Moldavanlar
Молдаванлар (ўзларини молдовен деб аташади) — Молдавияда яшовчи халқ (2,8 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, Украина (324 минг кишидан ортиқ), Россия (170 минг кишидан ортиқ), Қозоғистон (33 минг киши) ва бошқа мамлакатларда яшайдилар. Молдаван тилида сўзлашадилар. Диндорлари — православлар.[8]
| Молдаванлар молдовени | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Умумий аҳоли сони | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
3,4 миллион | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Тиллар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Румин тили | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Динлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Масиҳийлик | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Руминлар |
Молдаванлар (Молдаванча аталиши — молдовен) — миллат. Молдова Республикасининг туб халқи. Уммуий сони 3,5 миллион киши (2004). Антропол. тарафидан евпоид ирқига мансуб. Руман тилининг шарқий гуруҳидаги молдаван тилида сўзлашадилар. Алифбоси кириллча. Масиҳийлик динининг православиэ тармоғига мансуб халқ. Фракиялик қабилаларнинг асосида шаклланди. Ўрта асрларда шарқий словянларнинг босқинчилигига учради. Молдаванлар 12 асрларда шарқий Карпат даштларида миллат бўлиб шакллана бошлади. Молдованларнинг миллий хўжалиги чорвачилик, деҳқончилик (буғдой, маккажўхори), боғбончилик. Асосий касб-ҳунарлари: тўқимачилик (гилам тўқиш), кулолчилик, дурадгорчилик. Бирмунча туманларида балиқчилик, овчилик ҳам яхши ривожланган. миллий кийимлари: эркаклар оқ кўйлак билан шим, нимча. Аёллари асосан турли нақшлар билан безатилган оқ кўйлак кийиб, бошларига рўмол ўрайди. Оёқ кийимлари — теридан ясаладиган опинч. Миллий таомларининг кўпчилиги асосан маккажўхори ва ундан тайёрланади. Оғзаки адабиёти эртакларга, афсоналарга, мусиқаларга, мақолларга бой. Кенг қамров олган миллий мусиқа асбобларига: кобза, най, чимпа, в.ҳ. Миллий рақслари (хора, жок, молдовеняска).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |