Kosta-Rika
Коста-Рика (испанча: Cоста Риcа), Коста-Рика Песпубликаси (испанча: Репúблиcа де Cоста Риcа) – Марказий Америкада жойлашган давлат. Майдони – 51 100 км². Аҳолиси – 3,77 млн. киши (2001). Пойтахти – Сан-Хосе шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 7 вилоят (провинcиа)ра, вилоятлар кантонларга, кантонлар округларга бўлинади. БМТ – аъзоси Марказий Американинг энг кичик давлатларидан бири бўлган Коста-Рика икки қитъани боғловчи ерларда жойлашган. Пойтахти Сан-Хосе шаҳри бўлган бу давлат 1947-йилдаги келишувга кўра АҚШ, Чили, Куба каби давлатларга ишониб, хотиржам кун кўради.[1]
Коста Рика Республикаси Репúблиcа де Cоста Риcа
| |
|---|---|
|
Шиор: ¡Виван сиэмпре эл трабажо й ла паз! (Испанча: Кўп яша тинчлик ва меҳнат) | |
| Мадҳия: Нобле патриа, ту ҳермоса бандера | |
|
| |
| Пойтахт | Сан Хосе |
| Расмий тил(лар) | Испанча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Оскар Ариас | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
15-сентабр 1821 |
| Майдон | |
• Бутун |
51,100 км2 (129-ўрин) |
• Сув (%) |
0.7 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
4,016,173 (122-ўрин) |
| • Зичлик | 78/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$40,440 мил. (85-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$10,069 |
| Пул бирлиги | Cоста Риcан Cолон (CРC) |
| Вақт минтақаси | УТC−6 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC−6 |
| Қисқартма | CС |
| Телефон префикси | 506 |
| Интернет домени | .cр |
|
| |
Давлат тузуми
Коста-Рика – республика. Амалдаги Сиёсий Конституцияси 1949-йил 7-ноябрда қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент (2002-йилдан А. Пачеко); у аҳолй томонидан тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади. Президент бевосита 2-муддатга қайта сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи мажлис (бир палатали парламент) амалга оширади; унинг 57 депутати тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йил га сайланади. Ижроия ҳокимият президент томонидан вазирлар маҳкамаси ёрдамида амалга оширилади.
Табиати
Мамлакат ҳудудининг кўп қисми тоғлиқ. Сўнмаган вулқонлар (Ирасу – 3432 м, Поас – 2704 м ва бошқалар) бор. Кордилера-де-Таламанка тизмасидаги Чиррипо-Гранде тоғи (3820 м) Коста-Рикадаги энг баланд чўққидир. Кариб денгизи соҳили ботқоқли; Тинч океан соҳилида қўлтиқ ва яриморол кўп. Темир рудаси, олтингугурт, боксит, кумуш, олтин, нефт, марганец, симоб конлари бор. Иқлими – субекваториал, тропик, пассат иқлим. Пасттекисликларда январнинг ўртача температураси 23 °C, июлники 25 °C. Йиллик ёгин шарқида 3000 мм, ғарбида 1000–1500 мм гача. Дарёлари тез оқар ва серсув, қуйи қисмларида кема қатнайди. Йирик дарёлари – Сан-Хуан, Рио-Фрио. Мамлакат ҳудудининг салкам 65%ни эгаллаган нам тропик урмонларда палма, эбен, қизил, пушти дарахтлар, тоғ ён бағирларида дуб ўсади. Вулкан конусларидаги (2700–3000 м) бутазор ва ўтлоқлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Тинч океан соҳилида саванналар бор. Ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Маймунлар, пума, ягуар, тапирлар, зирхлилар, жайра ва бошқа яшайди. Кирғоққа яқин сувларида овланадиган балиқкўп. Миллий боғлари: Корковадо, БраулиоКоррило, Чиррипо.
Аҳоли
Аҳолисининг аксари костариканлар— асосан, ХВИ—ХВИИ асрларда Испаниядан кучиб борганларнинг авлодлари (87%); метислар, негр ва мулатлар ҳам яшайди. Туб аҳолиси – индейслар (брибрлар, борука ва бошқалар) 1% га ҳам етмайди. Расмий тил – испан тили. Давлат дини— католик дини. Аҳолисининг 44,3% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Сан-Хосе, Лимон, Турриалба ва бошқалар.
Тарихи
Ҳозирги Коста-Рика ҳудудида қадимдан индейс қабилалари яшаган, соҳилларда улар овчилик, балиқ овлаш билан шуғулланган. Марказий тоғлик жойларда индейслар деҳкрнчилик, олтин, мис эритиш, кулолчилик билан шуғулланган. 1502-йил Коста-Рика (испанчабой соҳил) Х. Колумб томонидан кашф этилиб, Нуэво-Картаго деб аталган. Коста-Рикага 1513-йилда испанлар бостириб кирди. 1560-йилда мамлакат Гватемала тарки-бига қушиб олинди. 60-йилларга келиб испанлар Коста-Рика ҳудудини батамом эгаллаб олди. ХВИ асрда Картаго (Коста-Рика пойтахти), ХВИИИ асрда Эредия, Сан-Хосе ва бошқа шаҳарлар барпо этилди. 1810-йилдан Коста-Рика аҳолиси испан ҳукмдорларига қарши курашди ва 1821-йил 15-сентабрда мустақилликка эришди. 1822-йил мамлакат Мексика империясига кушилди. 1823-йилда эса Марказий Америка Бирлашган вилоятлари федерацияси таркибига кирди. Шу йилдан Сан-Хосе шаҳри Коста-Рика пойтахти бўлиб қолди. 1825-йил Коста-Риканинг биринчи конституцияси қабул қилинди ва Коста-Рика мустақил давлат сифатида ажралиб чиқди (1838).
50-йиллар охиридан мамлакат иқтисодиёти тез ривожлана бошлади. 1901-йил Миллий республика партияси ташкил топди. 1920-йил ишчилар ялпи иш ташлаб, 8 соатлик иш куни жорий қилинишига эришдилар. 1941-йилда К. Р. фашистлар Германиясига уруш эълон қилди. Р. А. Калдерон ҳукумати меҳнаткашлар талаби билан бир қанча демократик ислохртлар ўтказди.
1948-йилда мамлакатда фуқаролар уруши бошланди. Никарагуа диктатори А. Сомоса қўшинлари мадади билан реаксион кучлар ғалаба қилди. 1953—1958-йилларда ҳукумат иқтисодиётда давлат секторини мустаҳкамлади. 1970—1974-йилларда ички сиёсий турмушни демократиялаш ва миллим суверенитетни мустаҳкамлаш чораларини кўрди. 1986-йилда президент этиб сайланган О. Ари-ас бетарафлик сиёсатини олиб борди. Коста-Рика – Ж945 йилдан БМТ аъзоси. 2001-йил июнда Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатган. Миллий байрами – 15-сентабр – Мустақиллик куни (1821).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Миллий озодлик партияси, 1945-йилда тузилган; Миллий иттифоқ партияси, 1947-йил асос солинган; Социал-христиан бирлик партияси, 1983-йил ташкил этилган; Костарикан халқи партияси, 1984-йил тузилган. Коста-Рика меҳнаткашлари унитар конфедерацияси, 1980-йил асос солинган; Коста-Рика демократ меҳнаткашлари конфедерацияси, 1966-йил асос солинган.
Иқтисодиёти
Коста-Рика – аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 22%, саноат улуши 27%. Иқтисодий фаол аҳолининг 30% қишлоқ хўжалигида, 15% саноатда банд. Майда ва ўрта хўжалик деҳқонлар кўпчиликни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 60% дан кўпроғи четга сотилади. Техника экинларидан шакарқамиш, абака, тамаки, шунингдек, шоли, маккажўхори, оқ жўхори, кофе, банан, какао, ситрус ва бошқа етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй, эчки боқилади. Балиқ овлаш ривожланган. 1 йилда 3,9 млрл. Киловатт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўн-поябзал, ёғочсозлик, семент ишлаб чиқариш, металлсозлик, автомобил йиғиш, нефтни қайта ишлаш ва кимё корхоналари бор. Иқтисодиётнинг кимё, резинатехника, металлургия, селлюлоза-қоғоз тармоқлари, чет эл сайёҳлиги ривожланган. Асосий саноат маркази – Сан-Хосе шаҳри.
Транспорти
Коста-Рикада узунлиги 1,4 минг км темир йўл, 26 минг км автомобил йўли бор. Асосий портлари: Лимон ва Пунтаренас. 2 аэропорт бор. Коста-Рика четга кийим-кечак, кофе, банан, какао, қанд-шакар, гўшт, ки-мёвий товарлар чиқаради. Четдан транспорт воситалари, ёқилғи, озиқ-овқат келтиради. АҚСҲ, Германия, Марказий Америка мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги – колон.
Тиббий хизмати
Коста-Рика да тиббий хизмат, асосан, давлат тасарруфида. Хусусий шифохоналар ҳам бор. Врачлар Сан-Хоседаги университетнинг тиббиёт факултетида тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
1973-йилда мажбурий 9 йиллик таълим жорий қилинган, бирок амалда бошланғич таълим мажбурийдир. Таълимнинг барча босқичлари – бепул. Бошланғич мактабда ўқиш муддати – 6 йил, ўрта мактабда – 5 йил Коста-Рика да 5 университет, шу жумладан, Сан-Хоседаги Коста-Рика университети (1843), Эредиа шаҳрида Миллий университет (1973) бор. Сан-Хоседа Лингвистика академияси (1923), Тарих ва география академияси, Атом энергияси миллий комиссияси (1967), Миллий илмий жамғарма, Миллий география институти (1944) ва бошқа илмий муассасалар, Миллий кутубхона (1888), университет кутубхонаси, Миллий музей (1887) ва Миллий театр галереяси мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Коста-Рика да бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Энг йириклари: „Насон“ („Миллат“, кундалик газета, 1946-йилдан), „Република“ („Республика“, кундалик газета, 1950-йилдан), „Пренса либре“ („Эркин матбуот“, кундалик кечки газета, 1889-йилдан), „Ора“ („Соат“, кундалик газета, 1946-йилдан), „Гасета“ („Газета“, кундалик газета, 1878-йилдан), „Либертад“ („Озодлик“, ҳафталик газета, 1962-йилдан), „Абаниқо“ („Елпиғич“, ҳафталик журнал,), „Полемика“ („Баҳс“, журнал, 1981-йилдан). Радиоэшиттиришларни назорат қилувчи миллий бошқарма ва ҳукумат телестансияси мавжуд. Бир қанча тижорат телестансиялари қам ишлайди. Телекўрсатувлар 1960-йилдан олиб борилади.
Адабиёти
Коста-Рика мустамлака даври ва ундан илгариги адабиёти кам ўрганилган. Мамлакат мустақилликка эришганидан кейин Коста-Рика адабиёти мустақил ривожлана бошлади. 1890—1891 йилларда бир неча шоирнинг „Коста-Рика назми“ тўпламида миллий оханглар янгради. ХХ аср бошларида халқ турмуши акс эттирилган кўплаб ҳикоялар, қис-салар, драмалар ва шеърлар ёзилди. 10— 30-йиллар ижод этган К. Гахини, Х. Кардона, К. Лира романларида ижтимоий муаммолар ёритилди. 30—40-йиллар адабиётида турли оқимлар пайдо бўлди. М. Хименес, Р. Бренес Месен каби ёзувчи ва шоирлар „Санъат санъат учун“ назариясини тарғиб қилдилар. К. Л. Фаляснинг „Мамита Юнай“, „Маркое Рамирес“ каби романларида ижтимоий кураш мавзуи ўз ифодасини топди. Х. Марин Канянс, Х. Гутеррес, Ф. Доблес ва бошқа ёзувчиларнинг романларида, Х. М. Селедон, Г. Доблес ва бошқа шоирлар ижодида, Х. Л. Санчес, Д. Галегос Троё ва бошқа новеллаларида ижтимоий-танқидий тамойиллар ривожлантирилди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Коста-Риканинг қадимги санъати Мексика, Панама ва Колумбия маданияти билан муштарак. Бўртма тош меҳроблар, баҳайбат тошлардан ясалган бошлар, одам ва ҳайвон гавдалари, сопол ҳайкалчалар, қимматбаҳо тошлардан, олтин ва мис қотишмаларидан ясалган нарсалар, шакл ва тақинчоқлар сақланган. ХВИИИ асргача бунёд этилган қурилишлар зилзилалар ва қароқчилар ҳужуми натижасида вайрон бўлган. Мустамлака даврида шаҳарлар (Сан-Хосе, 1737—1738) барпо этила бошлади. Улар тўғри режали қилиб қурилган ва кўкаламзорлаштирилган. Хом ва пишиқ ғиштдан қурилган ҳовлили уйлардан ташқари бир қаватли бетон иморатлар ҳам кўп. Индейсларнинг турар жойлари палма пояларидан қурилган. Эредия ва Ороси шаҳарларида барпо этилган черковлар ҳалигача сақланиб қолган.
Тасвирий санъати
ХИХ асрда пайдо бўлди (ҳайкалтарошлар Ф. Гутеррес, Х. Мора Гонсалес, рассом Э. Эганди Монтеро). ХХ асрнинг 20-йилларида манзарачилар, маҳаллий графикачилар мактаби ташкил этилди (Ф. Амигетти, М. де ла Крус Гонсалес ва бошқалар); айниқса, ҳайкалтарош Ф. Суниганинг халқ ҳаёти асосида яратган индейслар қиёфаси диққатга сазовор. Халқ санъатида ҳунармандчилик, ўймакорлик, тўқимачилик, каштадўзлик, кулолчилик ва бошқа ривожланган.[2]
Манбалар
- ↑ Абдулатиф Атхамов. АРМИЙАСИЗ ДАВЛАТЛАР, 29-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 23-октабр 2013-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |