Маржон қоялар( рифлар ), маржон қурилмалари — тўда-тўда бўлиб яшайдиган маржонларнинг оҳакка айланган скелетлардан ташкил топган сув ости қоялари. Маржон қурилмалар тўрт турга ажратилади: қирғоқ рифлари, барер (фоб, тўсиқ) рифлари, атолллар ва лагуна ичи Маржон рифлари Уларнинг нормал ривожланиши учун: 1) денгиз суви ҳарорати юқори (камида 20°) бўлиши;2) сув саёз (ўртача чуқ. 40–50 м гача);3) шўрлик нормал (35%о ча) ва тоза;4) денгиз туби қоядан иборат бўлиши керак. Маржон рифлари жуда катта ва қалин бўлиши мумкин. 1500 м баландликда бўлган Маржон рифлари билан бирга (Зонд архипелаги) замини сув сатхидан 1200 м чуқурликда турган маржон қурилмалари ҳам бор (Маршалл ороллари атрофи). Кўпчилик ҳолларда маржон қурилмалари таркибида нефт ва газга бой конлар бўлади. Ҳозирги замон маржон қурилмаларининг фациал шароитларини, уларнинг маълум тектоник зоналарга тўғриланишини ўрганиш нефт қидирув геологияси учун катта аҳамиятга эгадир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил