Limon
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ушбу саҳифани Лимон турлари билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |

Лимон, лиму (Cитрус лимон) — рутадошлар (ситруслар туркуми)га кирадиган доим яшил кўп йиллик дарахтлар тури, мевали экин. Ватани — Жанубий ва Жан.-Шарқий Осиё. Ёввойи ҳолда ўсиши аниқланмаган. Ўрта Денгиз, АҚСҲ, Мексика, Аргентина ва бошқа мамлакатлар субтропикларида, Кавказнинг Қора денгиз бўйларида, Ўрта Осиёда (траншеяларда) экилади. Шунингдек, уй шароитларида ўстирилади. Дарахти баландлиги 3–7 м, шохшаббаси ёйиқ. Новдалари тиканли, баъзилари тикансиз. Бар-ги қалин, оч яшил, чўзиқ-тухумсимон. Гуллари икки жинсли, оқ, хушбўй. Меваси тухумсимон, баъзан думалоқ. ўртача оғирлиги 120—400 г га боради. Пўсти сариқ, силлиқ ёки ғадир-будур, тахир. Эти 8—12 паллали, оч сариқ, серсув, нордон. Шарбати таркибида 3,5—8,1% кислота (асосан, лимон кислота), 1,9—3,0% канд, витамин С (100 г ида 45–140 мг), РР ва В ҳамда пектин моддалар, темир, фосфор, калий, калсий, магний тузлари бор. Асосан, ҳўллигича ейилади, кондитер маҳсулотлари тайёрлашда, шарбат, лимонад, лимон кислота олишда ишлатилади.
Л. қаламчасидан ва пайвандлаш юли билан кўпайтирилади. Боғда 2,5><4 схемада экилади. Кўчати ўтказилганидан кей-ин 3—4-йили ҳосил беради. 1 туп дарахти 15–20 кг ҳосил қилади. Очиқ боғларда Л. куклам, ёз ва кузда усади, қишда тиним даврига ўтади. Кўкламда гуллайди, меваси 150—170 кунда етилади. Траншея шароитида эса кузда ҳарорати 3—5° га тушганда ўсишдан тухтаб, кўкламда ҳарорат 10—12° га кўтарилганда ўсишни давом эттиради. Барглари ҳар 2—3 йилда янгиланади. Л. иссиқсевар, ёруғсевар ва намга талаб-чан ўсимлик. —1,5, —2° да мева ва пишмаган новдаларини, —5, —6° да тупини совуқ уради. Ҳаво ҳарорати 17—18° да бўлганда нормал ривожланади. Л. чи-риндига бой, сувни яхши ўтказадиган енгил тупроқларда мўл ҳосил беради. Л. Ўзбекистонда 1949-йилдан траншеяда ўстирила бошлади. Л.нинг Новогрузинский, Ударник, Меер ва бошқа навлар бор. Меер нави траншея шароитида экилади, дарахти паст бўйли кам тиканли, апрел — майда ёппасига гуллайди; кўчати ўтқазилгач, 2-йили хреилга киради. 4—5 ёшли дарахти 50—70 дона, 9—10 ёшдагиси 120—150 дона мева беради. Меваси октабр— ноябрда пишади. Кейинги йилларда халқ се-лексионери, фахрий академик Зайниддин Фахриддинов етиштирган йирик мевали (400—950 г) Тошкент, Юбилейний нав Л.лари ҳам ўстирилмоқда.
Адабиёт
- Кулков О.П., Муҳамедов Ш. З., Ўзбекистоннинг субтропик ўсимликлари, 1968;
- Фахриддинов 3., Тошкент лимони, Т., 1969.
Рихсивой Жўраев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |