Lissabon zilzilasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Лиссабон зилзиласи | |
|---|---|
|
| |
| Сана ва вақти | 1755-йил 1-ноябр |
| Миқдори | 8,7 Мw |
| Таъсир доирасидаги давлатлар (ҳудудлар) |
|
| Сунами | 20 метргача |
| Талофатлар | 12 000-50 000 киши ҳалок бўлган. |
Лиссабон зилзиласи - Португалияда содир бўлган зилзила. 1755-йил 1-ноябр соат 940 да рўй берган. Португалия тарихидаги энг кучли зилзила бўлиб, жуда катта талафот келтирган. Зилзила оқибатида тахминан 60 минг киши ўлган, 17 минг уй, 32 монастир, 53 сарой бузилган. Кучли ёнғинлар чиққан. Ўша даврда ер тебранишини ёзиб олувчи сейсмографлар бўлмаган. Лекин, машҳур сейсмологлар Гутенберг ва Рихтерларнинг фикрича, зилзила магнитудаси 8,75—9 га етган. Баъзи сейсмологларнинг таъкидлашича, зилзила магнитудаси 8,6 дан ошмаган. Зилзила 2,5 млн. км² майдонда Лиссабон шаҳридан 2200 км масофагача сезилган. Тебраниш Португалия ва Испаниядан ташқари Африка шим.да, Европа қитъасида эса Скандинавия мамлакатларига қадар етиб борган. Сув ҳавзаларида сунами ва сейшлар (зилзила натижасида денгиз ва кўлларда юз берган сувнинг резонанс чайқалиш ҳодисаси) кузатилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |