Magnetit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Магнетит (магнит темиртош) — мураккаб оксидлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби — ФеФе2О4. Таркиби ва хусусиятлари ўзгарувчан бўлиб, вужудга келиш шароитига боғлиқ. Куб сингонияда кристалланади, октаэдр кристаллар ва ромбдодекаэдр кўринишдаги яхлит донадор агрегатлар ҳосил қилади. Ранги қўнғир қора, металлдек ялтироқ. Қаттиқлиги 5,5—6,0; зичлиги 5200 кг/м3. Кучли магнит хоссасига эга. Таркибида титан (1У)-оксид (ТЙУ2) бўлса титанмагнетит ва хром (Ш)-оксид (0,0,) бўлса, хроммагнетит деб аталади. Магматик тоғ жинсларида, гидротермал конларда, баъзан чўкинди жинсларда учрайди. М. темир олинадиган асосий хомашё ҳисобланади. М.нинг йирик конлари габбро ва габбропироксенит-дунитли формацияларнинг магматик жинслари, сиенитлар, ўта асосли ишқорли жинслар ва карбонатитлар, контакт-метасоматик тузилмалар, вулканоген-чўкинди жинслар билан боғлиқ. М.нинг энг катта конлари Россия (Курск магнит аномалияси), Украина (Кривой Рог, Кременчуг темир руда конлари), Швеция, АҚСҲ ва бошқа мамлакатларда бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |