Manbalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манбалар, тарихий манбалар – ўтмишда билан бог'лиқ барча ҳудудларидан биридаги мактаб о'қувчилари о'ртасида о'тказилаётган байрам тадбирларидан лавҳалар намойиш қилиш ва учун биринчи марта майдоннинг одамзод қўли билан бунёд этилган тарихий жараён изларини ўзида акс эттирувчи ва кишилик жамияти тарихини ўрганиш имконини берувчи ҳозирги кунгача сақланган ҳар қандай осори атиқа, ёзма манба, маънавий (тил, эътиқод, урф-одат) қадриятлар. М. тарихий тадқиқотларнинг асосий пойдевори ҳисобланади. Уларни кенг кўламда синчиклаб ўрганмасдан туриб кишилик жамиятининг тадрижий тараққиёти тарихини таҳлил қилиб бўлмайди. М.нинг хили ниҳоятда кўп, аммо маълум даражада аниқ ва тўла маълумотларга эга М. мажмуаси чекланган. Ёзув ҳали юзага келмаган ибтидоий жамоа давридан фақат моддий маданият қолдиқлари (турар жой, макон, манзил, меҳнат қуроллари) сақланган холос. Улардан, асосан, ибтидоий жамият даври ҳаётини, қисман қадимги дунё ва ўрта аерлар тарихини тадқиқ этишда фойдаланилади.
Ишлаб чиқарувчи хўжаликлар (деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик), савдо-сотиқ муносабатлари юзага келиб ривож топган сивилизация даври тарихини ўрганишда эса ёзма манбалар биринчи даражали аҳамият касб этади. Бу давр М.ининг сони ва сифати кишилик жамиятининг маънавий камолоти, хусусан, ёзув ва хацаводнинг юксаклигию қанчалик тарқ-алгани ва ёзма М.нинг сақланиш ҳолатига боғлиқ бўлган. Шу боисдан бизнинг давримизгача, айниқса, қадимги ёзма манбалар оз сақланган бўлса, кейинги тарихий даврлар учун хос ҳисобланган тош, сопол, қайин пўстлоғи, пергамент ва қоғозга битилган, шунингдек, босма асарлар кенг тарқалган.
Ёзма тарихий М., шубҳасиз, кишилик жамиятининг ижтимоий ва шахсий фаолияти натижасида юзага келган. М. шартли равишда 8 туркумга бўлинади: ёзма, ашёвий, этнографик, лингвистик, топонимик, оғзаки (фолклор), кино, фоно ва фотоматериаллар. М.ни туркумларга бўлиш, уларнинг юзага келиши, тадқиқот қилиш, му-аллифларини аниқлаш, ҳаққонийлиги ва тўликлигини белгилаш каби масалалар билан манбашунослик фан и шуғулланади.
Адабиётлар
- Арсиховский А. В., Археология асослари, Т., 1970; Каби ров Ж., Сагдуллаев А., Ўрта Осиё археологияси. Т., 1990; Аҳмедов Б., Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари, Т., 1991.
Абдулаҳад Муҳаммаджонов. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |