Koʻhakiy
Кўҳакий Султон Муҳаммад Ҳофиз Тошкандий (Кўйкий Султон Муҳаммад Ҳофиз Тошкандий; Кўйкий Ҳофиз Тошкандий, Ҳофиз Кўйкий) (1490, октябр – 1584) – тарихчи, ҳуқуқшунос, таржимон. Али Қушчининг набираси, паркентлик зиёли Мирзо Камолиддин оиласида туғилган. Кейинчалик Тошкент шаҳрига кўчиб келган. У жуғрофия, этнография, ҳандаса, риёзиёт, фалсафа, мантиқ, фиқҳ ва адабиёт соҳаларининг ҳам билимдони бўлган. Кўҳакийнинг илмда камолот чўққисига чиққан даври Убайдуллахон ва Абдуллахон ИИ даврларига тўғри келади. Олим 10 дан зиёд асарлар ёзган. Шулардан „Рисолаи фифанний – ат тавсир вал калом“ („Эътиқодга оид илмлар ҳақида рисола“) номли асари қўлёзма ҳолида бизгача етиб келган.
Кўҳакий Тошкентнинг ҳозирги Сағбон кўчасидаги ўз ҳовлисида қурдирган мадрасасида мударрислик қилган. Ироқ, Миср, Сурия, Афғонистон, Эрон, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда бўлган. Кўҳакий ўз замовасининг илмли ва обрўли кишиси бўлганлиги учун Тошкентдан тўй муносабати билан Ҳиндистонга Бобур ҳузурига юборилган (1528). Бобур „Бобурнома“да бу ҳақда ёзади:
"Улуғ ош тортилганидан кейин… хожа Мирсултонға ва ўғлонларига ва Ҳофиз Тошкандий ва мулло Фаррух бошлиқ Хожанинг мулозимларига ва ўзга элчиларга ҳам олтундин, кумушдин таркаш била инъомлар бўлди".
Шунингдек, ҳинд тарихчиси Абдулқодир Маликшоҳ Бадоуний ўзининг „Мунтахаб ат-таворих“ номли тарихий асарида келтиришича, Кўҳакий 2-марта Ҳиндистонга боради (1569—70), Акбар томонидан қабул қилинади ва олимлик маҳорати учун катта туҳфалар олишга муяссар бўлади. Акбаршоҳ Кўҳакийни бобоси Бобурни кўрган табаррук киши сифатида улуғлаб, Деҳлидан бир кунлик йўлга чиқиб тантана билан кутиб олган. Бадоуний ёзади:
"У Ҳиндистондан Маккага боради ва у ердан Туркияга келади. Турк султони билан учрашади. Ҳинд диёрида топган иззат-обрўни у ерда ҳам топади. Вазирликка қилинган тақлифни рад этиб, ўз диёри Мовароуннаҳрга (Тошкентга) қайтиб келади ва у ерда вафот этади".
Тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа ўғлининг „Тарихи жадидайи Тошканд“ асарида "Тошкент диёридаги Ҳофиз Кўҳакий маҳалласидан Мавлоно Кўҳакий ақлий ва вақлий илмларда зўр олим бўлган. Жомий Ҳиротийнинг араб тили грамматикасига оид „Шарҳи мулла“ асарига хршия ёзган. Баҳс ва жадал илмининг қоидаларини аъло даражага етказгандир. Ҳофиз Кўҳакий Тошкент аҳолиси ва олимларининг ифтихори бўлиб, Дашти Қипчоқ, Фарғона, Мовароуннаҳр, Бухоро, Эрон ва Хуросонда кенг шуҳрат қозонган олимдир", деб таърифланади. Кўҳакий „Тарихи олий Чингиз“ („Чингизхон ва унинг авлодлари тарихи“) асарини ёзишда Жувайнийнинг „Тарихи жаҳонкушой“ китобидан кенг фойдаланган. Кўҳакий Муҳаммад ибн Адноннинг 2 жилдли „Тарихи Туркистон“ номли асарини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган ва унга баъзи маълумотларни қўшиб бошқа ном билан атаган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида унинг „Шарҳи одобул ал-мунозара“ („Одоб ва ахлоқ тўғрисида мунозара“ китобига шарҳ) китобининг араб тилида кўчирилган нусхаси ва араб тилида ёзилган „Фавоид зиёия“ („Мунаввар фойдалар“) номли шарҳланган асари сақланмоқда. Баъзи маълумотларга қараганда, Кўҳакий Қаффол Шоший мақбарасига кираверишда ўнг тарафга дафн этилган. Ҳозирги Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Кўҳакий яшаган маҳалла „Ҳофиз Кўйкий“ деб аталади[1].
Адабиёт
- Муниров Қ., Ирисов А., Носи ров А., Тошкент тарихида баъзи сиймолар, Т., 1983.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |