Kollektor-drenaj tarmogʻi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Коллектор-дренаж тармоғи — ерларни ботқоқланишдан ва шўр босишдан сақлаш ҳамда оптимал сув-туз режимини таъминлаш мақсадида ортиқча тупроқ ва грунт сувларини йи-ғиб, мелиорация қилинадиган майдондан чиқариб юбориш мақсадларида қуриладиган иншоотлар мажмуи. Коллектор-дренаж тармоғит.нинг катта қисмини очиқ зовурлар ташкил қилади. Ўзбекистонда хўжаликлараро коллекторларнинг умумий ўз. 28,2 минг км, 2,8 млн. га дан ортиқ суғориладиган ерлар коллектордренаж тармоқлари билан таъминланган (2001). К.-д.т.ни қуриш Мирзачўл, Қарши чўли, Сурхон-Шеробод даштидаги ерларни кенг миқёсда ўзлаштириш имконини берди.
К.-д.т.нинг энг йирик тармоқлари Бухоро, Хоразм, Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида, Туркманистонда Қорақум канали зонасида, Тожикистонда Вахш водийси, Ёвон воҳасида қурилган бўлиб, мелиорацияланганга майдонга 25 дан 52 м гача узунликда коллектор ва зовур тўғри келади. К.-д.т. қуриш агротехник тадбирлар билан биргаликда шўр ерлар мелиорациясида, экинлар ҳосилдорлигини ва ялпи ҳосилини оширишда муҳим аҳамиятга эга (қаранг Горизонтал дренаж).
Машариф Боқиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |