Кортина-д’ампецсо - Италия даги шаҳар, Венеция вилоятида, Доломитли Алп тоғлари оралиғидаги водийда, 1200 м баландликда, Бойте дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Тофане, Кристалло ва бошқа қорли қоялар қуршаб туради. Иқлимининг қулайлиги, манзарали ландшафти унинг халқаро аҳамиятга эга иқлим қурорти бўлиб ривожланишига имкон яратган. Қишки ва ёзги спорт ўйинлари маркази. 1956-йилда К.-д’А.да 7-қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган. Туризм марказларидан: спорт филмлари халқаро фестивали ўтказилади. Маҳаллий аҳоли ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил