Metionin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метионин (Метҳионинум) — 2-ами-но-4-метилтиобутан кислота. Ўзига хос қўланса ҳидли, оқ кристалл модда. Алмаштириб бўлмайдиган аминокислота. Мол. м. 149,21. Синтез нули билан олинган. Биологик фаол модда, ҳайвон ва ўсимликлар оқсилида ҳам бор. Сувда жуда оз эрийди.Организмда адреналин, креатин каби моддалар синтезида иштирок этади, гормонлар, ферментлар, витаминлар таъсирини кучайтиради. М. етишмаганда моддалар алмашинуви бузилиб, жигарни ёғ босади. Жигар сиррозида жигар тўқималари маргимуш препаратлари, хлороформ, бензол ва бошқа заҳарли моддалардан зарарланганда берилади. Вирусли гепатитна М. тавсия этилмайди. Дизентерия билан оғриган кишиларга, организмда оқсил етишмаганда ҳам баъзан тавсия этилади.
Қариларга атеросклерознинг олдини олиш ва даволаш учун буюрилади. Таблеткалари 0,25 ва 0,5 г дан чиқарилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |