Mudofaa devorlari
Мудофаа деворлари — аҳолини душман ҳужумидан сақлаш мақсадида қад. деҳқончилик воҳалари атрофига қурилган деворлар. Бундай деворлар Осиё, Европа ва Африка қитъасидаги кўпгина мамлакатларда қурилган (мас, Буюк Хитой девори, Антонин девори ва бошқалар). Ўзбекистон ҳудудида Шахрисабз, Китоб, Нурота деҳқончилик раёнлари ва Мароканда шаҳри атрофидаги қишлоқлар теварагига Мудофаа деворлари қурилган. 1956-йилда Я. Ғ. Ғуломов бошчилигида Ўзбекистонда Мудофаа деворлари излари аниқланиб, уларнинг қурилиш техникаси ўрганилади. Ёзма манбаларда бу деворлар: Ҳоитул хорижи (Ташқи девор), Ҳоитул кабири (Катта девор), Сурул аъзами (Улуғвор девор), Канпир девор, Девори Канди бузург (Катта вилоятнинг девори), Девори Канди дизак (Истеҳкомли вилоят девори) деган номлар билан аталган. Ўзбекистондаги қад. деҳқончилик воҳалари атрофида Мудофаа деворлари бунёд қилишдан асосий мақсад воҳани кўчманчиларнинг ҳужумидан ҳимоя қилиш, шунингдек, воҳадаги ўтроқ аҳолини чет эл босқинчилари истилоси ва ҳукмронлиги ҳамда маҳаллий зўравонларни уларга ёрдамлашиб турган кўчманчи қабилалардан ажратиб, яккалаб қўйиш, итоаткорликда сақлаш эди. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги Мудофаа деворлари тарихини 3 даврга бўлиш мумкин: 1давр милоддан аввалги ВИ—ИВ аср — милодий В—ВИ асрлар; 2давр ВИ асрдан ВИИИ асргача давом этган; 3давр ВИИИ асрнинг охири ва ИХ асрнинг бошларига тўғри келади. Қад. Бухоро, Суғд, Усрушона воҳалари атрофидаги деворлар ўзаро туташтирилиб, алоҳида воҳаларнигина эмас, балки бутун бир мамлакатни ураган ягона мудофаа тизимига айлантирилган.[1]
Адабиёт
- Муҳам едов Ҳ., Кддимий мудофаа деворлари, Т., 1961; Муҳамедов Ҳ., Ўзбекистоннинг қадимий иншоотлари тарихидан, Т., 1961.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |