Кобе Порт

Кобе (япон тилида: 神戸市, Кōбе-ши) — Япониядаги шаҳар, Ҳёго префектураси пойтахти бо'либ 1.5 миллион аҳолига эга Япониянинг машҳур порт шаҳрларидан бири бо'либ ҳисобланади. Ушбу шаҳар Кансаи региони, Осака шаҳрининг г'арбида жойлашган. Кобе Япониянинг 17та белгиланган шаҳарларидан бири бо'либ Осака-Кобе-Кёто метрополитени давомидир. Хонсю оролнинг жануби-ғарбий қисмида. Осака қўлтиғи соҳилида. Хиого префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,5 млн.киши (1990-йиллар охири). Муҳим темир йўл тугуни. Япония ғарбидаги йирик саноат маркази. Металлургия, транспорт машинасозлиги, жумладан, кемасозлик (мамлакатда қурилаётган кемалар ҳажмининг 1/3 қисми К. ҳиссасига тўғри келади), озиқ-овқат ва ҳарбий саноат корхоналари бор. Электр энергия, тўқимачилик ва кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. К. порти Япониядаги энг йирик портлардан бири (йиллик юк ортиб-тушириш 150 млн. т.). Метрополитен қурилган. К.да чет эл банкларининг йирик филиаллари, савдо ва саноат фирмалари жойлашган. Университет, олий тижорат институти, тех. коллежи, расадхона, бадиий музей мавжуд. К. — халқаро туризм марказларидан бири. Шаҳар атрофида курортлар ва миллий боғлар бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил