Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Moldova

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Молдова Республикаси
руминча: Републиcа Молдова
Шиор: Йўқ
Мадҳия: Лимба Ноастра
(Оур Тонгуэ)
Location of Moldova
Пойтахт Кишинёв
Расмий тил(лар) Руминча[1]
Ҳукумат Парламентар давлат
Маиа Санду
Наталиа Гаврилиțа
Игор Гросу
Мустақиллик (Совет Иттифоқидан)
• Сана
27-август 1991
Майдон
• Бутун
33,846 км2 (135-ўрин)
• Сув (%)
1,4
Аҳоли
• 2014-йилги рўйхат
3,557,600[2] (131-ўрин)
• Зичлик 105,1/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2014-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$13,974 миллиард[3] (132-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$ 3,926[3]
Пул бирлиги Молдован Леу (МДЛ)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма МД
Телефон префикси 373
Интернет домени .мд

Молдова[4] (руминча: Молдова), Молдова Республикаси[5] (руминча: Републиcа Молдова) — Европанинг жануби-шарқий қисмидаги давлат. Украина ва Руминия билан чегарадош. Майдони — 33 846 км2. Аҳолиси — 3,557,600 киши (2014). Жаҳонда аҳолиси бўйича 118-ўринни ва ҳудуди бўйича 135-ўринни эгаллайди.

Пойтахти — Кишинёв шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 40 туман, 21 шаҳар ва 48 шаҳарчага бўлинади. Давлат тили — молдаванча. Молдова конституциясига кўра; конституциявий судининг қарорига биноан — руминча[6].

Давлат тузуми

Молдова — республика. 1994-йил 29-июлда қабул қилинган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — парламент томонидан сайланадиган президент (2000-йилдан В. Воронин). Қонун чиқарувчи олий органи — бир палатали парламент (Мажлис), ижрочи органи — ҳукумат (Вазирлар кенгаши).

Табиати

Молдова Шарқий Европа текислигининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Ер юзаси қирли текислик, даре водийлари ва жарликлар бор. Марказий қисмида Кодру қирлари жойлашган. Энг баланд жойи 429,5 м. Днестрнинг ўнг соҳилини Днестр бўйи қирлари (баландлиги 250–300 м, энг баланд жойи 347 м) эгаллаган. Шимолий Молдова текислиги (250–300 м), Жанубий Молдова текислиги бор. Оҳактош, гипс, шиша қуми, шағал, шунингдек, нефт ва газ конлари топилган.

Иқлими — мўътадил континентал. Қиши қисқа, илиқ, қор кам ёғади, ёзи узоқ ва илиқ. Июлнинг ўртача температураси — шимолида 19,5° ва жанубида 22°; энг юқори температура 41°; январнинг ўртача температураси шимолида — 5° ва жанубида — 3°; энг паст температура –36°. Йилига шимолида 560 мм, жануби-ғарбда 370 мм, қирларда 500–560 мм, текисликларда 400–450 мм ёғин ёғади. Дарёлари Қора денгизга қуйилади. Энг катта дарёлари — Днестр (ирмоқлари — Реут, Бик, Ботна), Прут (ирмоклари — Чугур, Каменка, Ларга, Лапушна, Сарата). Тупроқлари — асосан, қоратупроқ (75%), қўнғир ва кулранг ўрмон тупроғи (10%); даре қайирларида — аллювиал ўтлоқи тупроқлар. Ҳудудининг аксарияти дашт ва ўрмон дашт минтақасида жойлашган бўлиб, кўп қисми ҳайдалиб, экин экилади. Мамлакат майдонининг 9% ни эгаллаган ўрмонларда дуб, шумтол, граб, қора қайин, жўка ўсади. Чалов, бетага каби дашт ўсимликлари камайиб кетган. Ҳайвонлардан ўрмонда елик, тўнғиз, бўри, тулки, бўрсиқ, олмахон, оқсичқон яшайди. Қушларнинг 260 га яқин тури (сўфитўрғай, майна, қорашақшақ, қарчиғай, бойқуш, бедана ва бошқалар) учрайди. „Кодру“, „Гредина Турчаске“, „Ягорлик“, „Плаюл Фагулуй“, „Прудил де Жос“ каби қўриқхоналар ташкил этилган.

Аҳолиси

Аҳолисининг 65% молдаванлар; украинлар, руслар, руминлар, гагауз ва болгарлар ҳам бор. Давлат тили — румин тили. Кўпчилик аҳоли (95%) христиан динининг православие оқимига мансуб. Шаҳар аҳолиси 47%. Йирик шаҳарлари: Кишинёв, Тираспол, Белц, Тигина.

Тарихи

Ҳозирги Молдова ҳудудидаги Бринзени, Рашков, Чутулешти ва бошқа жойлардан топилган кўхна манзилгоҳларнинг далолат беришича, бу ерда аҳоли палеолит давридаёқ ўтроклашган. Неолит даврининг манзилгоҳларидан Буг-Днестр маданияти ёдгорликлари топилган (милоддан аввалги 6–5 минг йилликлар). Бу даврда одамлар уруғчилик жамиятига бирлашиб, овчилик, деҳқончилик, балиқовлаш билан шуғулланган. Милоддан аввалги 4минг йилликда ҳукмронлик қилган Триполи маданияти даврида кўпгина манзилгоқлар (Варваровка, Караку-шан, Кубан) барпо этилган, кулолчилик ривожланган.

Милоддан аввалги 1минг йилликдан милодий 1минг йилликкача Молдова қудудида дакларнинг қабилавий бирлашмалари ва давлатлари мавжуд бўлган. Милодий ИИ аср бошларида римликлар Дакияни босиб олди ва уни аста-секин Римнинг вилоятига айлантирди. Лотин тили ёйилиб, у шарқий роман, шунингдек, молдаван тилларига асос бўлди. ИИ—ИВ асрларда бу ерда сарматлар, скифлар, ҳуннлар, готлар яшаганлиги тахмин қилинади. Х—ХИИ аср бошларида Молдованинг бир қисми Қад. Рус давлати таъсир доирасига, сўнг Галиция ва Галицияволин князлиги таркибига кирган. Лекин ХИИ асрда кўчманчи бижанақ ва қипчокларнинг ҳужумидан кейин славянлар деярли барҳам топди. ХИИИ—ХИВ асрларда Молдова ҳудуди мўғуллар қўл остига ўтди. Босқинчилар венгерлар томонидан ҳайдаб юборилгандан кейин Молдова ерлари Венгрия қарамоғига ўтди, 1359-йил озодлик кураши натижасида мустақил Молдова князлиги (пойтахти Ясси шаҳри) вўжудга келди. ХИВ аср 2-ярмида Карпат билан Днестр оралиғидаги ерлар унга қарашли бўлди. Шу даврда валахлар ва шарқий славянлар билан алоқа ривожланиб, натижада молдаван элати шаклланди. ХВИ—ХВИИИ асрларда Молдова Усмонийлар империяси хукмронлигида бўлди ва 300 йил мобайнида ўлпон тўлаб турди. Аввалига Тира, Бендери, Килия, ХВИИИ асрда Хотин Молдовадан ажратиб олинди ва уларга турк гарнизонлари жойлаштирилди. Чет эл босқинчиларига қарши миллий озодлик кураши турли шаклларда олиб борилди. ХВИИИ аср 2-ярми ва ХИХ аср бошларидаги Россия-Туркия урушлари натижасида Молдова озод этилди. Аммо Европа давлатларининг ўзаро рақобати туфайли Молдова яна Туркияга қайтариб берилди. 1775-йил Молдова князлигининг шимолий қисми Австрияга, 1791-йил Ясси сулҳ шартномасига биноан, Днестрнинг сўл соҳили Россияга, яна бир қисми кейинчалик Реч Посполитага қўшиб олинди. 1812-йил Буҳарест сулҳ шартномасига кўра, Молдова князлигининг Прут ва Днестр оралиғидаги ерлари Россияга ўтди ва Бессарабия вилояти номини олди. Кишинёв шаҳри унинг маъмурий маркази бўлиб қолди. Бессарабия Россиянинг аграр ўлкаси сифатида ривожлана бошлади. 1917-йил Россиядаги Феврал инқилобидан кейин бу ерда ҳам қўш ҳокимиятчилик вужудга келди. 1917-йил ноябрдекабрда айрим шаҳар ва қишлокларда ҳокимият шўролар қўлига ўтди. Ваколатли ҳокимият органи — „Сфатул Церий“ („Ўлка кенгаши“) 1917-йил 2-декабрда Молдовани Демократик республика деб эълон қилди. 1918-йил 24-январда ўзининг Россиядан мустақил эканини билдирди. 1918-йил 27-мартда Молдова Демократик Республикам (Бессарабия)ни Руминияга қўшишга қарор қилди. 1918–19 йилларда Молдова сўл соҳил туманларида Австрия-Германия, Антанта қўшинлари ҳукмронлик қилди. 1920-йил февралда бу ерда шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1924-йил 12-октабрда Украина таркибида Молдова мухтор шўро республикаси тузилди. 1939-йилги Риббентроп-Молотов пактининг қўшимча махфий баённомаси асосида Совет Итти-фоқи 1940-йил 26 ва 27-июнда Руминиядан Бессарабия ва Шимолий Буковинани дарҳол СССР га топширишни талаб қилди. 1940-йил 2-августда Молдова Шўро Республикаси тузилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Молдова жанг майдонига айланди ва 1944-йил августда босқинчилардан озод қилинди. Шундан кейин Молдованинг салкам ярим асрлик тарихи СССР билан боғлиқ бўлди. 1987–89 йиллардаги қайта қуриш даврида миллий тикланиш қаракати бошланди. 1990-йил 23-июнда Молдова Республикаси суверенитета эълон қилинди. 1991-йил 27-августда Молдова Республикасининг мустақиллиги тўғрисида Декларация қабул этилди. Бироқ мустақилликнинг дастлабки йилларида айирмачилик ҳаракати юзага келиб, бу нарса мамлакатда ички қуролли можарога сабаб бўлди. Кейинги пайтда низони бартараф этиш учун музокара олиб борилаётир. Молдова — 1992-йилдан БМТ аъзоси, шунингдек, МДХ таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1994-йил 23-августда тан олган ва шу куниёқ дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 27-август — Мустақиллик куни (1991).

Сиёсий партиялари. Агрардемократик партия, Коммунистлар партияси, Социалистик партия, Христиандемократик халқ партияси, Тикланиш ва иноклик партияси.

Иқтисодиёти

Молдова — индустриал-аграр мамлакат. Миллий даромад таркибида саноатнинг улуши 38%, қишлоқ хўжалигининг улуши 42%, қурилиш, транспорт ва алоқанинг улуши 11%.

Саноати’. Озиқ-овқат саноатида мевасабзавот консервалари тайёрлаш, виночилик, қанд-шакар, ёғмой ишлаб чиқариш асосий тармоқлардир. Оғир саноат маж-муасида машинасозлик, электрон, кимё, металлургия саноати етакчи ўринда. Енгил саноат (тикувчилик, тўқимачилик ва бошқалар) тармоқлари х.ам мавжуд. Консерва саноатида 20 дан ортиқ корхона бор, улар мева ва сабзавотдан 100 хилдан кўпроқ консерва тайёрлайди. Қанд-шакар саноати мамлакатнинг шимолида жойлашган. Тамаки-ферментация, парфюмерия, фармацевтика ва қандолатчилик, шунингдек, гўшт, мой-пишлоқ, ун-ёрма саноати тармоқлари ҳам ривожланган. Машинасозлик ва металлсозлик корхоналари автоматлаштириш воситалари, темирчилик-пресс машиналари, озиқовқат саноати учун технология ускуналари, электр юк орткичлар, трактор, қишлоқ хўжалиги машина-механизмлари, насослар, ўзгарувчан ток электр двигателлари, совиткичлар, кир ювиш машиналари, паст волтли электр аппаратлари, кабел ишлаб чиқаради. Сунъий тери, резинатехника буюмлари, лок-бўёқ, кимё, биокимё, бинокорлик ашёлари, ўрмон ва ёгочсозлик, полиграфия корхоналари бор. Йилига ўртача 15,7 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади.

Қишлоқ хўжал игида токчилик ва боғдорчилик етакчи ўринда. Узумнинг хўраки ва винобоп турлари етиштирилади. Молдова жанубий ва шимолида.кунгабоқар экилади. Тамаки эса шимолий ва марказий туманларда ўстирилади. Ғаллачиликнинг маккажўхори ҳамда буғдой етиштириш тармоқлари ривожланган. Сабзавот ва резавор мева етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади.

Мамлакат мустақилликка эришгач, хўжаликда бозор иқтисодиёти шаклларини жорий этишга киришилди, жумладан, давлат корхоналари хусусийлаштирила бошлади, хусусий, қўшма корхоналар барпо этилди. Қишлоқ хўжалигида деҳқон (фермер) хўжаликлари тузиш учун ерларни хусусий мулк қилиб беришга киришилди.

Транс порти. Транспорт йўли узунлиги –1,1 минг км, автомобил йўллари — 10,2 минг км. Днестрда кема қатнайди. Кишинёвда халқаро аэропорт бор.

Соғлиқни сақлаш. 2001-йил Молдовада 12,8 минг врач, 545 тиббиёт муассасаси, 25 мингўринли касалхоналар ишлади. Чемал тоғ иқлимий курорти, болалар санаторийлари бор.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

2001/2002 ўқув йилида 1577 мактаб, гимназия, лицейларда 618,4 минг ўқувчи таълим олди, 42,5 минг ўқитувчи ишлади. 82 ўрта ҳунар таълим тизимида 23 минг, 67 коллежда 17 минг бола ўқиди. 47 олий ўқув юртида 86,4 минг талаба таълим олди, шу жумладан, давлатга қарашли бўлмаган 31 институтда 22,9 минг талаба ўқиди. 2001-йил Молдовада докторантурага эга бўлган 45 илмий тадқиқот муассасаси ишлади. Республикада илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Молдова Фанлар академияси фаолият кўрсатади. Миллий табиат ва этнография музейи, Тарих, Археология, этнография, Тасвирий санъат, Халқ ҳунармандчилиги, Гагауз тарих-этнография музейлари бор. Ҳаммаси бўлиб 71 та музей, 1,4 минг кутубхона, 1,2 минг клуб муассасаси мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекурсагуви

Молдовада 2001-йил 1,7 минг номдаги китоб ва рисола 0,8 млн. нусхада, газеталар 1,2 млн., журнал ва бошқа даврий нашрлар 3,4 млн. нусхада нашр этилди. Молдовада нашр этиладиган асосий газеталар: „Молдова суверане“ („Суверен Молдова“), „Независимая Молдова“ („Мустақил Молдова“), „Сара“ („Ватан“). „Молдпресс“ ахборот агентлиги ишлайди. 1930-йилдан радиоэшиттириш, 1958-йилдан телекўрсатув олиб борилади.

Адабиёти

Дастлабки ёзма ёдгорликлар бой халқ оғзаки ижоди (эртак, қаҳрамонлик эпослари, афсона, қўшиқ, балладалар) асосида ИХ—Х асрларда яратилган. Румин тилидаги биринчи молдаван китоби „Казания“ (Инжилнинг изоҳи) 1643-йилда нашр этилди. ХВИИ асрда йилномалар, ХВИИИ асрда Д. Кантемир (1673– 1723) томонидан бадиийтарихий асарлар яратилди. ХИХ асрнинг 2-ярмида Й. Крянге (1837–1889) ва М. Эминеску (1850–1889) ижоди реалистик наср ва шеърият ривожида катта рол ўйнади. ХХ аср бошларида А. Матеевич, Т. Роман ўз шеърлари билан адабиётга кириб келди. Иккинчи жаҳон урушигача ижод қилганлар орасида Д. Милев, Л. Барский, Н. Марков, Л. Корняку, М. Андриеску ва бошқа ёзувчиларни кўрсатиш мумкин. Уруш даврида Э. Буков, Б. Истру, А. Лупан, Т. Менкж каби адиблар босқинчиларга қарши курашга бағишланган асарлар ёзишди. 50-йилларда поэзия етакчи жанр бўлган бўлса (Е. Бу-ковнинг „Андриеш“, „Менинг мамлакатим“, А. Лупаннинг „Юзма-юз“, Л. Делянунинг „Мангу ёшлик“, Ф. По-номарнинг „Дўстлик“ достонлари ва шеърий тўпламлари), кейинги йилларда салмоқли насрий асарлари яратилди (Е. Дамиан, В. Василаке, Р. Лунгу, Л. Дамиан, Г. Виеру, П. Боцу, Э. Лотяну ва бошқаларнинг роман ҳамда қиссалари). Андрей Лупан, Самсон Шляху, Емелян Буков ва бошқа ларнинг айрим асарлари, молдаван ёзувчиларининг „Ҳажвий ҳикоялар“ тўплами ўзбек тилида нашр этилган.

Меъморлиги

Молдова ҳудудидан милоддан аввалги 3–2-минг йилликларга оид маданият ёдгорликлари топилган. 10– ХИ асрларда ёғоч, тош ва лойдан иморат ҳамда иншоотлар қурилган шаҳарлар пайдо бўлди. ХИВ аср ўрталаридан меъморлик ривожлана бошлади, шаҳар атрофлари тош девор билан ўраб олинди. ХВИ асрдан минорали ва равокли қалъалар қурилди. Саҳарна, Жабкадаги ғормонастирларнинг қолдиқлари сақланган. ХВИИИ асрда шаҳарлар тез ривож топди, маҳаллий меъморлар лойиҳаси асосида гўзал ва ғаройиб ибодатхона бинолари қурилиши авж олди. Анъанавий шаҳар ва қишлоқ уйлари ёғоч ва тошдан, жамоат бинолари замонавий конструк-сиялардан барпо этила бошлади. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Молдованинг Россияга қўшиб олинган қисмида классицизм услуби, Руминияга карам қисмида модерн услуби устунлик қилди. ХХ аср 2-ярмида қурилган бино ва ин-шоотларда миллий меъморлик анъаналаридан фойдаланилди (Кишинёвнинг Мирва Велский кўчасидаги турар жойлар, „Интурист“ меҳмонхонаси ва бошқалар).

Тасвирий санъати

Молдова ҳудудида милоддан аввалги 2–1минг йилликларга мансуб металл тақинчоклар, милодий 1минг йилликка доир қуроллар, сопол, жез, ку-муш, олтин идиш ва буюмлар топилган. Улар заргарлик ва металлни бадиий ишлаш ривожланганидан дарак беради. ХИИИ—ХИВ асрларда халқ амалий санъатида Византия ва мусулмон Шарқининг таъсири кучли бўлган. 14– ХВИИ асрларда зардўзлик, ХВИИИ—ХИХ асрларда гиламчилик юксалди. ХИХ асрдан бошлаб дунёвий тасвирий санъат, айниқса, портрет рассомлиги ривож топди, рассомлик ўқув юртлари очилди. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида ҳаётий манзаралар, турли жанрлардаги расмлар, психологик портретлар яратилди (В. Окушко, Е. Малешевская ва бошқалар). ХХ аср 2-ярмида рангтасвирчилардан М. Гамбурд, В. Руссу-Чобану, портретчилардан К. Китайка, И. Богдеско, Г. Саинчук, ҳайкалтарошлардан К. Кобизе-ва, Б. Марченко кабилар тасвирий санъат ривожига ҳисса қўшдилар. Халқ санъатида тош ўймакорлиги, гилам тўқиш, каштадўзлик, кулоллик, ёғочсозлик равнақ топди.

Мусиқаси ўзига хос миллий фолклор асосида шаклланган ва қўшни халқлар бадиий маданияти билан ҳамоҳанг ривожланган. Халқ қўшиқлари, асосан, бир овозли, оҳанглари хилма-хил. Афсонавий воқеий қўшикларда қаҳрамонлик ва озодлик ғоялари акс этган. Меҳнат, маросим, муҳаббат, ҳазил, давра қўшиклари бор. Энг кўп тарқалган халқ мусиқаси дойна деб аталади. Жок, молдовеняска деб аталган жўшқин ва ўйноқи халқ рақслари дунёга танилган. Торли чолғулардан кобза, симбала, тилчали асбоблардан докторимба (варган), пуфлаб чалинадиган асбоблардан флу-ер ва кавал (най), чимпа, бучум кабилар бор. ХИХ асрда илк композиторлар (Г. Музическу, К. Микули, Э. Кауделли, Ч. Порумбеску) ижод қила бошладилар. Замонавий композиторлар орасида А. Стирча, Г. Няга, Э. Лазарев, Ч. Ткач, Е. Дога, дирижёрлардан Т. Гуртовой, Д. Ғоя, А. Самоиле, хонандалардан Т. Чебан, Т. Алёшина, М. Биешу ва бошқа машҳур. 1955-йил Кишинёвда Молдова опера ва балет театри очилган, давлат филармонияси (1940) қошида симфоник оркестр, „Дойна“ хор капелласи, „Жок“, „Леутарлар“, „Флуераш“ каби ансамбллар фаолият кўрсатади. Ўзбекистонда Т. Чебан, М. Биешу ва қатор ансамбллар гастролда бўлган.

Театр сарчашмалари халқ ўйинларидан бошланади. Колинде-колада деб аталган қад. халқ маросимлари, хеитул деб аталган янги йил кугловлари ва турли-туман ўйинларда театр санъати унсурлари бўлган. Ирозий (ироди) деб аталган томо-шалар, полвон, акробат (пеҳливан, соптар)ларнинг маҳоратларини намойиш этишлари ва гайдукларнинг ўзига хос театри машҳур бўлган. Ўрта асрларда сарой ва сайёр труппалари томоша кўрсатишган. 1816-йилда ёзувчи ва маърифатчи Г. Асака раҳбарлигида молдаван тилида биринчи спектакл кўрсатилган. Профессионал театрни барпо этишда В. Александри, К. Негруцси, А. Руссо, М. Когелничану ва бошқа драматурглар катта хизмат қилдилар. ХХ асрнинг 20-йилларида ташкил топган драма тўгараклари асосида Балта шаҳрида мусиқали драма труппаси (кейинчалик драма студияси) тузилди. Шу студияни битириб чиқувчилар 1933-йилда Тирасполда ташкил этилган драма театри (ҳозирги Молдова академик мусиқали театри)нинг ўзаги бўлди. Эндиликда Молдовада 14 театр, шу жумладан, „Лучаферул“ театри, „Ликурич“ қўғир-чоқ театри, Белс мусиқали драма театри, филармония, сирк ва бошқа ишлаб турибди. Уларда А. Лупан, Л. Корняну, Э. Буков каби маҳаллий муаллифларнинг песалари билан бир қаторда жаҳон мумтоз драматургиясининг асарлари ҳам саҳналаштирилган. Теат_р арбоблари орасида Д. Дариенко, Н. Массалская, Е. Уреке, К. Штирбу, И. Шкуряларни кўрсатиш мумкин. Театрлар учун кадрларни Кишинёвдаги Г. Музическу номидаги санъат институти тайёрлайди. с Кино тарихи 1927-йилдан бошланади. Ўша йили биринчи ҳужжатли филм яратилди. 1940-йилдан Кишинёвда иш бошлаган киновакиллик пункти 1952-йилда хроника (воқеий) филмлар ки-ностудияси (1957-йилдан „Молдовафилм“)га айлантирилди. 1955-йилда биринчи молдаван филми — „Молдова тароналари“ (режиссор А. Золотницкий) дунё юзини кўрди. Шундан кейин „Атаман Кодр“ (1958), „Кузнинг сўнгги куни“ (1965, режиссор В. Дербенёв), „Қотилликда айбланади“ (1969, режиссор Б. Волчек), „Лаутари“ (1971, режиссор Э. Лотяну), „Ёнингда эркак бўлса“ (1978, режиссор В. Гажиу) ва бошқа яратилди. Кино актёрларидан Д. Дариенко, М. Волонтир, К. Тирсеу, С. Тома, М. Сагайдак, Г. Григориулар машҳур. Молдовада 100 кинотеатр бор.

Ўзбекистон — Молдова муносабатлари

Молдова (Молдова Республикаси) пойтахти — Чизинау шаҳри. БМТ аъзоси

Манбалар

  1. ↑ „Молдовада давлат тили номи румин тилига ўзгартирилади“. ҳттпс://дарё.уз/.
  2. ↑ Национальное бюро статистики Республики Молдова. По данным на 1 января 2014 года. Без населения непризнанной Приднестровской Молдавской Республики (левобережья Днестра и муниципия Бендеры).
  3. ↑ 3,0 3,1 „Wорлд Эcономиc Оутлоок Датабасе, Април 2014“. ИМФ. Қаралди: 28-июн 2014-йил.
  4. ↑ ҳттпс://мфа.уз/уз/пагес/о-консулских-округах-дипломат[сайт ишламайди]
  5. ↑ архив нусхаси, 2022-03-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-03-21
  6. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед CCДеcисион 12.1013