Кумуш / Аргентум (Аг)
Атом рақами 47
Кўриниши Кумуш рангли
юмшоқ металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
107,8682 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 144 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
730,5 (7,57) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Кр] 4д10 5с1
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 134 пм
Ион радиуси (+2э) 89 (+1э) 126 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
1,93
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 2, 1
Термодинамик хоссалари
Зичлик 10,5 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,237 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 429 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 1 235,1 К
Эриш иссиқлиги 11,95 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 2 485 К
Қайнаш иссиқлиги 254,1 кЖ/мол
Моляр ҳажм 10,3 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик марказлашган
Панжара даври 4,090 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати 215,00 К
47
Кумуш
Аг
107,8682
4д105с1

Кумуш (лотинча Аргентум — оқ кукун), Аг — Менделеев даврий системасининг И гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 47, атом массаси 107,87. Кумуш 2 табиий барқарор изотоп — ИО7Аг (51,35%) ва ИО9Аг (48,65%) дан иборат. Сунъий изотопларидан "°Аг (ярим емирилиш даври 253 кун) нинг амалий аҳамияти бор. Кумуш қадимдан маълум. Ер пўсти нинг 1 -10 5% ини ташкил қилади. Соф ҳолда ва гидротермал конларда аргентит Аг2С билан бирга учрайди. Кумушнинг кюстелит, конгсберит, анимикит ваэлектрум каби табиий минераллари бор. Тоза Кумуш чиройли оқ металл. Ат. радиуси 1,44 А, Аг+ ионининг радиуси 1,13А. Зичлиги 10,5 г/см³, суюқланиш температураси 960,5°, қайнаш температураси 2212°. Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 2,7. Кумуш юмшоқ, чўзилувчан бўлганидан механик ишлови осон. Ундан 0,00003 см қалинликдаги вафис варақлар тайёрлаш мумкин. Кумуш иссиқлик ва электрни бошқа металларга қараганда яхши ўтказади, ёруғликни яхши қайтаради. Кимёвий жиҳатдан нофаол элемент. Одатдаги шароитда сув ва нам ҳаво таъсирига чидамли. Лекин галогенлар билан осон реаксияга киришади (қаранг Кумуш галогенидлар). Кўпгива металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Кумуш бирикмаларида, асосан, 1 валентли, баъзан 2 ва 3 валентли. Нитрат ва консентрланган иссиқ сулфат кис-лотада эриб, тузлар ҳосил қилади. Кумушнинг аксари тузлари сувда қийин эрийди. АгНО3, АгФ, АгCлО4 яхши эрийди. Кумушнинг 3 та оксиди маълум. Улардан Аг2О ва АгО барқарор моддалар, Аг2О, эса ўта беқарор бўлиб, соф ҳолда ажратиб олинмаган.

Кумуш (1)-оксид, Аг2О — тўқ қўнғир рангли кукун. Зичлиги 7,44 г/см³. Ёруғлик нури таъсирида кислородини йўқотиб қораяди. 200°да тўлиқ парчаланади. Сувда эрувчанлиги 0,714г/л. Аммиак эритмасида кучли оксидловчи комплекс Аг(НҲ3)2ОҲ, кучлироқ эритмада Аг3Н ва Аг2НҲ дан иборат портловчи аралашма ҳосил қилади. Озон таъсирида АгО га айланади. Органик синтезда коллоид эритмаси антисептик модда сифатида ишлатилади.

Кумуш (П)-оксид, АгО — металлсимон ялтироқ, қорамтир кулранг кристалл модда. Зичлиги 7,44 г/см³. 100° температурагача қиздирилганда элементларга ажралади, 110° да портлайди. Кумушга ёки Аг2О га озон таъсир эттириб, Кумушни сулфат кислотада анодли оксидлантириб олинади. Галваник элементларда қўлланади.

Кумуш, асосан, таркибида кумуш ва қўрғошин бор рудалардан ажратиб олинади. Кумуш қотишмалари танга пул, заргарлик ва уй-рўзғор буюмлари, лаб. идишлари ишлаб чиқаришда, электротехникада, тузлари фотографияда ишлатилади. Кумуш буюмлар тайёрлаш учун 875 пробали кумуш, яъни таркибида 87,5% Кумуш ва 12,5% мис бўлган қотишма ишлатилади. Кимёда Кумуш каттализатор сифатида қўлланади. Тиббиётда Кумушнинг аргирол, протаргол, колларгол, ляпис каби препаратлардан фойдаланилади.

Комил Тожиев.[1]

Кумуш - унсурлар даврий жадвалининг 47 унсури, металл.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар