Kentukki
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Франкфорт | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Лоуисвилле Лехингтон Оwенсборо | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 37-ўринда 104,659 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 26-ўринда 4,173,405 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 26-ўринда $136,446 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
15-бўлиб 1 июн 1792 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) / -6 (CСТ) | ||||
| Қисқартма | КЙ [21] | ||||
| Штат гули | Голденрод | ||||
| Штат дарахти | Тулип-треэ | ||||
Кентукки – АҚШнинг жанубий қисмидаги штатдир. Майдони – 104,6 минг км2. Аҳолиси – 4,06 миллион киши (2001), ярмидан кўпроғи шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Франкфорт шаҳри. Йирик шаҳарлари: Луисвилл, Лексингтон. Кентуккининг кўп қисми Камберленд платосида (баландлиги 200–450 м) жойлашган. Карст релеф шакли кўп. Машҳур Мамонт ғори ҳам ўша ерда. Ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмлари текислик. Огаё, Камберленд ва бошқа дарёлар кесиб ўтади. Иқлими мўтадил нам иқлим. Ойлик ўртача температура январда 0,4°, июлда 24,4°. Йиллик ёғин 1000–1250 мм.
Кентикки — индустриал-аграр штат. Кимё (синтетик каучук, тола, пластмасса ва бошқа), электротехника (уй-рўзғор асбоблари) ва умумий машинасозлик саноати ривожланган. Падюка шаҳри. АҚШдаги атом саноати марказларидан бири. Озиқовқат (вино, жумладан, виски тайёрлаш) ва тамаки саноати корхоналари бор. Тошкўмир, табиий газ, нефт қазиб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигида тамаки (ҳосили бўйича АҚШда Шимолий Каролина штатидан кейин 2-ўринда), маккажўхори, емхашак экинлари, соя, буғдой экилади. Гўшт-сут ва гўшт чорвачилиги ривожланган. Огаё дарёсида кема қатнайди[1].
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |