Maya taqvimi
Мая тақвими – тизимли тақвим бўлиб, доколумбу даврининг месоамерикан сивилизациясида мая қабиласи томонидан яратилган. Бу тақвим бошқа марказий америкалик халқлар томонидан ҳам ишлатилган, мисол учун: ацтеклар, толтеклар ва бошқа[1].
Саналарнинг корреляцияси
Ҳозирги сана 5-август 2024-йил мая тақвими бўйича қуйидагича талқин қилинади:
(1.11.19.)13.0.11.14.5, 11 Чик-Чан 8 Якшин – коррелация ЖД 584283;
(1.11.19.)13.0.11.14.3, 9 Акбал 6 Якшин – коррелация ЖД 584285.
Мая вақти 13 бакту циклларида (13×144 000 кун) ҳисобланган. Жорий циклларнинг бошланғич санаси (1.11.19.)0.0.0.0.0, 4 Аҳау, 8 Кумҳу. Бироқ юлиан тақвимида қайси санага тўғри келишини аниқлашда бир қанча муаммолар келиб чиққан. Бу эса фақат икки кун фарқ қиладиган икки хил тақвимли коррелацияларни келтириб чиқарди.
ЖД 584283 коррелацияси конкиста даврида ҳам, бугунги кунда баъзи тоғлик маялар томонидан ҳам ҳали ҳам фойдаланиладиган тақвим саналарига асосланган. ЖД 584285 коррелацияси, классик маялар томонидан ёзилган астрономик ҳодисалар ва вақт билан боғлиқ. ЖД 584285 коррелацияси вақт ўтиши билан икки кунлик силжишни ҳисобга олади.
ЖД 584283 коррелацияси яқиндан кенг қабул қилинган эди, аммо сўнгги пайтларда ЖД 584285 коррелациясига эътибор қаратила бошланди. Сўнгги коррелацияни тасдиқловчи омиллар орасида Киригуа стеле ва Дрезден кодекси кашфиёти мавжуд бўлиб, улар бир неча аср фарқ билан яратилган бўлса-да, иккиси ҳам ЖД 584285 коррелацияси билан мос келадиган бир хил қуёш тутилишини берган.

Тзолкин
Цолкин, ёки тзолкин – 260 кунлик маросимий давр, 20 ва 13 кунлик даврларнинг комбинацияси ҳисобланади. Ҳар бир кун 1 дан 13 гача рақамга эга, бундан ташқари, кунлар 20 давр билан такрорланувчи номларга эга. Ҳар бир кун номига ўзининг белгиси, яъни Қуёш Муҳрига мос келади.
Рақамлар ва кунларнинг номлари бир вақтнинг ўзида ўзгаради. Цолкин кунларининг номлари қуйидагича:
| № | Кун номи | Кун сиймоси (Қуёш муҳри) |
|---|---|---|
| 1 | Имиш | Қизил Аждарҳо |
| 2 | Ик | Оқ шамол |
| 3 | Акбал | Мовий тун |
| 4 | Кан | Сариқ уруғ |
| 5 | Чик-Чан | Қизил илон |
| 6 | Кими | Оқ дунёларни бирлаштирувчи |
| 7 | Маник | Мовий қўл |
| 8 | Ламат | Сариқ юлдуз |
| 9 | Мулук | Қизил ой |
| 10 | Ок | Оқ ит |
| 11 | Чуен | Мовий маймун |
| 12 | Еб | Сариқ одам |
| 13 | Бен | Қизил осмон сайёҳи |
| 14 | Хиш | Оқ сеҳргар |
| 15 | Мен | Кўк бургут |
| 16 | Киб | Сариқ жангчи |
| 17 | Кабан | Қизил ер |
| 18 | Ецнаб | Оқ ойна |
| 19 | Кавак | Кўк тўфон |
| 20 | Аҳау | Сариқ қуёш |
Чапда – куннинг тартиб рақами (13 дан бири), ўртада – куннинг номи (20 дан бири), ўнгда қавс ичида – куннинг юқоридаги жадвалда кўрсатилган тартиб рақами.
Кунлар ҳисоби қуйидагича:
1 – Имиш (1);
2 – Ик (2);
3 – Акбал (3);
4 – Кан (4);
5 – Чик-Чан (5);
6 – Кими (6);
7 – Маник (7);
8 – Ламат (8);
9 – Мулук (9);
10 – Ок (10);
11 – Чуэн (11);
12 – Эб (12);
13 – Бен (13).
Кун рақами 13 га етгач, кунлар рақамининг ҳисоби қайтадан бошланади, лекин 20 кунлик цикли давом этади:
1 – Хиш (14);
2 – Мен (15);
3 – Киб (16);
4 – Кабан (17);
5 – Эцнаб (18);
6 – Кавак (19);
7 – Аҳау (20).
20 кунлик цикл тугагандан сўнг, кунлар рақамини ҳисоблаш давом этади (13 га етгунча), ва 20 кунлик цикл қайтадан бошланади:
8 – Имиш (1);
9 – Ик (2);
10 – Акбал (3) ва ҳоказо[2].
Кунлар рақамлари ва кунлар номларининг комбинациялари 260 кунлик давр билан такрорланади. Цолкин охирига етган ҳисобланади, қачонки 20 кунлик циклнинг охирги куни (Аҳау) рақам 13 га мос келади.
Ҳааб
Бир вақтнинг ўзида Ҳааб бўйича ҳам вақт ҳисоби олиб борилган. Ҳааб – майя сивилизациясининг халқ тақвими бўлиб, у қуёш тақвими каби 365 кундан иборат бўлган.
Бироқ Ҳааб 19 ойга бўлинган: 18 та ойда 20 кундан бўлган, фақатгина бир ойда 5 та қўшимча „исмга эга бўлмаган кун“лар киритилган. Бу 5 кун Ваеб деб аталган. Улар бахцизлик белгиси сифатида қабул қилинган.
Ойдаги кунлар 0 дан 19 гача бўлган рақамлар билан саналган.
Ушбу тақвим Майяларнинг қишлоқ хўжалиги ишлари ва кундалик ҳаётида асосий рол ўйнаган. Ихтирочи ҳиндулар иккита тақвимнинг комбинациясини „тақвим доираси“ деб аталадиган тизимга бирлаштирганлар. Ҳар қандай сана иккала тақвимнинг қисмларидан ташкил топган. „Тақвим доирасидаги“ саналар ҳар 52 йилда такрорланади.
Цолкин ва Ҳааб комбинацияси ҳар 18980 = 52×365 кун давомида такрорланади. Ацтеклар 4 Аҳау 8 Кумҳу санасида бутун дунёнинг тугашини кутганлар ва бу санани ҳар 52 йилда такрорланган.
| Ҳааб тақвими ойларининг замонавий календарга мос келиши
(2008-йил мартдан 2012-йил февралгача бўлган давр) | |||
|---|---|---|---|
| 1 | Поп: 3-апрелдан 22-апрелгача | 11 | Сак: 20-октябрдан 8-ноябргача |
| 2 | Во: 23-апрелдан 12-майгача | 12 | Кех: 9-ноябрдан 28-ноябргача |
| 3 | Сип: 13-майдан 1-июнгача | 13 | Мак: 29-ноябрдан 18-декабргача |
| 4 | Соц: 2-июндан 21-июнгача | 14 | Канкин: 19-декабрдан 7-январгача |
| 5 | Сек: 22-июндан 11-июлгача | 15 | Муан: 8-январдан 27-январгача |
| 6 | Шул: 12-июлдан 31-июлгача | 16 | Паш: 28-январдан 16-февралгача |
| 7 | Яшкин | 17 | Каяб: 17-февралдан 8-мартгача |
| 8 | Мол: 21-августдан 9-сентябргача | 18 | Кумху: 9-мартдан 28-мартгача |
| 9 | Чен: 10-сентябрдан 29-сентябргача | 19 | Ваеб: 28-мартдан 2-апрелгача |
| 10 | Яш: 30-сентябрдан 19-октябргача | ||
Узун ҳисоб
Катта вақт оралиғини Майялар „узун ҳисоб“ деб номланган тизимдан фойдаланганлар, бу тизим кунлар сонини аралаш 20, 18 ва 13 ҳисоб тизимида ифодалайди. Узун ҳисобдаги минимал бирлик кин (кун) ҳисобланади. Каттароқ бирликлар қуйидагилардан иборат:
1 уинал = 20 кун;
1 тун = 18 уинал = 360 кун (тахминан 1 йил);
1 катун = 20 тун = 7200 кун (19 йил 265 кун);
1 бактун = 20 катун = 144 000 кун (394 йил 190 кун; 400 тун);
1 пиктун = 20 бактун = 2 880 000 кун (7890 йил 150 кун; 8000 тун);
1 калабтун = 20 пиктун = 57 600 000 кун (156 164 йил 140 кун; 160 000 тун);
1 кинчилбтун = 20 калабтун = 1 152 000 000 кун (3 156 164 йил 140 кун; 3 200 000 тун);
1 алаун = 20 кинчилбтун = 23 040 000 000 кун (63 123 287 йил 245 кун; 64 000 000 тун);
1 ҳаблатун = 20 алаун = 460 800 000 000 кун (1 262 465 753 йил 155 кун, 1 280 000 000 тун, фақат Спинден томонидан қабул қилинган).
Кин, тун ва катун қийматлари 0 дан 19 гача бўлади. Уинал қийматлари 0 дан 17 гача бўлади.
Майя календарининг бошланиши
Узоқ вақт давомида олимлар майя тақвимидаги сананинг григорий тақвими санасига мос келишини билишмаган, ундан майялар йиллар ҳисобини бошлаган. Кейинчалик икки гипотеза юзага келган:
Спинден. Г. Д. гипотезаси – милоддан аввалги 3373-йил 13-октябр ёки милоддан аввалги 3373-йил 14-октябр бошланиш. Нуқтаси сифатида кўрсатилган[3].
Гудмен Мартинез Томпсон гипотезаси эса бошланиш нуқтасини милоддан аввалги 3113-йил 7-сентябр деб аниқлайди[4][5].
Мая тақвимининг аниқлиги ҳақида афсоналар
Афсонага кўра, Паленкедаги Хоч Ибодатхонаси ёзувлари 1508 та тақвим йили (ҳааба) 1507 та қуёш йилига тенг эканлигини билдиради. Шу тариқа, майя астрономлари томонидан ҳисобланган йил узунлиги ≈365,242203 кунни ташкил этади, бу ҳозирги ўртача тропик йил давомийлигига (≈365,242189 кун) григорий тақвимидаги йил давомийлигидан (365,2425 кун) кўпроқ мос келади[6].
Аммо Майя руҳонийлари бу ноаниқликни тўғрилашни исташмаган. Натижада, дастлаб қишлоқ хўжалиги ишларини белгиловчи ой номлари мос мавсумларга тўғри келмай қолган.
Мая тақвимида муҳим саналар
- 10.9.0.0.0, 2 Аҳау 13 Мак (7-август 1007-йил) – Ухмал ташкил этилган, асосчиси Аҳ Суйток Тутул Шив.
- 10.10.0.0.0, 13 Аҳау 13 Мол (2-май 1027-йил) – Майяпан Иттифоқи пайдо бўлган.
- 10.18.10.0.0, 9 Аҳау 13 Во (13-ноябр 1194-йил) – Ҳунак Кеэлнинг фитнаси, Кокомлар Итзаларни Чичен-Итзадан ҳайдаб чиқаришган, Майяпан Иттифоқи даври тугаган.
- 10.19.0.0.0, 8 Аҳау 8 Кумху (21-сентабр 1204-йил) – Майяпаннинг гегемонлиги бошланади, Аҳ Канул ёрдамида.
- 11.12.0.0.0, 8 Аҳау 3 Мол (26-декабр 1460-йил) – Майяпан шаҳрининг Тутул шивлар томонидан вайрон қилиниши, шунингдек, барча йирик шаҳарлардан одамларнинг чиқиб кетиши.
- 11.13.0.0.0, 6 Аҳау 3 Сип (12-сентабр 1480-йил) – ҳалокатли бўрон тасвирланган ва аҳолида оммавий ўлим қайд этилган.
- 11.15.0.0.0, 2 Аҳау 8 Сак (17-феврал 1520-йил) – Эрнандес де Кордоба, Грижалва ва Кортез экспедицияларидан сўнг, аҳолининг катта қисмини йўқ қилган чечак эпидемияси содир бўлган.
- 11.17.0.0.0, 11 Аҳау 8 Поп (20-июл 1559-йил) – Франсиско де Монтего, унинг ўғли ва жияни, Юкатан ярим оролини босиб олади ва Мерида ҳамда Валладолидни асос солади.
- 12.4.0.0.0, 10 Аҳау 18 Во (27-июл 1697-йил) – Таясал – Итзларнинг охирги бошпанаси, Мартин де Урсуа томонидан вайрон қилинган[7].
Манбалар
- ↑ Жамес Қ. Жаcобс Месоамериcан Арчаэоастрономй. Жамес Қ. Жаcобс (1999). – А Ревиэw оф Cонтемпорарй Ундерстандингс оф Преҳиспаниc Астрономиc Кноwледге.
- ↑ Аcадемиа де лас Ленгуас Маяс де Гуатемала. Ленгуас Маяс де Гуатемала: Доcументо де референcиа пара ла пронунcиаcиóн де лос нуэвос алфабетос офиcиалес, Институто Индигениста Наcионал // Кеттунен анд Ҳемке (2005:5)
- ↑ Кинжалов, Ростислав Василевич, книга „Култура древних майя“, издателство „Наука“, ленинградскоэ отделениэ, Ленинград, 1971, стр. 141
- ↑ Чарлз Галленкамп, книга „Майя. Загадка исчезнувшей сивилизации“ пер. с английского, Москва, издателство „Наука“ 1966, стр. 86
- ↑ Чарлз Галленкамп, книга „Майя. Загадка исчезнувшей сивилизации“ пер. с английского, Москва, издателство „Наука“ 1966, стр. 192
- ↑ Ю. В. Кнорозов – Писменност индейсев майя; М.—Л., Издателство Академии наук СССР, 1963., C. 31.
- ↑ Cастилло Пераза, Cарлос.. «Ҳисториа де Юcатáн», 1985. ИСБН ИСБН 970-605-085-Х.