Италияда майдон

Майдон — очиқ, меъморий жиҳатдан тартибга келтирилган, атрофи бино, иншоотлар ёки дарахтлар билан тўсилган кенг сатқ. Тўртбурчакли, температурапециясимон. доирасимон, тухумсимон (овал) ва бошқа шаклларда ёпиқ ёки очиқ ҳолда бўлади. Ўтмишда Оссурия, Бобил, қадимги Мисрдаги сарой ва ибодатхоналар мажмуаси таркибида дабдабали ҳовли — Майдонлар бўлган. Уларнинг меъморий анъаналарини юнонлар (агара) ва қадимги римликлар (форм) давом эттирган. ХИИ-ХИВ асрларла Европа шаҳарларидаги савдо-сотиқ қилинадиган Майдонларбош Майдон ҳисобланган. Уйюниш даврияа Майдонлар шаҳар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, Майдонга йигилган халққа эълон ва фармойишлар ўқилган. Ваъз айтилган. Барокко, классицизм услубида доирасимон, кўпбурчак, мураккаб шаклдаги майдонлар шаҳарсозликнинг таркибий қисмига айлантирилган.

Ўрта Осиё шақарларила ХИВ-ХВИ асрларда савдо-сотиқ қилинадиган гавжум жойлардаги майдонлар (масалан, Регистон. Чорсу) шаҳарсозликнинг ноёб намунаси сифатида диққатга сазовордир.

Замонавий шаҳарсозликла Майдонларнинг 2 тури (транспорт ва пиёдалар учун) кенг тарқалган. Транспорт Майдон транспорт ҳаракатига кўпроқ ихтисослашган, аниқ мақсалга мўлжалланган бўлади; вокзал олди Майдон стадион, спорт мажмуалари, саноат корхоналари ёнидаги транспортлар қўйиладиган Майдон ва бошқа Пиёлаларга мўлжаллаиган Майдонлар намойишлар ўтадиган бош Майдон, театр, бозор. мемориал (машҳур шахслар ёки тарихий саналар номи билан аталалиган) Майдонларга бўлинали. Бундай Майдонлар монументал санъат асарлари, йирик ва гўзал би-нолар, кичик меъморий шакллар, меъморий ансамблларни ташкил этади. Уларда ҳар хил намойиш, митинг, оммавий сайил ва бошқа ўтказилади (қаранг Мустақиллик майдони).[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил