Konus

Конус (қадимги юнонча: κώνος — конос — дубулға учи) — ёпиқ конус сирт ва уни ҳосил қилувчиларни кесувчи С учидан ўтмайдиган текислик билан чегараланган геометрик жисм. Текисликнинг Конус сирт ичида жойлашган қисми Конуснинг асоси дейилади. Конус сиртнинг учи ва Конус асоси билан чегараланган қисмига Конуснинг ён сирти дейилади. Агар Конуснинг асоси доиравий бўлса, Конус доиравий Конус дейилади. С учи шу доиранинг марказига проексияланса, Конус тўғри доиравий Конус дейилади, СО кесма эса Конуснинг баландлиги дейилади. Тўғри бурчакли учбурчак ўзининг бирор катети атрофида айлантирилса, тўғри доиравий Конус ҳосил бўлади. Тўғри доиравий Конуснинг ён сирти , ҳажми формула билан ҳисобланган, бунда: р — Конус асосининг радиуси, ҳ — Конус баландлиги. .[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |