Kilogramm
Килограмм (қисқача: кг) СИ масса ўлчов бирлигидир. У халқаро килограмм эталонига тенг, деб та’рифланади. 1 кг 1000 граммга тенг. Халқ орасида кило деб аталади. Дастлаб, нормал атмосфера босимида 1 литр тоза сувнинг 4 °С даги массасини 1 килограмм деб аташган.
| Килограмм | |
|---|---|
| кг | |
|
Килограмм стандарти | |
| Умумий маълумот | |
| Катталик | Масса |
| Тизим | СИ |
| Белгиси | кг |
Килограмм (кило... ва грамм) — Халқаро бирликлар тизими СИда масса ўлчов бирлиги. кг билан белгиланади. 1дм3 (4° ли) тоза сув массасига тенг . Париж яқинида жойлашган Севр ш.даги Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросида сақланадиган диаметри ва бал. 39 мм ли платина-иридий (90 % Пт, 10% лр) нинг силиндр шаклидаги кртишмаси К. эталони сифатида қабул қилинган (1889). К.нинг улуш бирлиги грамм кенг қўлланади: 1 г = 0,001 кг . [1]
Ҳозирги кунда килограмм — СИда инсоният томонидан яратилган ягона жисмдан иборат бўлган эталондир.