Litiy
| Лíтий / Литҳиум (Ли) | |
|---|---|
| Атом рақами | 3 |
| Кўриниши | Юмшоқ оқиш-кумуш ранг металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
6,941 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 155 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
519,9(5,39) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ҳе] 2с1 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 163 пм |
| Ион радиуси | 68 (+1э) пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
0,98 |
| Электрод потенсиали | -3,06 В |
| Оксидланиш даражаси | 1 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 0,534 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 3,489 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 84,8 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 553,69 К |
| Эриш иссиқлиги | 2,89 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 1118,15 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 148 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 13,1 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | кубик ҳажм-марказлашган |
| Панжара даври | 3,490 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 400,00 К |
| 3 | Литий
|
Ли | |
| [Не]2с1 | |
Литий (лито... ва лотинча: Литҳиум), Ли — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 3, атом массаси 6,941, ишқорий металларга мансуб. Иккита барқарор изтопи бор: 6Ли (7,52%) ва 7Ли(92,48%). 1817-йилда швед кимёгари Литий Арфведсон кашф қилган. Литий табиатда кенг тарқалган. Ер пўстининг масса жиҳатдан 6,5-10~3% ни ташкил қилади. 150 дан ортиқ минерали маълум. Асосий минераллари: сподумен ЛиАл[Си2О6], лепидолит К, 5А1, 5[СиАлл0] (Ф2ОҲ)2 ва петалит (Ли,На)[Си4А10ло]. Литий кумушдек оқметалл (ҳавода хиралашиб, қорамтир парда билан қрпланади) енгил, юмшоқ, чўзилувчан, пичоқ билан кесилади. Зичлиги 533 кг/м³ , суюқланиш температураси 180,54°, қайнаш температураси 1340°. Бринелл бўйича қаттиқлиги 7850Па. Барча бирикмаларида Литий бир валентли. Кислород билан бевосита реаксияга киришганда ёки иситилганда (ҳаворанг аланга бериб ёнади) литий оксид ҳосил қилади. Сув билан бирикканда литий ишқори ЛиОҲ ҳосил қилиб водород ажратиб чиқаради. Минерал кислоталар билан фаол реаксияга киришиб, тузлар беради. Азот, водород, галогенлар, углерод, кремний, фосфор бирикмалари ва бошқа кўпгина моддалар билан реаксияга киришади. Металлорганик бирикмалар ҳосил кила олиш Литийнинг муҳим хусусияти. Шунга кўра, органик синтезда кўп қўлланади (қаранг Литиёрганик бирикмалар). Литий олиш учун таркибида 0,25—30% литий оксид бўлган руда бойитилади. Натижада ҳосил бўлган минерал (сподумен, лепидолит, петалит) консентратларидан Литий ажратиб олинади. Саноатда Литий метали литий хлорид ва калий хлорид аралашмасини электролиз қилиш йўли билан олинади. Ҳозирги вақтда Литий металлотермик усул билан ҳам олинмоқда. Металл Литий қуйма, доналар, сим, стержен шаклида чиқарилиб, вазелин ёки парафин қатлами остида (герметик идишда) сақланади. Литий ядро энергияси ишлаб чиқаришда, силикат саноатида, кора ва рангли металлургияда, кимё, тўқимачилик саноатларида ва қишлоқ хўжалигида ишлатилади.Литийни 1818 -йилда Британиялик олим Гемфри Девид томонидан металл холида ажратиб олинган[1]
Лíтий (Ли) — унсурлар даврий жадвалининг 3 унсури, металл.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |