Metasomatizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метасоматизм, метасоматоз (мета... ва юн... соматос — жисм) — тоғ жинсидаги баъзи минералларнинг бошқа минераллар билан алмашиниш ҳодисаси. М.да тоғ жинсларининг умумий кимёвий таркиби жиддий ўзгаришга учрайди. Бу жараён ҳам экзоген, ҳам эндоген шароитларда ўтиши мумкин, бунда аввалги минералларнинг эриши ва янги минералларнинг ҳосил бўлиши бир вақтда содир бўлади. М. геологик ҳодиса сифатидаги роли Ер пўстининг шаклланишида гипергенез, седи-ментогенез, магматизм ва метоморфизм билан бир қаторда туради. М. магматик жараёнлардан кейин ажралиб чиқадиган эритмалар ва юза сувлар таъсирида содир бўлади. Постмагматик М. билан руда ҳосил бўлиши боғлиқ. М. таъсирида дала шпатлари эриб, унинг таркибидаги гил, қумтупроқ ҳисобига мусковитли кварснинг айрим ҳолдаги серицит, албит, топазли бирикмаси ҳосил бўлади. Гранит массивларининг атроф жинслари иккиламчи кварсит, грейзен ва оҳактошлар контактида скарнлар вужудга келади. М. унда иштирок этган элементларнинг силжиш тезлигига қараб инфилтра-сияли ва диффузияли хилларга бўлинади. М.жадаллашганда тобора кўпроқ компонентлар ҳаракат ҳолатига ўтади ва М. маҳсулотида минераллар сони бир минералли жинс ҳосил бўлишигача қисқаради. Ўзбекистонда М. жараёни деярли ҳамма рудали жойларда тарқалган. Улар билан барча маълум мис, қўрғошин, пйх, волфрам, олтин, кумуш ва элементлар рудали конлари боғлиқ[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |