Magniy
| Магний / Магнесиум (Мг) | |
|---|---|
| Атом рақами | 12 |
| Кўриниши | енгил, юмшоқ, оқиш-кумуш ранг металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
24,305 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 160 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
737,3 (7,64) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Не] 3с2 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 136 пм |
| Ион радиуси | 66 (+2э) пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1,31 |
| Электрод потенсиали | −2,37 В |
| Оксидланиш даражаси | 2 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 1,738 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 1,025 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 156 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 922 К |
| Эриш иссиқлиги | 9,20 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 1 363 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 131,8 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 14,0 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 3,210 Å |
| Панжара/атом нисбати | 1,624 |
| Дебе ҳарорати | 318,00 К |
| 12 | Магний
|
Мг | |
| 3с2 | |
Магний (Магнесиум), Мг — Менделеев даврий системасининг ИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент; ишкорий - ер металларга киради. Тартиб рақами 12, атом массаси 24,305. Табиий Магний 3 та барқарор изотопдан иборат. 24Мг (78,60%), 25Мг (10,11%), 26Мг (11,29%). Учта сунъий радиоактив изотопи (23Мг, 27Мг, 28Мг) олинган. Магнийни 1808 и. дастлаб инглиз физиги Магний Деви амалгама ҳолида олган. 1829-йилда франсуз кимёгари Магний Бюсси магний хлоридга калий буғи таъсир эттириб, Магнийни металл ҳолида ажратиб олган. Магний масса жиҳатидан ер пўстининг 2,35% ни ташкил қилади. Магнийнинг 100 дан ортиқ минераллари бўлиб, улардан доломит, форстерит ёки оливин, магнезии, карналлит ва бошқа аҳамиятлидир. Оливин жинсларининг ювилишидан илонизи серпентин минерали ҳосил бўлади. Унинг толасимон тури асбест дейилади. Илон-изисимонлар чуқур ер ости карбонат ангидрид газларининг таъсирида парчаланиши натижасида талк жинсларига айланади. Тула парчаланганда эса магнезит (МгCО3)ра ўтади. Оҳактошлар МгCл2 эритмалари таъсирида доломитга МгCа(CО3)2 айланади. Ўзбекистондаги доломит конларининг энг каттаси Самарқанд вилоятида жойлашган.
Денгиз сувида 0,38%; баъзи кўллар сувида 30% магний хлорид бўлади. Магний кумушдек оқ, юмшоқ, чўзилувчан, енгил металл, ҳавода юпқа оксид парда билан қопланиб, қорамтир тусга киради. Бу парда уни кейинги оксидланишдан сақпайди. Магнийнинг зичлиги 1740 кг/м³, суюқланиш температураси 650°, кайнаш температураси 1105°. Магний бирикмаларида 2 валентли. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол металл. Ҳавода қиздирилганда кўзни қамаштирувчи оқ шуъла чиқариб ёнади ва оқ рангли магний оксид МгО, қисман кўкимтир магний нитрит Мг3Н2 ҳосил қилади. Хона ҳароратида сув билан реаксияга киришмайди. Қайнатилганда эса сувдан секин-аста водородни ажратиб чиқаради. Сув буғи билан 400° да шиддатли реаксияга киришади. Қиздирилганда азот, олтингугурт, галогенлар ва бошқа металлмаслар билан бирикади. Суюлтирилган кислоталарда осон эриб, водород ажратиб чикаради. Оддий шароитда ишқорларнинг сувдаги эритмасида эримайди. Водородли муҳитда 400—500° гача қиздирилганда гидрид МгҲ2 ҳосил қилади. Магнийни 500—600° гача олтингугурт ёки СО2 ва Ҳ2С билан қиздирилганда сулфид МгС ҳосил бўлади. МгФ2 ҳимоя пардасини ҳосил қила олиши сабабли фторид кислотада эримайди. Ишқорий бикарбонат ва аммоний тузлари эритмаларида эрийди. Магнийнинг барча тузлари рангсиз, аччиқ, сувда яхши эрийди. Магний кўпгина металлар билан қотишмалар ҳосил қилади.
Магний ўсимлик ва ҳайвонлар организмининг ажралмас қисмидир. Баъзи сув ўтлари, фораминифералар, оҳакли булутлар Магний консентратлари ҳисобланади (улар таркибида 3—4% гача Магний бўлади). Магний ўсимликларнинг яшил пигменти — хлорофилл таркибига киради.
Барча ўсимликларнинг ҳужайра органелларида ва барча тирик организмларнинг рибосомшрица Магний борлиги аниқланган. Магний фосфат кислота тузлари шаклида фитин таркибида бўлади. Одам ва ҳайвонлар организми Магнийни овқатдан олади. Одамнинг бир кеча-кундузда Магнийга эҳтиёжи 0,3—0,5 г. Овқатда Магний тузлари етарлича бўлмаса, нерв системасининг нормал қўзғалувчанлиги, мускулларнинг қисқариши бузилади. Қорамоллар емида Магний етишмаганда мускуллари тортишиб, оёқлари ривожланмай қолади.
Саноатда Магний электролитик, металлотермик ва углетермик усуллар билан, лекин, асосан, МгCл, КC1 ва НаCл эритмалари аралашмасини электролиз қилиб олинади. Металлотермик усулда хом ашё бўлиб доломит, қайтаргич бўлиб ферросилиций ёки силикоалюминий хизмат қилади. Углетермик усулда Магний МгО билан углерод аралашмасини 2100° дан юқори ҳароратда герметик печларда қиздириб олинади.
Пиротехникада, металлургияда қотишмалар, қийин қайтариладиган металлар (ванадий, титан, уран, сирконий), мустаҳкам чўян олишда, атом техникасида, кино, фотография ва ёритиш техникасида ишлатилади.
Адабиётлар
- Эйдензон Магний Магний, Магний, Магний, 1969;Иванов Магний Магний, Ляндрес Магний Магний, Прокофев Магний Магний, Производство магния, Магний, 1979.
Темир Отақўзиев.[1]
Магний - унсурлар даврий жадвалининг 12 унсури, ишқорий металл.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |