Куб

Куб (қадимги юнонча: κύβος – Кубос) (математикада) – мунтазам олтиёқлик. Куб 6 ёқ, 12 қирра, 8 учга эга. Куб ёқлари квадратлардан иборат бўлиб, ҳар қайси учида ўзаро перпендикуляр учтадан қирра бирлашади. Куб симметрия маркази, 9 тадан симметрия ўқи ва симметрия текислигига эга. Қирраси а бўлса, Кубнинг сирти С=6а², ҳажми В=а³га тенг; Кубнинг барча қирраларининг йиғиндиси Л=12а бўлади.>.[1]

Кубоид

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил