Дécор де ла мосқуéэ Кҳоджа Акҳрар (Самарcанде, Оузбéкистан) (5646850919)
Самарканд Шаҳ-и Зинда Туман Ақа cомплех cроппед2

Мозаика (франс. масаиқуэ — музаларга бағишланган) — бир хил ёки турли хом ашё (кошин, тош, ёгоч, мармар, металл ва бошқалар) бўлакларидан ишланган тасвир, нақш. Маҳобатли (монументал) безак санъатининг асосий турларидан. Асосан, бинолар, амалий санъат асарларини безашда, дастгоҳ. санъати асарлари яратишда қўлланади. М. йиғишнинг 2 хил усули фарқланади: нақш (тасвир) мустахкамловчи модда (оҳак, семент, мум ва бошқалар) суртилиб безатилаётган юзага майда бўлаклардан тўғридан-тўғри териб ҳосил қилинади; те с кар и теришда расмли қоғоз ёки матога бўлаклар ўнг томони билан ёпиштирилади, сўнг тескари томонига мустаҳкамловчи модда суртилиб, безатилаётган юза (девор ёки шифт) га бириктирилади. М.нинг алоҳида тури —инкрустация.

Турли рангларда бўялган доиралардан иборат энг қад. М. милоддан аввалги 3минг йилликка мансуб. М. Қад. Шарқ мамлакатларида, антик давр ва ўрта асрларда Византия, Италия, Грузия, Қад. Русда ривожланган. Ғарб. Европа санъатида безак М.лар кенг тарқалган. Ислом мамлакатларида ХИИИ—ХИВ асрларда кошинли М. ривожланган, қолиплар асосида ишланган бўлаклар йиғилиб мураккаб нақш (тасвир)лар ҳосил қилинган. ХИВ—ХВ асрларда Самарқанд ва Бухородаги бинолар пештоқига ишланган М.лар жозибадорлиги билан диққатни тортади.

ХВИИИ асрда Европада (жумладан, Россияда М.Ломоносов томонидан) М. қайта тикланган (дастгоҳ портретлар ва батал композициялари яратилган). "Модерн" ва миллий романтик оқим усталари маёлика (кошин)ли М. усулидан фойдаланганлар (испан А. Гауди, рус В. Васнецов, М. Врубел ва бошқалар). Йирик бўлаклардан тузилган М.да кўзга ташланувчи маҳаллий ранглар уйғунлаштириб тузилган композициялар куп учрайди (Р. Гуттузо, Д. Ривера ва бошқалар). ХХ асрнинг 30-йилларидан санъатлар синтези масалаларига қизиқиш ортди, М. ҳам ривожланди. Ўзбекистонда 60-йиллардан (айниқса, Тошкент зилзиласидан кейин) М. кенг тарқалди, жамоат ва турар жой бинолари безагида кенг қўлланилмоқда (Тошкентдаги Амалий санъат музейи, "Пахтакор" метро бекати безаклари ва бошқалар). Асрлар давомида ривожланиб келаётган қад. кошинкорлик анъаналари кенг қўлланган ҳолда жамоат бинолари, меъморий обидалар ажойиб М. намуналари билан безатилмок,да: Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи, Олий Мажлис би-носи, Ўзбекистон консерваторияси биноси ва бошқа.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Мозаика" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил