Matbuot
Матбуот — барча босма маҳсулотлар мажмуи тор маънода даврий нашрлар, асосан, газета ва журналларни ифодалайди(синоними – пресса). Матбуот ижтимоий онгнинг ўткир ва таъсирчан воситаси сифатида кишилик жамиятига доимий ва фаол таъсир кўрсатади, жамоатчилик фикрини шакллантиради, омма онгига муайян қарашларни сингдиришда қудратли ғоявий омил ҳисобланади. Матбуот жамият ҳаётини турли (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ишлаб чиқариш, илмийтехникавий ва бошқалар) йўналишларда ёритади.
Матбуот ХВ асрнинг ўрталарида Европада таркиб топган, қарийб В аср мобайнида (оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари – радиоэшиттириш ва телевидение пайдо бўлгунига қадар) кишилараро оммавий мулоқотнинг, билим ва ғоялар тарқатишнинг асосий воситаси саналган. Дастлабки босма нашрлар китоб, рисола ва варақалардан иборат бўлган, ХВИИ асрнинг бошларида газеталар, кейинроқ эса журналлар ташкил топди. ХИХ асрнинг ўрталарида матбуот агентликлари вужудга кела бошлади (қаранг Информацией агентлик). ХХ асрда оммавий ахборотнинг радиоэшиттириш ва телевидение сингари турларининг пайдо бўлиши ва тараққий қилишига қарамай, матбуот ҳамон кишилик жамиятидаги ўз ўрни ва мавқеини тобора кенгайтириб бораяпти, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва фаолиятнинг ҳамма томонларига доимий ва самарали таъсир кўрсатаяпти. Бутун дунёда матбуотининг муттасил кенг тарқалиб бораётгани бунинг исботидир.
Тарихий ривожланиш жараёнида матбуотнинг хусусий шахслар, ижтимоий гуруҳлар (сиёсий оқимлар, партиялар, касаба уюшмалари, маданий-маъмурий ташкилотлар ва бошқалар), ҳиссадорлик жамиятлари, ҳукумат муассасалари ва бошқа томонидан таъсис этилган ва уларнинг мақсадларига хизмат қилган қатор турлари вужудга кедди. Матбуот қарор топган дастлабки пайтларда Европада черков диний мафкурани тарғиб қилишда босма китоблардан, варақалардан кенг фойдаланди. Жамият маънавий ҳаётига черков таъсирининг тобора чекланиши оқибатида дунёвий матбуот ташкил топди ва кенг ривожлана бошлади. Илғор ижтимоий тузум, демократик тартиблар ўрнатиш учун курашда тараққийпарвар матбуотнинг хизмати катта бўлди.
Ўзбекистонда матбуот ХИХ асрнинг 2-ярмида таркиб топди. Тошкентда 1870-йилда ўлкадаги мустамлакачи ҳукмронлар ташкил этган "Туркестанские ведомости" ва "Туркистон вилоятининг газети" Марказий Осиёдаги матбуотИнинг илк намуналари ҳисобланади. Туркистонда дастлабки тараққийпарвар миллий газеталар 1905–1907 йиллардан фаолият кўрсата бошлади ("Тараққий", "Хуршид", "Шуҳрат" ва бошқалар). Уларнинг йўлини ХХ асрнинг иккинчи ўн йиллигида чоп этилган "Садои Туркистон", "Садои Фарғона", "Нажот" газеталари, "Ойина" журнали давом эттирди. Миллий нашрлар Туркистонни саводли, маърифатли, тараққиётга эришган, обод, мустақил диёрга айлантириш ғояларини тарғиб қилдилар.
1917-йилдан сўнг, собиқ СССР таркибидаги барча иттифоқдош республикаларда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам янги сиёсий йўналишдаги партиясовет матбуотининг кўп тармоқли тизими қарор топди. Умумдемократик қоидаларга зид равишда матбуотнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёни яккапартиявийлик – коммунистик партиянинг мутлақ якка ҳокимлиги шароитида кечди. Газета, журналлар, китоблар қиёфаси, йўналиши шу ҳукмрон партия раҳбарияти кўрсатмалари асосида белгиланди.
Истиқлол туфайли Ўзбекистон матбуоти тараққиётида ҳам сифат жиҳатидан бутунлай янги – демократик ривожланиш босқичи бошланди. Эндиликда ташкилотлар, партиялар, уюшмалар, айрим жамоалар, фуқаролар ҳам матбуот нашрларини таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Мамлакатда матбуот эркинлигитл таъминлашга имконият яратила борилди. Оммавий ахборот воситаларининг нормал фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш, уларни нашр этиш ва тарқатиш билан боғлиқ молиявий ва техник масалаларни ечишда, ижодкорларнинг демократик жараёнда фаол иштирок этиши учун амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоийсиёсий жамғармаси ташкил қилинди (1996-йил 30-август). Бу жамғарма оммавий ахборот воситалари вакилларининг мустақил, ўз-ўзини бошқарувчи, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг "Ноширлик фаолияти тўғрисида" (1996-йил 30 август), "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида" (1997-йил 26 декабр), "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида" (1997-йил 24 апрел), "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида" (1997-йил 24 апрел) қонунлари қабул қилиниши Ўзбекистон матбуоти тараққиётида муҳим рол ўйнади.
Ўзбекистон матбуоти ишига умумий раҳбарлик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида" фармони (2002-йил 3-июл) га биноан Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Шунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоят ҳокимликлари ҳузурида матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармалари тузилди. Мазкур ислоҳот мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш шароитида республика аҳолисининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг кўламда ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот хизматларининг замонавий бозорини шакллантириш йўлида оддинга ташланган катта қадам бўлди.
Ўзбекистон матбуот маҳсулотлари (босма нашрлар) даврий ва даврий бўлмаган нашрларга бўлинади. Даврий нашрларга газета, журнал, журнал типидаги нашрлар (бюллетенлар, илмий ахборотлар ва бошқалар), даврий бўлмаган нашрларга китоб, рисола, босма маҳсулотлар ва бошқалар киради. Булар ҳам, ўз навбатида, бир қанча турларга – умумсиёсий ва ихтисослашган. Муассислигига кўра – ҳукумат идоралари, халқ ҳаракатлари, партиялар, уюшмалар, жамғармалар, тижорат, диний ташкилотлар ва бошқаларнинг газеталари. Ҳудудий ё'налишга қараб – марказий (мамлакат миқёсида), вилоят, шаҳар, туман, қуйи матбуот органлари (қаранг Куп тиражли газета) бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида реклама, тижорат, хусусий газеталар юзага келди (яна қаранг Газета).
Журналлар моҳиятига кўра – ижтимоийсиёсий ва ижтимоий-иқтисодий, адабийбадиий, табиий-илмий, қишлоқ хўжалигига оид ва бошқалар. Ё'налишига қараб – болалар, ёшлар, хотин-қизлар ва бошқаларга бўлинади. Муассислигига кўра – ҳукумат идоралари, нодавлат ташкилотлар, хусусий журналлар ҳам чиқмоқда.
Китоб маҳсулотлари мақсадига қараб – оммавий адабиёт, сиёсий адабиёт, бадиий адабиёт, илмий адабиёт, илмий-оммавий адабиёт, дарслик, маълумотнома адабиёти ва бошқаларга бўлинади. Мамлакатда бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, кенг оммага зарур бўлган, харидоргир китоблар нашр этадиган нашриётлар тизими юзага келди (яна қаранг Ноширлик).
1906-йил 27-июнда "Тараққий" газетанинг 1-сони чиққан . Шу санадан (27-июн) бошлаб Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланиб келади (1993-йилдан).
Ўзбекистон матбуотига доир масалалар асосан "Ўзбекистон матбуоти" журналида ёритилади.
Адабиётлар
- Пидаев Т., Матбуот – миллат чироғи, Т., 1999; Абдуазизова Н., Туркистон матбуоти тарихи (1870 – 1917), Т., 2000.
Тоҳир Пидаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |