Lazgi
Лазги — Хоразм халқ куйи ва рақси. Эркаклар (жанговар ва қаҳрамонлик руҳида) ва аёллар (лирик, ҳазиломуз) рақслари фарқланади[1].
Афсонавий ўзбек раққосалари Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева ва Гавҳар Матёқубова ҳар бир ҳаракатга сайқал берган ҳолда, Хоразм халқ рақсларини мукаммалликка олиб келганлар ва шу билан жаҳон саҳнасини забт этганлар.[2]
Халқаро э'тироф
Лазги 2019-йил 13-декабр куни ,,Хоразм рақси – лазги” номи остида ЙУНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020-йил 28-сентабрда ,,Лазги халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ 4843-сонли қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, 2022-йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта „Лазги“ халқаро рақс фестивали 25-30-апрел кунлари Хива шаҳрида ўтказилиши белгиланган. Ихтиёр Бахтиёров томонидан тасвирга олинган ,,Лазги” ҳужжатли филми ,,Арт Стреам”, ,,Фиффлондон”, ,,Блаcкбоардс”, ,,Лифт-Офф Сеасон Аwардс”, ва ,,ИФФТ” каби қатор халқаро танловларда ,,Рақс ҳақидаги энг яхши ҳужжатли филм” сифатида муносиб кўрилиб, мукофотланган.
Дубаи Опера саҳнасида “Лазги – қалб ва муҳаббат рақси” балет постановкасининг халқаро премераси ўтказилган[3][4].
Ижро услуби
Куй кичик муқаддима ва 3 қисмдан иборат. 6/8 ўлчовли гул уфори усулида ижро этилади. Рақс секин ва оддий ҳаракатлар билан бошланади — олдин бармоқлар, билаклар, елка ва кейин бутун тана жонлана бошлайди. Сўнгра бирданига қўл, оёқ, тана иштирок этадиган мураккаб ҳаракатлар уланиб кетади. Куйнинг бир қисми такрорланган ҳолда рақс ҳаракатлари алмашиб боради. Куй ҳарактери ўзгариши ва суръат тезлашиши билан рақс тобора қизғинлаша бориб, кескин ҳолда тамом бўлади.
Яратилиши
Лазгининг қадим тарихи оловнинг кашф қилиниши билан боғлиқ бўлиб, зардуштийлик динига бориб тақалади. Зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлмиш “Авесто”да бу ҳақида ягона ма’лумотларнинг борлиги олимлар томонидан та’кидланган. Хоразм халқ оғзаки ижодида лазгининг яратилиши ҳақида турли хил афсона ва ривоятлар бор. Масалан, жоннинг танага кириш жараёнини ифодалиши ҳақида, иқлимнинг совуқ бўлганлиги ва олов ёқиб исиниш учун турли ҳаракатлар орқали рақснинг пайдо бўлганлиги ҳақидаги ма’лумотларни лазгининг яратилишига боғлашади. Қадимги лазги тўғрисида шундай афсона бор. Инсон танаси дастлаб лойдан ясалиб, алоҳида-алоҳида бўлган экан. Жонга ,,танага кир” деб буюрибдилар жон танага кириб бирдан қўрқиб қайтиб чиқади. ,,Кир танага” деб қайта буюрадилар. У ,,қўрқаман” дебди. Шунда илоҳийдан бир куй таралибди. Бу куйга мафтун бўлган жон танага қандай кирганини ўзи билмай қолибди. Олдин бармоқларига, панжаларига, билакларига, елкаларига жон кириб, инсон тирилибди. Бу илоҳийдан келган “Лазги” куйи экан[5].
Турлари
Ҳозирги даврда Хоразмда лазги рақсининг 8 тури мавжуд бўлиб, улар:
- ,,Қайроқ лазгиси”;
- ,,Дутор лазгиси”;
- ,,Сурнай лазгиси”;
- ,,Масхарабоз лазги”;
- ,,Сарой лазги”;
- ,,Чангак лазги”;
- ,,Хива лазги”;
- ,,Гармон лазги” каби турларини айтиш мумкин.
Булардан ташқари, ХХ аср ўрталаридан бошлаб сўз билан ижро этиладиган, турли ижрочилар томонидан яллали лазгилар яратилган: "Кимни севар ёрисан" (К. Отаниёзов), "Лойиқ" (А. Отажонов ва М. Раҳимов), "Сани ўзинг бир ёна" (О. Ҳайитова, Б. Жуманиёзов), "Гал-гал" (Б. Ҳамдамов), "Паранг рўмол" (О. Худойшукуров), "Хоразмнинг лазгиси" (О. Отажонов), "Ўйна-ўйна" (К. Раҳмонов), "Ажойиб" (Т. Шомуродов) ва бошқалар. лазгининг куй ва усулидан Ш. Рамазонов "Хоразмча сюита"сида, М. Юсупов "Хоразм қўшиғи" операси ва "Гулсанам" балетида, Б. Гиенко "Хоразм мавзуларига сюита"сида, С. Юдаков "Хоразмча байрамона юриш"ида, М. Бафоев "Хоразмча каприччио"сида унумли фойдаланишган.
Комилжон Отаниёзов
Комилжон Отаниёзов тенгдош дўстлари Абдушариф Отажонов ва Матниёз Юсуповлар билан ўз даврида лазгини замонага мос равишда кўрсатиш, кейинги авлодларга етказиш борасида улкан ишларни амалга оширганлар. 1958-йили Хоразм сурнай лазгиси асосида бастакор Абдушариф Отажанов унга ўзига хос усул ва авжларни киритиб, шоир Хушнуд Абдулланинг ,,Лойиқ” радифли ғазали билан ашула вариантини ишлаган. Бундан илҳом олиб лазгининг чолғу қисмига янги жило бериб, Комилжон Отаниёзов юқорида номи келтирилган лазгига ўхшамаган янги услубда ўзига хос бир турини ижод қилган. Қўшиқни бошланғич қисмига чорлов услубида ,,Омон-эй, омон!” деган сўзи асосида муқаддима қилиб, асосий лирик қисмига Комил Хоразмий сўзларидан фойдаланиб, бетакрор ялла вариантини яратганлар. Комилжон Отаниёзов ташаббуси билан ҳамкасб дўсти Матниёз Юсупов томонидан 1960-йилда нашр қилинган (И.Акбаров билан ҳамкорликда) ,,Ўзбек халқ музикаси”нинг ВИИ томига Лазги ва Сурнай Лазгиси куйларининг ноталари киритилган. Лазгини кенг оммага тарғиб қилиш учун Комилжон Отаниёзов таклифи билан ,,Мафтунингман” филмига ,,Лазги” рақси киритилган[6].
Манбалар
- ↑ Ботир Матёқубов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Лазги рақси – Хоразм фолклорининг юраги“. Қаралди: 2023-йил 21-апрел.
- ↑ Худайберганова М, Холмўминов М. Хоразм “Лазги” рақси: пайдо бўлиш тарихи, шаклланиш даври ва тараққиёт босқичлари.
- ↑ Ориэнтал Арт анд Cултуре, Волуме 3 Иссуэ 2. Сcиэнтифиc-Метҳодиcал Жоурнал, июн 2022.
- ↑ Матёқубова Г. Офатижон “Лазги”, Тошкент, 1993 — 12-бет.
- ↑ Раҳимов Б. Лазги ашуласи қандай яратилган?, Иссуэ 10, Волуме 1, Ориэнтал Ренаиссанcе: Инновативе, эдуcатионал, натурал анд соcиал сcиэнcес. ИСБН 2181-1784.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
- “Лазги” ҳоразмча рақс Америкада ат Cентрал Асиан Фестивал ин Wашингтон ДC
- Узбек Натионал баллет “Лазги – Данcе оф Соул анд Лове” | Национальный балет Узбкистана «Лазги»
- Фильм "Лазги" (Лазги)
- Дилноза Артикова - " Лазги - Муҳаббат Ва Қалб Рақси "
- Дилноза Артикова - Японияда Узбекистон хафталиги. Хоразмракс кизлари "Лазги"