Mioglobin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Миоглобин (мио... ва глобин) — мураккаб оқсил. Таркиби ва хоссалари жиҳатдан гемоглобинга ўхшайди. М. оксигемоглобин ҳосил қила олганидан, ишлаётган мускулларни захира кислород билан таъминлайди. Тузилиши рент-геноструктура таҳлили усулида аниқланган. Битта полипептид занжирдан иборат. Умуртқали ҳайвонлар мускулларида тўқиманинг қуруқ массаси ҳисобида 2%, сув остида узоқ яшай оладиган денгиз ҳайвонлари (тюллен, кит, делфин ва бошқалар) мускулларида 20% гача М. бўлади. М. мускулларда молекуляр кислородни тўплаб, ҳужайраларнинг оксидланиш системасига ўтказиб бериш хусусиятига эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |