Livan
Ливан, Ливан Республикаси (арабча: الجمهورية اللبنانية, Ал-Жумҳурия ал-Лубнония) – Ғарбий Осиёдаги давлат. Ўрта денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган. Майдони - 10,45 минг км². Аҳолиси - 8 млн. киши (2001). Пойтахти – Байрут шаҳри. Ливан маъмурий жиҳатдан 6 муҳофаза (вилоят)га булинган.
Ливан Республикаси الجمهورية اللبنانية
| |
|---|---|
| Шиор: йўқ | |
| Мадҳия: Коуллоуна Лилоуатаан Лил Оула Лил Алам | |
|
| |
| Пойтахт | Байрут |
| Расмий тил(лар) | Арабча |
| Ҳукумат | Семи-Президентлик Давлат |
| Мишел Авн | |
| Нажиб Миқотий | |
| Мустақиллик (Миллатлар Лигаси мандатидаги Франсия ма'муриятидан) | |
• Сана |
22-ноябр 1943 |
| Майдон | |
• Бутун |
10,400 км2 (167-ўрин) |
• Сув (%) |
1.8 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
3,826,018 (125-ўрин) |
| • Зичлик | 367/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$20,420 мил. (113-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$5,337 |
| Пул бирлиги | Лебанесе Поунд (ЛБП) |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 |
| Қисқартма | ЛЕ |
| Телефон префикси | 961 |
| Интернет домени | .лб |
|
| |
Давлат тузуми
Ливан – парламентли республика. Амаддаги конституцияси 1926-йил 23-майда кучга кирган, кейинчалик унга тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (1998-йилдан Эмил Лахуд). Депутатлар палатаси (парламент) томонидан 6 йилга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият – 128 депутатдан иборат Депутатлар палатаси. Ижроия ҳокимиятни президент ва у тайинлайдиган ҳукумат (Вазирлар Кенгаши) амалга оширади.
Табиати
Қирғоқларининг купи паст. Соҳили текислик. Шарқида Ливан тизмаси мамлакатнинг катта қисмини эгаллаган (баландлиги 3088 м гача). Тоғлар, асосан, оҳактош, қумтош ва бошқалардан тузилган. Темир рудаси ва қўнғир кўмир конлари бор.
Иклими субтропик, ёзи қуруқ, қиши сернам. Соҳилида январнинг ўртача температураси 13°, июлники 28°. Йиллик ёғин соҳилда 750–1000 мм, тоғларда 1000 мм дан кўп. Дарёлари қисқа, ёзда кўпинча қуриб қолади. Йирик дарёси АлЛитони. Соҳилида қўнғир тупроқ, тоғ ён бағирларида бўз-қўнғир, юқорироғида қўнғир тошлоқ тупроқлар тарқалган. Ўсимликларининг аксари буталар. Ливан тизмасининг ён бағирларида эман, чинор, заранг, ҳалаб қарағайи ўрмонлари бор. Ҳайвонлардан сиртлон, чиябўри, ғизол, ҳар хил ке-мирувчилар ва паррандалар яшайди.
Аҳолиси
Аҳолисининг 90% дан ортиғи араблар, шунингдек, арманлар, курдлар, черкаслар, турклар ва бошқа яшайди. Расмий тили – араб тили. Аҳолининг 60% мусулмон (сунний, шиа, друз), қолган қисми христианлар (моруний, православ, католик). Аҳолининг 83,7% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Байрут, Таробулус аш-Шом, Сайдо ва Заҳла.
Тарихи
Ливан ҳудудида одам қуйи ва юқори палеолит давридан, ўтроқ халқ милоддан аввалги 5-минг йилликдан яшайди; 3— 2 минг йилликларда қад. Ливан ҳудудида финикияликларнинг шаҳар-давлатлари Библ (Жубайл), Тир (Сур), Сидон (Сайдо), Берит (Байрут) ва бошқа вужудга келди. Улар милоддан аввалги ВИИИ—ИВ асрларда Оссурия, Бобил, Ахоманийлар давлати ва македониялик Александр қўл остида бўлиб келди. Милоддан аввалги ИИ асрдан Ливан ҳудуди Салавкийлар салтанати таркибида ва милоддан аввалги 64-йилдан Рим хукмронлигида бўлди. Милодий ИВ—ВИ асрларда Ливан Византия империяси таркибига кирди. ВИИ аср бошида Ливанни сосонийлар, кейинроқ араблар эгаллади. ВИИ—ХИ асрларда Ливан бир неча сулола қўл остида бўлди.
Ливан ХИ аср охирида салибчилар, ХИИИ асрдан ХВИ аср бошларигача Миср мамлуклари ҳукмронлигида бўлди. 1516-йил Ливан Ҳудуди Усмонли турк салтанати таркибига кирди. ХВИИ асрда амир Фахриддин ИИ бутун Ливан ни бирлаштирди. 1697-йилдан Ливан Шиҳобийлар сулоласи қўл остига утди. ХВИИИ аср охири, ХИХ аср бошларида ҳукмронлик қилган амир Башир ИИ Шиҳобий Ливанни марказлаштириш сиёсатини қўллади. У мамлакатни Туркия ҳукмронлигидан озод қилиш ниятида Миср ҳукмдори Муҳаммад Али билан иттифоқтузди. 1861-йил июнда халқаро комиссия (Франсия, Буюк Британия, Австрия, Пруссия, Россия, Туркия) ишлаб чиққан низомга мувофиқ, мамлакат расман Ливан номини олди. ХИХ асрнинг 50—70-йилларида Ливан араб маърифатчилик ҳаракати марказларидан бирига айланди.
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Ливан Ғарбий Европа давлатларининг ярим мус-тамлакасига айланди; 1918-йил октабрда Англия ва Франсия қўшинлари Ливанни босиб олди. 1922-йил Ливанга Франсия ман-дати Миллатлар Лигаси томонидан тасдиқланди. 1926-йил майда қабул қилинган конституцияга мувофиқ, Ливан республика деб эълон қилинди. Бироқ Франсия унинг ташқи алоқалари ва мудофааси устидан назоратни ўз қўлида сақлаб қолди.
1936-йилноябрда миллий озодлик ҳаракати тазйиқи остида Франсия ҳукумати билан Ливан ўртасида Ливанга 3 йилдан кейин мустақиллик бериш тўғрисида шартнома тузилди. Шартномага биноан, Франсия Ливан ҳудудида ўз қуролли кучларини сақлаш, Ливан ташқи сиёсати ва ички ишларига аралашиш ҳуқуқига эга бўлди, франсуз реаксиясининг аралашуви билан Ливан га мустақиллик бериш ҳақидаги шартнома тасдиқланмай қолди.
Иккинчи жаҳон уруши бошида Франсия таслим бўлгач, 1940-йил Ливан Италия билан Германиянинг Яқин Шарқдаги таянч нуқтасига айланди. 1941-йил 8-июнда „Озод Франсия“ ҳаракати ва инглиз қўшинлари Сурия ва Ливанга бостириб кирди. Франсия қўшинларининг бош қўмондони генерал Катру Франсия мандатини бекор қилди, 26-ноябрда у Ливан миллий озодлик ҳаракати талабига жавобан Ливан га мустақиллик бериш ҳақидаги баёнотни тасдиклади. Бироқ Ливан 1943-йил 22-ноябрдагина ҳақиқий мустақилликка эриша олди. 1945-йил Ливан Араб давлатлари Лигаси тузилишида иштирок этди ва шу йили БМТга аъзо бўлди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам Франсия Ливанда ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишга уриниб, бир қанча тадбирлар кўрди, бироқ Ливан ҳукумати бу мавзуда музокара ўтказишдан бош тортди. Буюк Британия ва Франсия ўз қўшинларини 1946-йил 31-декабрда Ливан ҳудудидан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Ливан ҳукумати 1967-йил июнда Исроил тажовузига дучор бўлган Миср ва бошқа араб давлатларига ўз хайрихохлигини билдирди ва Яқин Шаркдаги сиёсий зиддиятларни тинч йўл билан ҳал қилиш тўғрисидаги БМТнинг 1967-йил 22-ноябр резолюсиясини маъқуллади. 1968-йилдан Ливан ҳудудида Фаластин қаршилик ҳаракати юзага келди. Ўша йили Ливанга қарши Исроил тажовузи бошланди. Натижада Ливан, айниқса, унинг жанубий ҳудудлари қаттиқ зарарланди. 1970-йил 17-августда парламент С. Франжени президентликка сайлади. Сойиб Салом ҳукумат раҳбари бўлди. Ливаннинг янги ҳукумати бетарафлик сиёсатини илгари сурди ва миллий иқтисодиётни мустаҳкамлашга, меҳнаткашларнинг турмуш даражасини яхшилашга ваъда берди, бироқ ваъдани бажариш ўрнига демократик ҳуқуқ ва эркинликларни чеклашга ҳаракат қилди; бу ҳол иш ташлаш ва намойишлар бошланишига сабаб бўлди (1972-йил охири – 1973-йил бошлари). 1975-йил апрелдан Ливанда кескин сиёсий танглик вужудга келди. 1975—76 йил Ливандаги христиан ва мусулмон қўшинлари ўртасида қуроллир можаро бошланди. Ўнг христиан кучлар Ливанда турган Фаластин қаршилик ҳаракати аскарлари билан, сўнгра мусулмонлар билан қуролли тўқнашув чиқардилар. Мамлакат иккига бўлиниб қолди. Араблараро кучлар (салкам 35 минг аскар) Ливанга киритилгандан кейин уруш ҳаракатлари тўхтади. 1978-йил Исроил қўшинлари Ливанга бостириб кирди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 425-қарорига биноан, БМТ Муваққат кучлари мамлакат жанубга ки-ритилди. Исроилнинг 1982-йил тажовузи натижасида Ливан ҳудудининг анчагина қисми 1985-йил гача эгаллаб турилди. Исроил Ливан жанубда 10 км га яқин кенгликдаги „Хавфсизлик минтақаси“ни ишғол қилиб турди. 1989-йилда мамлакатда яна қуролли можаро чиқди. Араб мамлакатлари учлар қўмитаси (Жазо-ир, Саудия Арабистони, Марокаш)нинг фаол иштирокида ва халқаро кучларнинг мадади билан Ливан миллий иноклик ҳартияси ишлаб чиқилди. Тоиф битими деб аталган бу ҳужжатда дав-лат бошқарув идораларини шакллантиришнинг диний белгиларидан аста-секин воз кечиш кўзда тутилган. Шу асосда 1992 ва 1996-йилларда парламент сайлови ўтказилди. Ташки сиёсатда Ливан ижобий бетарафлик, блокларга қўшил-маслик сиёсатига амал қилади.
Ливан Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 30-декабрда тан олди ва 1998-йил 22-октабрда дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами – 22-ноябр – Мустақиллик куни (1943).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Араб социалистик уйғониш партияси, 1950-йилда умумараб Баъс партиясининг бўлими сифатида тузилган; Катоиб (ёки Ливан фаланглари) партияси, 1936-йилда асос солинган; Тараққийпарвар социалистик партия, 1949-йилда тузилган; Миллий блок, 1943-йилда тузилган; Миллий либерал партия (Эркин ватанпарварлар партияси), 1958-йилда асос солинган; Ливан коммунистик партияси, 1924-йилда тузилган. Ливан меҳнаткашлари умумий конфедерацияси, 1958-йилда асос солинган.
Иқтисодиёти
Ливан – аграр-индустриал мамлакат. Ливан иқтисодиётининг асоси банк-молия фаолияти, савдо ва сайёҳлик. Ялпи ички маҳсулотда хизмат соҳаси, савдо, молия 50,3%, саноат ва қурилиш 17,8%, қишлоқ хўжалиги 9,8% ни ташкил этади.
Саноати, асосан, тўқимачилик, озиқовқат, кимё ва фармацевтика, ёғочсозлик, нефтни қайта ишлаш корхоналаридан иборат. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ливанда ҳунар-мандчилик корхоналари, Таробулус аш-Шом ва Сайдода нефтни қайта ишлаш заводлари мавжуд. Семент, металлургия, металлни қайта ишлаш ва кимё саноати корхоналари, ип газлама комбинати, канд-шакар заводи бор. Йилига ўртача 4,7 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади.
Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 30% банд бўлиб, миллий даромаднинг 10% ҳосил қилинади. Буғдой, арпа, тамаки экилади, банан, ситрус, зайтун, сабзавот, олма ва бошқа мевалар етиштирилади. Қорамол, эчки, қўй, парранда боқилади, балиқ овланади.
Ливан четга ситрус мевалар, газлама, қоғоз, металл буюмлар чиқаради; четдан машина ва ускуналар, ёгоч-тахта, озиқовқат, хом ашё келтиради. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Саудия Арабистони ва бошқа араб мамлакатлари, Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚСҲ. Пул бирлиги – Ливан фунти.
Транспорти
Автомобил транспорти етакчи ўринда. Автомобил йўллари узунлиги — 7,4 минг км; темир йўл узунлиги – 417 км. Ливан ҳудудидан Саудия Арабистони ва Ироқдан келувчи нефт қувурлари ўтган. Денгиз савдо флотининг тонна-жи 438 минг т дедвейт. Денгиз портлари: Байрут, Таробулус аш-Шом, Сайдо, Жуния. Байрутда аэропорт бор.
Тиббий хизмати
Врачлар Ливандаги Америка университети тиббиёт фанлар факултети таркибидаги Олий тиббиёт мактаби ва Франсия университетининг тиббиёт факултетида тайёрланади. Ливанда тиббий хизмат тизими асосан хусусийдир.
Маорифи, маданий-маърифий муассасалари
1960-йилдан давлатга карашли бошланғич мактабларда бепул ўқитиш жорий этилган. Бирок, ўқув муассасаларининг ярмидан кўпроғи хусусий. Маориф тизими 5 йиллик бошлангич, 4 йиллик тўлиқсиз ўрта ва 3 йиллик ўрта мактаблардан иборат. Ҳунар-техника билим юртлари, педагогика ўқув муассасалари мавжуд. Байрутда 4 та университет: Ливан университети (1953), Америка университети (1866), Франсия авлиё Иосиф университети (1881), Араб университети (1960); Жунияда хусусий университет (1950) бор. Ливан миллий ку-тубхонаси (1921), университетлар ҳузурида йи-рик кутубхоналар, Ливан миллий музейи (1920), Нафис санъат музейи, Америка университети музейи мавжуд (ҳаммаси Байрутда).
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Ливанда бир қанча газета ва журналлар нашр этилади. Йириклари: „Ал-Амал“ („Ҳаракат“, араб тилида чикадиган кундалик газета, 1939-йилдан), „АлАнба“ („Хабар“, араб тилидаги ҳафталик газета, 1953-йилдан), „Ал-Анвар“ („Ҳйп“, араб тилидаги кундалик газета, 1959-йилдан), „Ал-Байроқ“ (араб тилидаги кундалик газета, 1912-йилдан), „Ад-Диёр“ („Ватан“, араб тилидаги ҳафталик газета, 1941-йилдан), „Ан-Наҳор“ („Кун“, араб тилидаги кундалик газета, 1933-йилдан), „Ан-Нидо“ („Чақириқ“, араб тилидаги кундалик газета, 1959-йилдан), „Орян-жур“ („Шарқ куни“, франсуз тилидаги кундалик газета, 1971-йилдан), „Ревей“ („Уйғониш“, франсуз тилидаги кундалик газета, 1908-йилдан), „Ас-Сайёд“ („Овчи“, араб тилидаги ҳафталикжур., 1943-йилдан), „Ат-Тариқ“ („Йўл“, араб тилидаги ойликжур., 1941-йилдан), „Ал-Ус буа-ал-Араби“ („Араб ҳафтаси“, араб тилидаги ҳафталик журнал, 1959-йилдан), „Аш-Шааб“ („Халқ“, араб тилидаги кундалик газета, 1961-йилдан). Миллий ахборот агентлиги Ливан ҳукумат ахборот маҳкамаси бўлиб, 1962-йилда ташкил этилган. Ливан радиоэшиттириш хизмати ҳукумат қарамоғида, 1937-йилда асос солинган. Ливан телекўрсатув компанияси тижорат телекомпаниясидир (1959).
Адабиёти
ВИИ асрдан Ливан адабиёти умумараб адабиёти билан бирга ривожланди. Турклар ҳукмронлиги даврида маданият, хусусан, адабиёт турғунликда бўлди. ХИХ асрда Ливанда Миср, Сурия ва бошқа араб мамлакатларидаги сингари маърифатчилик ғоялари кенг ёйилди, публицистика асосий жанр бўлди, таржимачилик ривожланди (Носиф ал-Ёзижий, Бутрус ал-Бустоний ва бошқалар). ХИХ аср 2-ярми – ХХ аср бошларида Ливан адабиётида маърифатпарварлик гоялари янада кучайди. Биринчи жаҳон уруши арафасида Ливан адабиёти тараққиётининг янги босқичи бошланди: халқнинг орзу-умидларини ифодаловчи ва ҳаёт камчиликларини танқид қилувчи оқим шаклланди. Умар Фахури, Тавфиқ Юсуф Аввод ва бошқа ёзувчилар Ливан адабиётида ўзларининг ҳаққоний асарлари билан танилдилар.
Иккинчи жаҳон уруши йиллари ва урушдан кейинги даврда Умар Фахури, Антуан Тобит ва Рауф ал-Ҳурий томонидан ташкил этилган „Ат-Тариқ“ журналда Ливаннинг тараққийпарвар ёзувчилари фаол қатнашдилар. Ливан адабиёти ва даврий матбуотида фашизмни, мустамла-качиликни, ижтимоий тенгсизликни фош қилиш етакчи ўринни эгаллади.
Ёзувчи ва филолог Морун Аббуднинг „Кичик баҳодирлар“, „Қоғоздаги сиёҳ“ каби ҳикоялар тўпламлари деҳқонлар турмушига ва Ливан ёшларининг тақдирига бағишланган. Араб мамлакатлари ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг мураккаб томонлари бир қатор қисса, новелла, поэма ва бошқа ларда ўз аксини топган. Кейинги йилларда Ливан адабиётида ёзувчиларнинг ёш авлоди катта эътибор қозонди. Шоирлардан Ал-Хури, С. Акд, насрчи С. Идрис, Ливан Баалбеки мумтоз адабиёт анъаналарини давом эттирди.
Меъморлиги
Ливанда милоддан аввалги 5—4-минг-йилликларга мансуб тошдан қурилган мудофаа иншоотлари, турар жойларнинг қолдиқлари топилган. Мамлакатга араблар келгач (ВИИ аср), масжид, минора, Мадраса, карвонсаройлар курила бошлади. ХИИ асрда салибчилар томонидан Бофор қасри, монастирлар, черковлар бунёд этилган. Усмонли турк салтанати ҳукмронлиги даврида тўрк меъморлиги таъсири кучайди. Ливан мустақилликка эришгач, шаҳарлар таъмирланиб, кўп қаватли турар жойлар, кинотеатр, мактаб, клиникалар қурилди. Маҳаллий анъаналар давом эттирилди, равоқли, пештоқли йирик бйнолар қуришда кўпроқ темирбетондан фойдаланила бошлади.
Тасвирий санъати
Милоддан аввалги 5—4-минг йилликлардан нақшин сопол идишлар, 3—2-минг йилликлардан Финикия санъати асарлари – шоҳ Ахирам тош тобутидаги қабариқ тасвир ва ёзувлар, заргарлик буюмлари, қурол-яроғ сақланиб калган. Асрлар давомида биноларга ўймакорлик ва нақш ишланган. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Ҳ. Су-рурнинг ҳаётий портрет ва натюрмортлари, Х. Салибийнинг кўтаринки рухдаги картиналари машҳур бўлди, уларнинг ижоди кейинги рассомларга катта таъсир кўрсатди. 30—40-йилларда реалистик йўналиш етакчи ўринни эгаллади. 50—60-йилларда формалистик оқимларнинг таъсири кучли бўлди (рассомлардан С.Балтексе, П.Киракосян, И.Шамут, ҳайкалтарош Ю. Хоаек ва бошқа реалистик анъаналарни давом эттирдилар). Плакат, карикатура, китоб безаш тараққий этди. Амалий санъатда қадама нақш, металл ва ёғоч буюмларга сайқ-ал бериш, кандакорлик, каштадўзлик, гилам тўқиш ва бошқа ривож топган.
Мусиқаси
Мусиқаси – қадимги бўлиб, жоҳилия давридан бирмунча мураккаб чолғу куйлар ва қўшиқ турлари шаклланган. Айниқса, бадавийларнинг речитацияли – шарги ва дабка номли жадал суръатли рақс куйлари оммалашган. Кейинчалик диалогли атоба, касбий йўналишдаги мақам услубига мансуб мураккаб асарлар ривож топди. Байрутда Миллий консерватория, унинг ҳузурида камер оркестр бор. 1956-йилда Ливан мусиқачи ёшлар жамияти тузилган. У бошланғич мусиқий таълим, консертлар уюштириш билан шуғулланади. 1966-йил Байрутда жойлашган Америка университети таркибидаги Олий санъацҳунослик мактаби ҳузурида мусиқашунослик бўлими ташкил этилган. Ливан халқ қўшиқларининг оммалашувида ашулачи Фейрузнинг ҳиссаси катта. 1966-йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиладиган Баълабакка фестиваллари Ливан мусиқий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.
Театри
Маросим, байрам ва бошқаларда қадимдан турли томошалар кўрсатилган, лекин театр труппалари ХХ асрнинг 2-ярмидангина пайдо бўлди. Қизиқчи артист Шушу ташкил этган Миллий театрда Молер, Шекспир, Гёте ва бошқаларнинг асарлари қўйилди. Байрутдаги Ливан драма театрида жаҳон мумтоз адабиёти намояндаларининг асарлари билан бир қаторда маҳаллий муаллифларнинг песалари ҳам саҳналаштирилган. Песалар араб, франсуз ва инглиз тилларида қўйилади. Ливандаги театрлар хусусий бўлиб, давлатдан моддий ёрдам олмайди. Байрутда 1965-йил очилган Миллий ва Байрут театрлари, Баълабакка фестивали театри (1968) ва бошқа театрлар мавжуд.
Киноси
Биринчи бадиий филм 1929-йил суратга олинган. „Баълабакка ҳаро-балари остида“ номли бадиий филм, киножур.лар ва ҳужжатли филмлар ХХ асрнинг 30-йилларида чет эл фирмалари буюртмаси билан суратга олинган. 60-йилларда „Баълабакка“, „Ниер ист са-унд“, „Аласрий“ киностудиялари ташкил топди. Кейинги йилларда „Салом, муҳаббат!“ (режиссёр М. Салмон), „Шайтон арава“ (режиссёр Ж. Кан), „Қайрилган қанотлар“ (режиссёр Ю. Маълуф), „Гунг ва муҳаббат“ (режиссёр А. Баҳрий) каби филмлар томошабинлар диққатига сазовор бўлди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |