Mixail Levin
| Тўлиқ исм |
Михаил Вячеславович Левин | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Туғилган вақти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи |
187 см | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Михаил Вячеславович Левин (1969-йил 19-апрел) — совет ва рус футболчиси, ярим ҳимоячи, ҳужумчи позициясида тўп сурган.
Футболчилик фаолияти
"ССКА" футбол жамоасининг спорт мактабида таълим олган. 1986-йил 18 ёшида „ССКА“ клуби сафида, асосий жамоа таркибида олий лигада 12 та ўйин ўтказди. 1986—1989-йиллар оралиғида „ССКА“ жамоасининг асосий, ўринбосарлар ва фарм жамоаларида тўп сурди. 1989-йилги мавсумнинг биринчи ярмини Молдованинг „Нистра“ Кишинёв жамоасида (Ўша йилги мавсумда биринчи лигада тўп сурган), иккинчи ярмини Украинанинг „Кристал“ Херсон жамоасида ўтказди. 1990-йилни Ўзбекистоннинг Наманган вилояти клуби "Навбаҳор" жамоаси таркибида ўтказди. Наманганликлар сафида ажойиб ўйин намойиш этиб, 42 та ўйинда 9 та гол урди ва жамоасининг СССР Иккинчи лигасидан СССР Биринчи Лигасига чиқишида ёрдам берди. Наманга жамоасидаги бир йиллик фаолиятдан сўнг жамоани тарк этди ва кейинг мавсумда Санкт-Петербургнинг „Зенит“ жамоаси билан шартнома имзолади. 1991—1994-йилларда Санкт-Петербургнинг „Зенит“ жамоасида ўйнаган[2], Россия Премер-лигасида жамоанинг биринчи сардори бўлган. Фаолиятини якунида асосан иккинчи лига клубларида тўп сурди. 1995-йилда Изҳевскнинг „Газовик-Газпром“ клуби таркибида иккинчи лиганинг „Марказ“ зонаси ғолиби бўлди. 1998-йил Россия Иккинчи лига жамоаси „Кузбас“ клуби сафида тўп сурганидан сўнг 1999-йилда у Хитойнинг „Фошан Фости“ клубида бир неча ой ўйнади.
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, 8 йилга яқин вақт давомида Киров заводида иссиқлик оператори бўлиб ишлади.
Шахсий ҳаёт
Унинг уч қизи ва икки нафар набираси (2006 ва 2011-йилларда туғилган) бор.
Манбалар
- ↑ Микҳаил Левин // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
- ↑ „Левин Михаил Вячеславович“. 2023-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-июн.
Ҳаволалар
- „Бизнинг Зенитимиз“, № 15 (659), 06/13/2013, п. 44 (мавжуд ҳавола)
- зенит-ҳисторй.ру сайтидаги статистика
- Микҳаил Левин ат ФоотбаллФаcц.ру (ин Руссиан)