Muborak gazni qayta ishlash zavodi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муборак газни қайта ишлаш заводи — Ўзбекистон ёқилғиэнер-гетика саноатининг йирик корхонаси. Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрида жойлашган. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" аксиядорлик компани-яси таркибида. Асосан, қайта ишланган табиий газ, қаттиқ ва суюқ ҳолатдаги олтингугурт, барқарорлаштирилган газ конденсати, суюлтирилган газ (пропан ва бутан фраксияси) ишлаб чиқаради.
1965-йил 10-сентабрда Муборак шаҳридан 12 км жан.-шаркда Муборак олтингугурт заводи (1972-йилдан Муборак газни қайта ишлаш заводи) курила бошлади. 1971-йил 31 декабрда йилига Ўртабулоқ конлари, Муборак гурухидаги конлардан олинадиган 5 млрд. м3 олтингугуртли ва 3,7 млрд. м3 олтингугурциз табиий газни тозалаш қувватига эга бўлган корхона ишгатуширилди. 1976-йил завод 1навбатининг олтингугуртдан тозалаш иншо-отлари реконструксия қилиниб, унинг йиллик қуввати 6,2 млрд. м3 га етказилди. 1978—80 йилларда заводни кенгайтиришнинг 2- ва 3- навбатлари амалга оширилиб, умумий қуввати йилига 10 млрд. м3 га етказилди. 1984-йилда заводнинг 4навбати қуриб тамомланди. Шу йили март ойида олтингугурт ишлаб чиқариш нинг 4навбати ҳам ишга туширилди. Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 183 минг т. Олтингугурт тозаловчи 6 та блок ва олтингугурт ишлаб чиқарувчи 2 та блокдан ташкари 4навбат мажмуига суюлтирилган газ олиш ва бир йўла газ конденсатини барқарорлаштириш қурилмаси ҳам киради.
1992-йилнинг декабр ойига келиб газни қайта ишлаш қувватлари йилига 25 млрд.м3 га оширилиб, газни кайта ишлаш блоклари сони 18 тага етказилди. 2000-йил 25-майдан бошлаб корхона "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" аксиядорлик компанияси таркибидаги Муборак газни кайта ишлаш заводи шўъба-унитар корхонасига айлантирилди. Корхонанинг Низом жамгармаси 10 млрд. 199 млн. 245 минг сўм (2003). М.г.қ.и.з. АҚСҲ, Франсия, Испания, Германия, Чехия, Россия, Япония, Украина давлатлари билан иқтисодий алоқалар ўрнатган. Бу давлатлардан корхонага абсорбентлар, катализаторлар, кимёвий ре-агентлар, кимёвий реактивлар, кимёвий асбоб-ускуналар етказиб берилади.
2000-йилда кайта ишланган газ 27324 млн. м3, олтингугурт ишлаб чиқариш 217,5 минг т., баркарорлаштирилган конденсат ишлаб чиқариш 556 минг т, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 13,5 минг т ни ташкил этди.
Ўктам Умаров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |