Konserva
Консерва (лотинча: cонсерваре — сақламоқ) — ҳайвон ёки ўсимлик маҳсулотларидан махсус ишлов берилиб, узоқ муддат сақлаш учун тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари. Жаҳонда К.нинг 1000 дан ортиқ хили ишлаб чиқарилади. К. гўшт, гўшт-ўсимлик, сут, балиқ, сабзавот, мева ва бошқалардан тайёрланади. Консервалаш озиқ-овқат маҳсулотлар тўйимлилигини сақлашга ёрдам беради. Кўпинча, ортиқча қисмлари (қобиғи, уруғи, суяги, томири ва ҳоказо) олиб ташланиши, мой ва шакар қўшилиш ҳисобига маҳсулотларнинг тўйимлилиги ошади. Консерваланган маҳсулотларнинг витамини қисман (5— 7%) камаяди. К. бузилиб қолмаслиги учун салқин ва қуруқ жойда сақланиши лозим. К.тайёрланадиган аппаратларнинг кўпи автоматлаштирилган. Аҳолини йил бўйи сабзавот ва мевалар билан таъминлашда, туристик саёҳатларда К.нинг аҳамияти катта (яна қаранг Консерва саноати).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |