Милан — Италиянинг шимолий қисмидаги шаҳар, Падана текислигининг марказида жойлашган. Ломбардия вилояти ва Милан провинсиясининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Аҳолиси жиҳатидан (2001-йилда 1,8 млн. нафар) Рим шаҳридан кейин 2-ўринда. Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Кема қатнайдиган каналлар орқали По дарёси билан боғланган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга.

Милан – мамлакатнинг муҳим саноат, илмий ва маданий маркази. Иқтисодий фаол аҳолининг ярмидан кўпроғи саноатда ишлайди. Саноатининг етакчи тармоғи – машинасозлик (моторсозлик, автомобилсозлик, самолёцозлик, тракторсозлик ва бошқалар) ва металлургия. Нефтни қайта ишлаш, кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати ҳам ривожланган. Тўқимачилик, кўн-поябзал, полиграфия корхоналари бор. Италиянинг йирик нашриётчилик маркази. Географик журналлар, харита, атлас, йиллик тўплам ва ҳоказоларни нашр қиладиган машҳур „Туринг клуб Италяно“ шу шаҳардан жой олган. Миланда бир қанча олий ўқув юртлари, жумладан университет, техника институти, католик, савдо университетлари, консерватория, Нафис санъат академияси ва бошқа илмий муассаса, кутубхоналар, „Ла Скала“ опера театри ва бошқа театрлар, музейлар, расмлар галереяси бор. Меъморий ёдгорликлар жуда кўп: черков ва соборлар (катта черковлар), жамоат бинолари сақланган. Савдо университети, Милан кўргазма зали каби замонавий бинолар қурилган.

Миланга милоддан аввалги ИВ асрда асос солинган. Милоддан аввалги 196-йилдан Рим таркибида (лотинча номи Медиоланум). ХИ–ХИИ асрларда ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлган. 1535-йилда Испанияга қўшиб олинган. 1802-йилдан Италия Республикаси таркибида, 1805-йилдан Италия қироллигининг пойтахти. 1815—1859-йилларда Австрия таркибида бўлган. 1861-йилда Италия қироллигига қўшилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил