Maishiy xizmat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маиший хизмат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш — аҳолига ноишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасининг бир қисми. Маиший хизмат кишиларнинг касбий ва ижтимоий-сиёсий фаолиятига боғлиқ бўлмаган холда моддий ҳамда маънавий эҳтиёжларни бевосита қондириш бўйича амалга ошириладиган ижтимоий-ташкилий усуллар ва шакллар билан тавсифланади. Ҳозирги шароитларда Маиший хизмат халқ хўжалигининг махсус индустриал моддий-техника базаси — саноат корхоналари ва комбинатларига эга бўлган алоҳида тармоғи ҳисобланади. Маиший хизмат корхоналари томонидан якка тартибда шахсий истеъмол буюмларини тайёрлаш, истеъмол қийматини йўқотган, рўзғорда ишлатиладитан ва шахсий фойдаламишдаги буюртмаларни тиклаш, шахсий хизматлар кўрсатиш ва бошқа ишлар бажарилади. Маиший хизматга уй-жойни таъмирлаш, якка буюртмалар бўйича мебеллар тайёрлаш ва уларни таъмирлаш, кир ювиш, буюмлар ва кийим-кечакларни кимёвий тозалаш ва бўяш. якка тартибда поябзал, кийимкечак, мўйнали ва трикотаж буюмлари тикиш ва таъмирлаш, автомобилларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, рўзгор техникаси машиналари ва асбоблари, радио ва телеаппаратураларни, шунингдек, мусиқа асбобларини таъмирлаш, қимматбаҳо нарсаларни ломбардларда сақлаб бериш бўйича хизматлар, фотохизматлар, сартарошлик, маданиймаиший ва спорт буюмларини ижарага бериш хизматлари. хонадонларни йигиштириш билан боглиқ хизматлар, турли топшириқдарни бажариш ва бошқа билан шуғулланалиган корхоналар ва ташкилотлар фаолияти киради. Ижтимоий тараққиёт, техника воситаларининг ривожи, шунингдек, халқ моддий фаровонлигининг ортиши билан аҳолининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари ҳам ўсиб-кўпайиб боради. Бу ҳолат Маиший хизматнинг ижтимоийташкилий усуллари ва шаклларининг кенгайишини тақозо этади. Маиший хизмат корхоналари хизмат кўрсатиш соҳаларининг бошқа тармоқлари (мас, савдо, умумий овқатланиш, болалар муассасалари, турар жой, коммунал хўжаликлари ва ҳоказо) билан бирга хонадон хўжалигида бажариладиган айрим ишлар ва хизматларни аста-секин ижтимоий ишлаб чиқариш ва умумий хизмат кўрсатиш шакллари билан алмаштириб боради.
ХХ аср бошларига қадар Ўзбекистонда аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг уз анъаналари ва тарихига эга бўлган тизими шаклланган эди. Қишлоушрда ва шаҳар маҳаллаларида сартарошлар. чегачилар, чеварлар. шунингдек, косиб ва ҳунармандлар Маиший хизмат кўрсатиш вазифасини бажарганлар. Устахоналар ва сартарошхоналар шаҳар ва қишлоқ бозорлари х.удудида, маҳалла гузарларида жойлашган эли. ХХ асрнинг 20-йилдан бошлаб давлат томонидан Маиший хизмат сохасини ривожлаитиришга қаратилган қарорлар қабул қилинди. Маиший хизмат артеллари тузилди, янги ателе, устахона, маиший хизмат уйлари, корхоналар очилди, Маиший хизмат индустрияси яратилди. 1965-йилда республикада Маиший хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилди. 1965—1980-йилларда Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари сони 8382 тадан 18031 га етди (шу жумладан, қишлоқжойларида 4403 тадан 11293 тага етди). Маиший хизмат уйлари ва ихтисослаштирилган корхоналар ишга туширилди, фақат 1971—1975-йилларда 20 минг янги технологик асбоб-ускуналар ўрнатилди. 1990-йилга келиб республикада ателе ва устахоналарни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 26,9 минг Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ишлади, аҳоли жон бошига Маиший хизмат кўрсатиш хажми 1965-йилга нисбатан деярли 10-марта кўпайди. 90-йиллар бошидан тизимни бозор муносабатларига ўтказиш учун Маиший хизмат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш бошланли. 1992-йил апрелда республика Маиший хизмат кўрсатиш вазирлиги тугатилди ва унинг негизида аҳрлига Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари уюшмаси — "Ўзмаишийхизматуюшма" тузилди. 1992—1995-йилларда Маиший хизмат тармоқдарига қарашли 12587 корхона хусусийлаштирилди ва аксиядорлик жамиятлари, жамоа корхоналари, хусусий корхоналарга айлантирилди. 1994—1995-йилларда шаҳар ва қишлокларнинг гузарларида 474 савдомаиший мажмуалар ташкил этилди. Барча вилоят марказларида, туманлар ва шақарларда Маиший хизмат соҳасидаги кичик, хусусий ва ўрта бизнесни мувофиклаштириш ва қўллаб-қувватлаш уюшмалари тузилди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 17-сентябрдаги қарори билан Маиший хизмат кўрсатиш сохасини бошкаришни давлат тасарруфидан чикаришни давом эттириш, Маиший хизмат корхоналари ва маҳаллий бошқарув органларнинг хўжалик мустақиллигини ошириш мақсадида "Ўзмаишийхизмату-юшма" тугатилди. Аҳолига Маиший хизмат кўрсатиш ишларини ҳудудий (вилоят) уюшмалари, Маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг туман (шаҳар) уюшмалари бошқаради. Улар ақолига 800 дан ортиқ хизмат турини кўрсатади.
ЎзРда аҳолига Маиший хизмат кўрсатиш сохасига чет эл инвестицияси ҳам жалб этилган. Мамлакатда Туркия, Корея Республикаси, Германия, Италия, Франсия ва бошқа давлатлардан келган ин-весторлар қамкорлигида ташкил этилган қушма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. 2000-йилда Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилган Маиший хизмат ҳажми 47,5 млрд. сўмни ташкил этди, аҳоли жон бошига 12340,2 сўмлик пулли хизматлар кўрсатилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |