Меровинглар (лотинча Меровинқи) -Франк давлатияагч 1қироллик сулоласи (751 йил тугаган). Афсонавий асосчиси — Меровей (сулола номи шундан). М. хукмронлиги даврида франкларда феодал муносабатлари вужудга келган. М.нинг асосий вакиллари: Хилдерик И (457—481), сулоланинг амалдаги, ҳақиқий асосчиси; Хлодвиг И (481-511), Хилперик И (561-584, маркази Суассон бўлган франклар ерининг бир қисмида ҳукм сурган); Сигеберт И (561—575, Австразияда); Хлотар ИИ (584—629, Нейстрияда —613 йилгача); Дагоберт И (629—639); Хилдерик ИИИ (743—751; Пипин Лакана томонидан тахти эгалланган). Дагоберт И ворисларини „дангаса қироллар“ дейишган, ҳокимият амалда маёрдомлар қўлида бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил