Layn
Лайн, Марказий Полинезия Спорада ороллари — Тинч океаннинг экваториал қисмидаги архипелаг, Полинезияда. Кирибати давлати таркибида. Энг йирик атоллари — Рождество, Табуаэгран, Тераина. Майдони 500 км² чамасида. Лайнда энг кўп тарқалган ўсимлик — кокос палмаси. Оролларда копра олинади, нон дарахти ўстирилади, балиқ овланади. Лайн оролларини 1777-йил инглиз денгизчиси сайёҳи Ж.Кук кашф этган.Шимолда Кингмен Рифи(АҚШ),Палмира атолли(АҚШ),ғарбдан Молден ороли,Старбак ороли,Жарвис ороли,жанубдан Восток ороли,Флинт ороли,жануби-шарқдан Каролайн атолли ва узоқда Маркиз ороллари билан ўралган.Тўлиқ номланиши Лайн ороллари(Марказий Полинезия Спорадалари) деб номланади. Эвкатор чизиғини кесиб ўтади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |