Мосул, ал-Мавсил (арабча: الموصل‎‎) – Ироқнинг шимолий қисмидаги шаҳар. Дажла дарёси бўйида. Найнова муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 670 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Ғалла, мева, чорва моллари билан савдо қилинадиган муҳим марказ. Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик (муслин газламаси ишлаб чиқариш), озиқ-овқат, кўн-поябзал, металлсозлик, семент саноати корхоналари мавжуд. Университет, тарих ва бошқа музейлар бор. Мосул яқинидан олтингугурт ва нефт қазиб олинади.

Мосул ВИ асрда вужудга келган. 641-йил уни араблар эгаллаган. Умавийлар ва Аббосийлар даврида Шарқнинг савдо ҳамда ҳунармандчилик маркази бўлган. Х—ХИИ асрларда турли давлатлар пойтахти. 1095—96-йиллар Мосулни Салжуқийлар эгаллаган. 1261-йилда мўғуллар ҳужумига учраган. ХИВ асрнинг 2-ярмидан Темурийлар, 1514—1918-йиллар Усмонли турк салтанати таркибида бўлган. 1920-йилдан Ироқ таркибида.

Мосулда ал-Жомиъ ал-кабир мадрасаси (минораси билан) (1170—72), ал-Иззия мадрасаси (ХИИ аср), Қорасарой қалъаси ҳаробалари (ХИИИ аср) ва бошқа, шаҳар яқинида Наби Юнус мақбара-масжиди (Х аср) бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил