Kseroderma
Ксеродерма, пигментли ксеродерма (юнонча: „херос“ – қуруқ ва дерма) — терининг наслдан-наслга ўтадиган туғма касаллиги; дерматозларта киради. Бунда тери қуёш нури (ултрабинафша нур)га ўта сезгир бўлади. Асосан, бола ҳаётининг биринчи йилларидаёқ намоён бўлади. Офтоб баданнинг очиқ жойларига (юз, қўл-оёққа) тушганидан кейин, у ерда эритематоз (қаранг Эритема) ва пигментли доғлар пайдо бўла бошлайди: тери қуруқшаб, қазғоқлайди, бора-бора тери юпқа тортиб, буришади (бурун қирралашиб, оғиз тортишиб қолади), конъюнктивит, кўз қовоқларининг қайрилиб қолиши ва ҳоказолар кузатилади. Боланинг ёши катталашган сайин (8—10 ёшларда) терисида сўгалсимон ёки папилломатоз ўсимталар пайдо бўлиб, эпителиомалар (рак, базалиома, меланома ва бошқалар) га айланиши мумкин (қаранг Папиллома). Беморга кортикостероидлар, витаминлар, рентгентерапия буюрилади, баъзан жарроҳлик усули қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |