Константин И, Флавий Валерий, Буюк Константин (тахминан 285, Наиссус — 337, Анкирон) — Рим императори (306—337). Давлат бошқарувини босқичмабосқич марказлаштириб борган, олдинги диний эътиқод — бутпарастликни сақлаб қолган ҳолда, христианлар черковини қўллаб-қувватлаб турган. К.И. давридаги муҳим воқеалардан бири — 313 йилдаги Милан эдикта эди. Унга биноан, христиан динига эътиқод қилувчиларга эркинлик берилиб, черков ва черков мулклари қайтариб берилди. 324—330 йилларда Византии шаҳри ўрнида янги пойтахт — Константинополта асос солган. К.И даврида унинг ғалабалари шарафига Римдаги Зафар дарвозаси қурилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил