Metr
Метр (белгиланиши: м; юнонча μέτρον — ўлчов) — СИ даги узунлик ўлчов бирлиги. 1 метр — ёруғлик нурининг вакуумда, 1/299 792 458 сония ичида босиб ўтган масофасига тенг.
| Метр | |
|---|---|
| м | |
|
1890-1960 йилларда фойдаланилган халқаро метр эталони | |
| Умумий маълумот | |
| Катталик | Узунлик |
| Тизим | СИ |
| Белгиси | м |
Метр — 1) метрик ўлчов тизими ва Халқаро бирликлар тизими СИ даги узунлик бирлиги. Қисқача м билан белгиланади. 1 м = 0,469 саржин = 1,406 аршин = 3,281 фу/и=10дм=100 см=1000 мм; 2) метрик ўлчов тизимида М. Париж меридиани узунлиги чорагининг ўнг миллиондан бир қисми (10~7) га, Халқаро бирликлар тизимида эса М. криптон -86 атомининг 2р10 ва 5д5 энергетик сатҳлар орасидаги ўтишга мос келадиган нурланиш вакуумидаги 1650763,73 тўлқин узунлигига тенг узунлик ўлчови.
МЕТР (юн. метрон — ўлчов, метрео — ўлчайман) — қўшма сўзлар бўлаги. Ўлчов асбоблари (мас, барометр, термометр) ҳамда метр тизимидаги узунлик ўлчовлари (мас, километр, сантиметр) ни англатади. МЕТР (мусиқада) — ритмик тузилмаларнинг ҳажми ва сифатини белгиловчи, кучли ва кучеиз (ёки узун ва қисқа) ҳиссаларнинг муайян тартиб ва ўлчамларда изчил алмашинувига асосланган бадиий вақт ўлчови. Кучли ва кучеиз ҳиссалар муносабатларига асосланган М. тизими нота ёзувида такт ёрдамида ифодаланади. Оғзаки анъанадаги мусиқа мероси ва композиторлар ижодида муттасил — бир хил ва но-муттасил — турли тактли М. учрайди. М. тактда ҳиссаларнинг бирикишига кўра, оддий (2 ёки 3 ҳиссали) ва тенг қисмлардан ташкил топган мураккаб (4, 6, 9 ёки 12 ҳиссали) турларга бўлинади. Оддийларида тактнинг биринчи, ҳиссаси, мураккаб М. ларда эса ҳар бир М. гуруҳининг биринчи (кўпроқ бошланғич) ҳиссалари кучли ифодаланади. Бир тактда икки ва ундан ортиқ тенг бўлмаган гурухлардан тузиладиган аралаш М. ҳам бўлади (мае., 5, 7 ҳиссали). Муайян ритмик бирликлар (чорак, ярим чорак, нимчорак ноталар)даги у ёки бу М. ифодаси такт ўлчо-еи деб юритилади. Шарқхалқлари оғзаки анъанадаги мусиқада М. усул (ўзбек, тожик, турк, уйғурларда), ийқо (арабча), тала (ҳиндча) ва бошқа шаклларда намоён бўлади. Айрим мусиқа жанрлари учун муайян М.лар ҳарактерли. Мас, валс 3 ҳиссали, марш 2 ёки 4 ҳиссали. Мақом "ас/отарида мураккаб 2 ҳиссали, талкин ва бошқа қисмларида аралаш ҳиссали М.лар учрайди.
Абдуманноп Назаров.[1]
Ҳосил бўладиган бирликлар
Пикометр
Пикометр (белгиланиши: пм) — 10−12 метрга тенг. Масалан: Гелий атоми радиуси 31 пм.
Нанометр
Нанометр (белгиланиши: нм) — 10−9 метрга тенг. Яʻни, 1 метрнинг миллиарддан бир қисми. Масалан: Қаттиқ жисмлардаги атомлар орасидаги масофа нанонетрларда ўлчанади.
Микрометр
Микрометр (белгиланиши: µм) — 10−6 метрга тенг. Яʻни, 1 метрнинг миллиондан бир қисми. Масалан: Шудринг томчиси тахминан 10 µм га тенг.
Миллиметр
Миллиметр (белгиланиши: мм) — 10−3 метрга тенг. Яʻни, 1 метрнинг мингдан бир қисми. Масалан: Муҳандислик лойиҳа ва иншоотларида, метеорологияда ва бошқ.
Сантиметр
Сантиметр (белгиланиши: см) — 10−2 метрга тенг. Яʻни, 1 метрнинг юздан бир қисми.
Дециметр
Дециметр (белгиланиши: дм) — 10−1 метрга тенг. Яʻни, 1 метрнинг ўндан бир қисми.
Километр
Километр (белгиланиши: км) — 103 метрга тенг. Масалан: Транспортларда одатда босиб ўтилган масофа километрларда ўлчанади.
Тарихи
- 1790 йил 8-май — фаранг миллий қурултойи қарори билан, 1 метр — 1 сонияда 45° бурчак остида тебранаётган ярим даврли маятник узунлигига тенг қилиб олинди.
- 1791 йил 30-март — фаранг миллий қурултойи, фаранг фанлар академияси талабига биноан, 1 метр — Париж меридианининг 40 миллиондан бир қисмига тенг деб олинди.
- 1795 йил — вақтинчалик латундан метр эталонини ясалиши.
- 1799 йил 10-декабр — фаранг миллий қурултойи қарори билан, 1799 йил 23-июлда қайта ясалган метр эталони тугалланган нусха ҳисобланиб давлат архивига жойлаштирилди.
- 1889 йил 28-сентабр — биринча халқаро қурултой (CГПМ)
- 1927 йил 6-октябр — еттинчи халқаро қурултой (CГПМ) Метр эталонининг янада аниқроқ нусхаси. Бу эталоннинг кўндаланг кесими юзаси «Х» шаклида бўлиб, платина ва иридий қоришмасидан тайёрланган.
- 1960 йил 20-октябр — 11-халқаро қурултой (CГПМ): 1 метр — вакуумда нурланган криптон-86 изотопи тўлқин узунлигининг 1650763,73 га кўпайтмасига тенг деб белгиланди.
- 1983 йил 21-октябр — 17-халқаро қурултой (CГПМ):
- 1 метр — ёруғлик нурининг вакуумда, 1/299 792 458 сония ичида босиб ўтган масофасига тенг.
Қизиқарли маʻлумотлар
- Компютер жаргон ибораларида «метр» деганда, мегабайт тушунилиши мумкин.
- Италияда метр ўлчов бирлиги белгиси «м» дан ташқари, яна «мт» белгисини ҳам учратиш мумкин.
Яна қаранг
Ҳаволалар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |