Metan
Метан (кон гази, ботқоқ гази), CҲ4 — рангсиз, ҳидсиз газ мол метан 16,04. Сувда кам эрийди, этанол, эфир, углерод (1У)-хлорид ва углеводородларда эрийди. Метан — тўйинган углеводород қаторининг дастлабки вакили бўлиб, бошқа алканлар сингари радикал ўрин алмашиниш реаксиялари (галогенлаш, сулфохлорлаш, сул-фооксидлаш, нитратлаш ва бошқалар)га киришади.
Метан — табиий ва кон газларининг асосий қисмини ташкил этади, селлюлозанинг анаэроб ачишидан ҳам ҳосил бўлади. Сатурн, Юпитер ва унинг йўлдоши бўлган Титан атмосферасининг асосини ташкил этади. Метан саноат миқёсида табиий газлардан ёки крекинггаздан паст температурали дистилясиялаш йўли билан ажратиб олинади. Лабораторияда ацетатлардан, карбид ёки металларнинг метилгалогенидларидан олинади. Метан ёнилғи, синтезгаз хом ашёси, водород, ацетилен, техник углерод, углерод (1У)-хлорид, хлороформ, фреонлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланади. Заҳарли эмас, аммо портловчи аралашмалар ҳосил қилади, кўмир конларида юз берадиган нохушликлар шунинг оқибатида келиб чиқади. Бундан ташқари уйларда ва хонадонларда ишлатиладиган табиий газ ҳам метандир.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |