Metafizika
- Бу мақола фалсафа осцоҳаси ҳақидадир. Арасту асари учун Метафизика (Арасту) мақоласига қаранг.
Метафизика воқеълик принсипларини ўрганувчи фалсафий тадқиқотдир. У ўз ичига космология ва онтологияни олади. Метафизика шунингдек мавжудлик ва олам табиатини изоҳлашга ҳаракат қилади.[1]
Метафизика (юнонча, мета та пҳйсика — физикадан сўнг) — борлиқнинг сезгилардан юқори турувчи принсиплари ва умумий асослари тўғрисидаги фан. Физикада тадқиқотчи бевосита ҳиссий обектлар устида изланиш олиб борса, метафизикада эса тадқиқотчи сезгилар воситасида англаб олиш мумкин бўлмаган обектларни тадқиқ этади. Метафизиканинг тадқиқот мавзуига кирувчи сифат, мазмун, моҳият, ҳодиса ва бошқа объектлар тўғрисида фикр юритганда уларни бевосита кўриб бўлмайди, улар бошқа нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорликлари жараёнида намоён бўлади. Шу жиҳатдан тарихан метафизика атамаси, кўпинча, фалсафа атамасининг синоними сифатида ишлатилган.
Метафизика атамасининг пайдо бўлиши Аристотелнинг „Метафизика“ номли асари билан боғлиқлиги ҳақидаги фикр фалсафий адабиётларда кенг тарқалган. Аммо метафизика атамасини Платон асарларида мустақил билиш методи сифатида учратиш мумкин. Аристотелнинг „биринчи фалсафа“га оид табиий-илмий масалаларни қамраб олган маъруза ва асарларини Андроник Родосский тўплаб, уни „Метафизика“ деб номлади. У 14 китобдан иборат тўпламдир. Аристотел тузган фанлар таснифида ўзининг аҳамияти, қадрқиммати жиҳатдан биринчи ўринни борлиқ ҳақидаги фан эгаллайди. Аристотел уни „биринчи фалсафа“ ёки теология (худо ҳақидаги таълимот) деб атайди. Бу фалсафа „иккинчи фалсафа“ (яъни физика)дан шу билан фарқ қиладики, физикада бевосита сезгилар орқали сезиладиган аниқ объектлар тадқиқ қилинса, „биринчи фалсафа“да борлиқнинг материя ва шаклнинг аниқ боғланишига боғлиқ бўлмаган жиҳати, асл илдизи тадқиқ қилинади. Аристотел фикрича, метафизика инсоннинг субъективлиги билан ҳам, инсон фаолияти билан ҳам боғланмаган бўлиб, у фанларнинг ичида энг қимматлиси, инсон ҳаётининг воситаси, қувончининг манбаидир.
Антик давр метафизикасини метафизиканинг асл намунаси дейиш мумкин. Даврлар ўтиши билан метафизикага муносабат ўзгарди. Ўрта асрларда метафизикага юксак акдий билимни эътироф этган ҳолда борлиқни акдий билишнинг олий шакли деб қаралган. Схоластика намояндалари эса метафизикага худони билишга имкон берувчи билим сифатида қарашган. Ўрта асрларда ҳақиқатан ҳам метафизика фалсафий тушунчаларнинг ривожланишига, фалсафа фанининг такомиллашувига сабабчи бўлди. Шу даврларда олимлар эркинлик ва зарурият, тасодиф ва қонуният тушунчаларининг мазмунига аниклик киритишди. Метафизика оламнинг яхлит манзарасини яратишга туртки берди. Метафизика ҳар қандай таълимнинг, хусусан, дидактикйнинг мағзини ташкил этувчи метод бўлиб хизмат қилди, фалсафанинг тушунчаларини бойитди. Янги даврга келиб, метафизика табиацҳуносликнинг бағрига сингиб кетди.
Бу фанлардаги билиш (гносеологик) муаммоларни тадқиқ этишдан борлиқнинг моҳиятини тадқиқ этувчи онтологик муаммоларни таҳлил этишгача метафизика асосий фалсафий йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади. Аммо у бир томондан, ўрта асрлардаги диний схоластика намояндаларининг деистик, пантеистик танқидларига, иккинчи томондан, кейинги даврларда скептицизм, сенсуализм, механицизм вакилларининг шафқациз танқидига учрайди. Немис мумтоз фалсафаси вакиллари ҳам метафизикани тадқиқот объекти ва предметига эга бўлмаган фан сифатида, догматизмда айблашди. Гегел метафизикани диалектиката қарама-қарши турувчи метод деб таърифлади. Марксизм классиклари эса метафизикани ривожланишга қарама-қарши, антидиалектик метод деб танқид қилишди.
Метафизика тушунчаси Ўрта Осиё мутафаккирларининг таълимотида ҳам ўз ифодасини топган. Ибн Сино таърифига кўра, метафизика борлиқ тўғрисидаги таълимотдир. Унинг фикрича, метафизика борлиқнинг 4 турини ўрганади: 1) жисмоний (моддий) ликка эга бўлмаган объектлар — илоҳий мавжудотлар ва Аллоҳни; 2) илоҳийлиги камроқ бўлган, материяга қандайдир алоқаси бор объектлар (осмон жисмлари, уларни ҳаракатга келтирувчи кучлар)ни; 3) объектларнинг моддийлик билан бирлашишини, баъзи ҳолларда эса улардан эркин ҳолда мавжуд (субстансия, хусусият, зарурият, имконият) бўлишини; 4) моддий объектлар ва тушунчалар материя билан доимо боғликликда бўлган жисм табиатига эга эканлигини.
Ҳозирги замонда метафизика хилма-хил талқин этилишига қарамасдан, метафизикани инсон борлиғининг энг умумий асосларини ўрганувчи фалсафий таълимот дейиш мумкин. Шундай қилиб, метафизика воқеликка ёндашиш, уни ўрганиш услуби, методидир. Воқеликни фақат тўхтовсиз ўзгариш, ривожланиш жараёнида тадқиқ этиб бўлмайди. Шу сабабли воқеликнинг муайян қирраси, томони, ҳолати, жиҳатини воқеликдан ажратиб ўрганишда, уни мавҳумлаштириш, умумлаштириш, идеаллаштиришда метафизиканинг тадқиқот методи фанда керак бўлади. Ҳозирги замон фалсафасида ҳам метафизикага иккиёқлама муносабат мавжуд. Метафизикани рационализм нуқтаи назаридан ёкловчилар ҳам, уни мавҳум онтологизмни ифодаловчи қуруқ фалсафабозлик деб қаровчилар ҳам топилади. Умуман олганда, метафизика оламга ёндашишнинг бир фалсафий усулидир. Уни бирёклама инкор этиш ҳам, мутлаклаштириш ҳам тўғри эмас. Метафизика билиш методи, воқеликни англашда методологик мўлжал бўлиши мумкин. Бу методдан бошқа методлар билан умумий бирликда фойдаланиш мақсадга мувофикдир.
Бахтиёр Тўраев, Маҳбуба Абдумаева.[2]
Метафизика атамаси юнонча μετά (метá) („кейин“) ва φυσικά (пҳйсикá) („физика“) сўзларидан ташкил топган, бу ерда „физика“ Арастунинг модда ҳақида ёзган ишини билдиради (Арасту „Физика“ асаридан сўнг ёзган ишини „Метафизика“ деб номлаганди).
Метафизикада кўриладиган муаммолар турлича, уларга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
- Воқеълик табиати қандай?
- Олам нега мавжуд, нега у пайдо бўлган?
- Онгдан ташқарида олам мавжудми?
- Агар нарсалар дарҳақиқат мавжуд бўлса, уларнинг мавжудлигига обектив сабаб борми?
Шунингдек
Адабиётлар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
| Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
| Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |