақиримдан камроқ масофада ҳарбий буржлар қурилган.

Тарихда Кампирак девори кўп тармоқли, қудратли мудофаа девори сифатида фаолият кўрсатган.


Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Канпирак девори“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 4-жилд (Зебуннисо — Конигил). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2002 — 704-бет.