Laos
Лаос, Лаос Халқ Демократик Республикаси (лаосча: Сатҳаланалат Пасатҳипатаи Пасаcон Лао) — Жануб-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой яриморалининг марказий қисмида жойлашган давлат. Майдони — 236,8 минг км². Аҳолиси — 5,6 млн. киши (2001). Пойтахти — Вентян шаҳри Маъмурий жиҳатдан 13 кхуэнг (вилоят)га бўлинади.
Лао Халқ Демократик Республикаси ສາທາລະນະລັດ ປະຊາທິປະໄຕ ປະຊາຊົນລາວ
| |
|---|---|
|
Шиор: ສັນຕິພາບ ເອກະລາດ ປະຊາທິປະໄຕ ເອກະພາບ ວັດທະນາຖາວອນ Тинчлик, мустақиллик, демократия, бирдамлик ва ривожланиш | |
|
Мадҳия: Пҳенг Хат Лао (Ҳймн оф тҳе Лао Пеопле) | |
|
| |
| Пойтахт | Виентиан |
| Расмий тил(лар) | Лаос тили |
| Ҳукумат | Битта-партиялик давлат |
| Тҳонглоун Сисоулитҳ | |
| Пҳанкҳам Випҳаванҳ | |
| Мустақиллик (Франсиядан) | |
• Сана |
19-июл 1949 |
| Майдон | |
• Бутун |
236,800 км2 (81-ўрин) |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
6,217,141 (102-ўрин) |
| • Зичлик | 26/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$11,920 мил. (132-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,917 |
| Пул бирлиги | Кип (ЛАК) |
| Вақт минтақаси | УТC+7 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+7 |
| Қисқартма | ЛА |
| Телефон префикси | 856 |
| Интернет домени | .ла |
|
| |
Давлат тузуми
Лаос — халқ-демократик республикаси. Амалдаги конституцияси 1991-йил 14-августда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1998-йилдан Кҳамтай Сипхандон), у Миллат мажлиси томонидан 5 йил муддатга сайланади, бош вазир, вазирлар ва бошқа мансабдор шахсларни тайинлаш ҳуқуқига эга. Қонун чиқарувчи ҳокимият Миллат мажлиси (бир палатали парламент) бўлиб, у аҳоли томонидан умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Ижроия ҳокимият — бош вазир бошчилигидаги ҳукумат.
Табиати
Лаос, асосан, тоғли мамлакат. Лаоснинг шимолий ўртача баландликдаги тоғ тизмалари ва платодан иборат. Траннин тоғлигида Л.даги энг баланд чўққи — Биа тоғи (2820 м) жойлашган. Мамлакат шарқида Аннам тоғининг Чионгшон тизмаси, жанубда Боловен платоси бор. Мамлакат ғарби ва жануби-ғарби аллювиал тупроқли пасттекисликдан иборат. Релефнинг карст шакллари тарқалган. Лаосда темир рудаси, қалай, олтин, рангли ва ноёб металлар, кўмир, калий тузи, чақмоқтош конлари мавжуд.
Иқлими субекваториал, муссонли. Январнинг ўртача температураси шимолда 15° дан жанубда 23°гача, июлники 28—30°. Тоғларида қора совуқ бўлиб туради. Йиллик ёғин тоғларда 3000 мм гача, платода 1600 мм. Ноябр—апрел қуруқ мавсум, май — октабр намгарчилик мавсуми ҳисобланади. Йирик дарёси — Меконг; унинг айрим қисмларида кема қатнайди. Фалокатли сув тошқинлари бўлиб туради. Тупроқлари, асосан, тоғ латерит тупроқлар. Лаос ҳудудининг 2/3 кисми ўрмон (тик, бамбук, дуб, қарағай, пушти, қора ва сандал дарахтлари). Плато ва водийларида саванна. Ҳайвонот дунёси бой: фил, йўлбарс, крштон, айиқ ва бошқа учрайди. Маймунлар, судралиб юрувчилардан илон, калтакесак, тимсоҳ кўп. Хилма-хил қушлар, кўршапалаклар яшайди.
Аҳолиси
Асосий аҳолиси лао (70%); шунингдек кхму, мео, яо ва бошқа халқлар — хитойлар, ветнамлар, ҳиндлар ва бошқа яшайди. Расмий тил — лао (лаос) тили. Аҳолисининг кўпчилиги буддавийликка, қолганлари анъанавий маҳаллий динларга эътиқод қилади. Аҳолисининг 19% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Вентян, Саваннакхет, Луанг-прабанг, Паксе, Тҳақхек.
Тарихи
Лаос ҳудудида одам юқори палеолит давридан яшайди. Милодий 1-минг йилликнинг 1-ярмида Лаос ҳудудида кхмерлар давлати — Фунаннинг сиёсий ва иқтисодий таъсири кучли бўлган. Фунан ўрнига келган Ченла (7— ВИИИ асрлар) ва Камбужадеш (ИХ—ХИИИ асрлар) давлатлари даврида Лаоснинг жанубий ҳамда марказий қисмида калъалар ва шаҳарлар бунёд этилди. ИХ асрга келиб таи ва лаос феодал князликлари пайдо бўлди. 1353-йил ҳорзирги Лаос ва Шаркий Таиланддаги князликлар бирлаштирилиб, марказлашган Лансанг давлати тузилди. 1707-йил Лансанг давлати Луангпрабанг, Вентян князликларига бўлиниб кетиб, Сиангкхуанг (СиенгКуанг) князлигига қарам бўлиб қолди (1710). 1828-йил Вентяннинг бир кисми Сиём, 1832-йил Сиангкхуангнинг кўпгина ҳудуди Ветнам қўл остига ўтди. 1893-йилда Луангпрабанг Франсия протекторатига айлантирилди. Шундан кейин Шарқий Тямпацак ва собиқ Вентян князлиги ҳудуди мустамлака сифатида Франсия Лаоси номи билан Ҳиндихитой Иттифоқи таркибига кирди. Лаос халқи Франсия ҳукмронлигига қарши бир неча марта қўзғолон кўтарди (1901—07; 1910—36). 1936—38 йиллардаги миллий озодлик ҳаракати Лаос, Ветнам ва Камбоджа халқ-демократик ҳаракати тусини олди.
Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатни Япония босиб олди. 1946-йилнинг бошида франсуз қўшинлари Лаосни яна ишғол қилди. 1950-йил 13-августда ўтказилган халқ вакиллари съездила Лаос Бирлашган миллий фронти (Нео Лао Ицала) тузилди. 1953-йил октабрда Халқ озодлик армияси тазйиқи остида Франсия Лаосни мустақил қироллик сифатида тан олди, бироқ 1954-йил Женева битимидан кейингина унинг мустақиллиги халқаро миқёсда танилди ва Франсия қўшинлари билан Ветнам халқ кўнгиллилари Лаосдан олиб чиқиб кетилди. 1955-йил декабрда Лаос БМТга аъзо бўлди. Нео Лао Ицаланинг номи 1956-йил 6-январда ўтказилган 2-съездда Лаос ватанпарварлик фронти (ЛВФ) деб ўзгартирилди. Бироқ 1958-йил ҳокимият Лаос ўнг кучлари қўлига ўтди. ЛВФ фаолияти тақиқланди. 1960-йил 9-августда қирол армиясининг парашютчилари баталони капитан Конг Ле бошчилигида давлат тўнтариши уюштирди ва Суванна Фумага хукуматни бошкариш топширилди. 1962-йил 11-июнда Суванна Фума бошлиқ миллий бирлик ҳукумати тузилди. Женевада 14 мамлакат вакиллари иштирокида ўтказилган халқаро кенгашда (1962-йил 23-июлда) Лаос бетарафлиги ҳақидаги Декларация ва Декларация баённомаси имзоланди. 1964-йил 19-апрелда давлат тўнтариши ўтказишга уринган унсурлар ҳукуматнинг бир неча аъзолари катори Суванна Фумани қамоққа олди. Лекин улар бутун жаҳон илғор кучларининг талаби билан озод қилинди. Суванна Фума 1964-йил июнда ҳукумат таркибини ўзгартиришга мажбур бўлди. 1969-йилдан Лаос унг кучлари ЛВФга қарши ҳарбий ҳаракатларни кучайтириб юборди. 1971-йил феврал бошида Америка-Жанубий Ветнам қўшинлари (30 минг киши) Жанубий Лаос ҳудудига бостириб кирди, бироқ март охиридан ватанпарвар кучлар шиддат билан қарши ҳужумга ўтдилар. 1973-йил 21-февралда Вентянда ЛВФ билан Вентян ҳукумати ўртасида Лаосда тинчлик ўрнатиш ва миллий бирликка эришиш тўғрисида Шартнома, 1973-йил 14-сентабрда шу Шартнома баённомаси имзоланди. Унда Миллий мажлисга сайлов ўтказиш ва Миллий бирлик ҳукуматини тузишга қарор қилинди. 1974-йил коалицион ҳукумат тузилди. 1975-йил 2-декабрда халқ вакиллари анжумани монархия тугатилганини ва Лаос Халқ Демократик Республикаси тузилганини эълон қилди. Мамлакат тинч қурилиш йўлига ўтди. Халқаро майдонда Лаос барча мамлакатлар билан ҳамкорлик ва тинчлик йўлига амал қила бошлади. Лаос ҳукумати Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 2-январда тан олди ва ўша йили 10-сентабрда дипломатия му-носабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 2-декабр — Республика эълон қилинган кун (1975).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Лаос Халқ-инқилобий партияси, 1955-йилда Лаос халқ партияси номи билан тузилган, 1972-йил февралдан ҳозирги номини олган; Лаос Миллий қурилиш фронти (Нео Лао Санг Сат), 1956-йил тузилган. 1979-йил февралгача Лаос ватанпарварлик фронти деб аталган, оммавий ватанпарварлик ташкилоти. Унга Лаос халқ инқилобий партияси раҳбарлик қилади. Фронт таркибига Лаос хотин-қизлар иттифоқи, халқ-инқилобий ёшлар иттифоқи, Талабалар уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари киради. Лаос касаба уюшмалари федерацияси, 1956-йилда тузилган, Жаҳон касаба уюшмалари федерацияси аъзоси.
Хўжалиги
Лаос — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 53%, саноат ва қурилишнинг улуши — 17%. Асосий табиий бойликлари — қимматбаҳо ёғочли ўрмон ва гидроэнергия ресурслари. Йилига 828 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий қишлоқ хўжалиги экини — шоли (экинзорнинг 90%). Маккажўхори, пахта, кофе, соя, банан, ананас, ситрус мевалар, картошка, сабзавот, шакарқамиш, тамаки, зиравор ҳам етиштирилади. Чорвачилигида қорамол, буйвол, қўй, чўчқа ва бошқа боқилади. Дарёларида балиқ овланади. Саноатида кончилик устун. Лаос саноати қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлайдиган кичик корхоналардан иборат. Металл буюмлари фабрикаси, таъмирлаш устахоналари, ёғочсозлик ва тўқимачилик корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Мамлакатда темир йўл йўқ. Автомобил йўллари узунлиги 14,1 минг км. Юкларнинг аксарияти Меконг дарёсида ташилади. Ташқи савдо учун Ветнамнинг Хайфон ва Дананг портларидан фойдаланилади. Лаос четга электр энергия, ёғоч, қалай консентрати, кофе сотади. Четдан саноат асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, металл, нефт маҳсулотлари, семент, гуруч олади. Ташқи савдода Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, Япония, Хитой, Россия билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — кип.
Тиббий хизмати
Тиббий муассасаларнинг кўп қисми давлат қарамоғида бўлиб, улар бепул хизмат кўрсатади. Врачлар Вентян тиббиёт институтида ва чет элларда тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
1976-йилдан Лаосда таълим соҳасини ислоҳ қилишга киришилди. Бошланғич ва ўрта мактабда дарслар лао тилида олиб борилади. Бепул таълим тизими вужудга келтирилган. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 5 йил, ўрта мактабда 6 йил Ўрта ҳунар-техника ва Педагогика таълим йўлга қўйилган. Вентян университети, тиббиёт ва педагогика институтлари мавжуд. Луангпхабанг яқинида давлат қишлоқ хўжалиги селексия стансияси, Вентянда Миллий кутубхона, шаҳар кутубхонаси, университет кутубхонаси, миллий санъат музейи ва бошқа бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Лаосда бир неча газ. ва журналлар нашр этилади. Йириклари: „Пасасон“ („Халқ“, кундалик газета, 1950-йилдан), „Вентян май“ („Янги Вентян“, кундалик газета, 1975-йилдан), „Нум лао“ („Лаос ёшлари“, ёшлар газета, 1979-йилдан), „Алунван май“ („Янги тонг“, журнал, 1985-йилдан), „Кхосана“ („Тарғиботчи“, журнал, 1987-йилдан), „Сакса май“ („Янги таълим“, журнал, 1981-йилдан), „Хенгнган“ („Меҳнат“, журнал, 1980-йилдан). Каосан Патет Лао ҳукумат ахборот агентлиги, 1968-йилда тузилган. Лаос миллий радиоси ҳукумат хизмати бўлиб, 1951-йилда тузилган, лао, Ветнам, тай ва кхмер, шунингдек, франсуз ва инглиз тилларида эшиттириш олиб боради. Лаос миллий телекўрсатуви, ҳукумат хизмати, 1983-йилда ташкил этилган.
Адабиёти
Лаос ҳудудидан ХИИИ аср 2-ярмига мансуб дастлабки ёзма ёдгорликлар топилган. Лансанг давлати (ХИВ аср) тузилиб, буддавийлик тарқалгач, линий ва дунёвий мазмундаги асарлар („Шаҳзода Хунг“, „Кхун Болом ҳақида достон“ ва бошқалар) пайдо бўлди. Панкҳамнинг „Синсай“ қаҳрамонлик достони ХВИ—ХВИИ асрлар Лаос адабиётининг юксак чўққиси ҳисобланади. ХВИИИ асрда Лансанг давлатининг емирилиши (1707) ва Лаос мустақиллигининг барбод бўлиши (ХИХ аср охири) оқибатида Лаос адабиёти таназзулга учради. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Лаос адабиёти янгидан ривожлана бошлади. Замонавий адабий асарлар, асосан, мамлакат мустақиллиги учун кураш тарихига ва янги турмуш қуриш муаммоларига бағишланган. Соме шеърлари, Сисан қўшиқлари, Кҳамлинг Фолсеннинг „Жажжи Си“ ва Диан Саваннинг „Ҳаёт йўли“ қиссаларида замон руҳи ёритилган.
Меъморлиги
Милодий 1-минг йиллик ўрталари ва 2-минг йиллик бошларидан Саваннакхет яқинидаги ибодатхоналар (Инг-Ранг ва бошқалар) сақланган. Лансанг давлати ташкил топгач (ХИВ аср), будсавийлик тарқалди ва унинг таъсирида ўзига хос миллий бадиий маданият ривожланган. ХВИ асрга мансуб „вата“ (монастир) мажмуалари (Луангпребангда Сиенг-Тхонг, 1561; Вентянда Фра-Кео, 1565 ва бошқалар) мавжуд. Уларнинг таркибида ибодатхоналар, кутубхоналар, роҳибларнинг ётоқхоналари, саройлар, турли шаклдаги ступалар бўлган. Мустақиллик эълон қилингач, ҳам замонавий, ҳам анъанавий миллий шакллардан фойдаланилди („Лансанг“ меҳмонхонаси, Ички ишлар вазирлигининг биноси ва бошқалар). Кейинги йилларда Вентян ва бошқа шаҳарларда замонавий уй-жой бинолари барпо этилди.
Тасвирий санати. Кўзалар водийси (Траннин ясситоғлиги)дан мил. бошларига доир кад. санъат ёдгорликлари — улкан гранит „идиш“лар топилган. Ўрта асрларда раққосалар ва бошқаларнинг ҳайкалчаларини ясаш, иморатларнинг ёғоч пештоқларига, эшикларга, дераза эшикчаларига ўйиб гул солиш ва зарҳаллаш расм бўлган. Лаосда дастгоҳли рассомлик (локли, мойбўёқ рангтасвири), графика, ҳайкалтарошлик ривожлана бошлади; халқ ҳаётини тасвирловчи манзаралар, натюрмортлар пайдо бўлди. Безак санъати, металл ишлаш, тўқимачилик ва бошқа кенг тарқалган.
Мусиқа маданиятининг бошланғич даври ХИИ асрга бориб тақалади. Лаос мусиқасида халқ анъаналари сақланган. Л.да ХХ асрга қадар нота ёзуви бўлмасада, адабиётидаги қонунлар замирида лам куйлари тизими шаклланган. Якканавозлик (сайёҳ ашулачилар ва ошиқмаъшуқлар қўшиқлари) ҳамда антифон тарзида хор қўшиқчилиги ривожланган. Қадимдан мавлум — эпик қўшиқчилик санъати, мавлум луанг — мусиқавийсаҳнавий томошалари ривожланиб келган. Мусиқа асбобларидан энг машҳури — хен бўлиб, у бамбук найчаларидан ясалади, шунингдек найсимон, 2 торли ғижжаксимон ва бир канча урма созлар оммалашган. ХХ аср 2-ярмидан аккордеон, катта барабан ҳам одат тусини олган, композиторлик ижоди юзага кела бошлаган (Баунтха-мали, Кҳамала Нокео ва бошқалар).
Театри Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё театрларига ўхшайди. Рақс, мусиқа, пантомима ва драмаларни умумлаштирган. Лаос театри саҳнасида декорация ва бутафориялар бўлмасада, томошалар қизиқарли ўтади. Қироллик балети, Фонус хаёл театри ва қўғирчоқ театри қадимдан бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |