Mahbuba Muhammedova
- Зиёсферада исми Маҳбуба ва фамилияси Муҳаммедова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Маҳбуба Муҳаммедова (1907-йил, Фарғона — 1978-йил 28-сентабр)[1] — педагог. ХХ асрнинг 30-йиллари охирида бошланган қатағон қирғинига учраган ўзбек аёлларидан бири. ТошМИ доценти, Германияда таҳсил олиб қайтган кимёгар олим Саттор Жабборнинг турмуш ортоғи.
| Маҳбуба Муҳаммедова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1907-йил |
| Вафоти | 1978-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент техника институти |
| Касби | Педагог, инженер |
| Турмуш ўртоғи | Саттор Жаббор |
| Болалари |
Ўзхон Жаббор, Ўрхон Жаббор Дилбархон Жаббор |
| Отаси | Нурмуҳаммад Дадамуҳаммедов |
| Онаси | Марҳаматхоним |
Таржимайи ҳоли
Матлуба Муҳаммедова 1907-йил Фарғонада туғилган. Отаси Нурмуҳаммад Дадамуҳаммедов янги усулдаги мактабда муаллимлик қилган. Онаси Марҳаматхоним хоним, хат-саводи чиққан, оқила аёллардан эди. Марғилоннинг машҳур жадид муаллими бўлган Нурмуҳаммад Дадамуҳаммедов фарзандларининг тарбиясига алоҳида эътибор билан қаради. Илк саводни уйида ўзлаштирган қизлар жадид мактабининг энг олди ўқувчилари бўлиб таълим олдилар. Москвадаги ўзбек маориф институтига ўқишга киради. Катта қизи Маҳбуба Муҳаммедова дастлаб Тошкентдаги хотин-қизлар билим юртида таҳсил олади. 1925-йилда Москвадаги ўзбек маориф институтига ўқишга киради. Унинг ортидан синглиси Матлуба Муҳаммедова ҳам Москвага ўқишга келади. Ўқишни битирган Маҳбуба Муҳаммедова 1930-йилда Германияда таҳсил олиб қайтган кимёгар олим Саттор Жабборга турмушга чиқади. Улар уч фарзанд кўради: Ўрхон, Ўзхон, Дилбархон. Турмуш ўртоғи Саттор Жаббор таклифи билан М.Муҳаммедова Техника институтига ўқишга киради.
1937-йил 8-январ куни ТошМИ доценти Саттор Жаббор қамоққа олиниб, узоқ давом этган қийноқ ва таҳқирлардан сўнг 1938-йил 9-октябр куни отиб ташланади. Турмуш ўртоғи Маҳбуба Муҳаммедова ҳам 1938-1939-йилларда қамоқда ўтиради. Озодликка чиққач, фарзандлари тарбиясига кирашади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкент текстил комбинатида директор ўринбосари даражасига қадар кўтарилган[2]. 1959-йилга келиб турмуш ўртоғи Саттор Жабборнинг айбсизлиги исботланади. Маҳбуба Муҳаммедова 1978-йил 28-сентябрда вафот этган. Фарзандларидан Ўзхон Жаббор профессор, Ўрхон Жаббор эса техника фанлари номзоди.
Манбалар
- ↑ Б. Ҳасанов. Тарихнинг нома'лум саҳифалари. 7-китоб. Тошкент ислом университети 2018 — 137-бет. ИСБН 978-9943-4964-4-6.
- ↑ Баҳром Ирзаев „Нега сен қўзғолмайсан, Миллатим?! – Шўролар мамлакатини ларзага солган опа-сингил Муҳаммедовалар“. ойина.уз. Қаралди: 26-июн 2023-йил.