Муҳаммад Али (Cассиус Марcеллус Cлай Жр. 17.01.1942 — 03.06.2016) — америкалик профессионал боксчи ва ҳайриячи. 20- асрнинг энг таниқли спорт арбобларидан ва энг буюк боксчиларидан бири сифатида танилган.Ярим оғир вазнда Олимпиада ўйинлари чемпиони (1960). Профессионал боксчилар ўртасида оғир вазнда бир неча бор жаҳон чемпиони (1964—1974).1961-йилда Ислом динини қабул қилди ва исмини Муҳаммад Алига ўзгартирди.Унга Буюк Али лақабини беришган.

Муҳаммад Али
Статистикаси
Асл исми Cассиус Марcеллус Cлай Жр
Лақаби Буюк Али
Вазни Оғир вазн
Миллати Америкалик
Таваллуди 17-январ 1942-йил
Лоуисвилле (Кентуcкй), АҚСҲ
Вафоти 3-июн 2016-йил(2016-06-03)
(74 ёшда)[1]
Аризона,АҚСҲ
Овал Офис Президент Роналд Реаган ва Муҳаммед Али. 1983-йил Оқ Уй

Биографияси

Али ва унинг рафиқаси президент Георге W. Буш билан Оқ Уйдаги мукофот топшириш маросимида. 2005 -йил.

Мусулмон бўлишдан олдин унинг исми Cассиус Марcеллус Cлай Жр эди. Али 1942-йил 17-январда Кентукки штатининг Лоуисвилле шаҳрида туғилган. У афро-америкалик ва ирландиялик .12 ёшида бокс билан танишган ва кўп ўтмай ААУ ва „Олтин қўлқоп“ миллий чемпионатларида ҳаваскорлар рекордини ўрнатган. У 1960-йилда Римда оғир вазнда олтин медални олиб, профессионал лигага қайтди. 18 ёшида Рим Олимпиадасида олтин медални қўлга киритгандан сўнг унинг обрўси тез ўсишни бошлади.

1964-йилда 22 ёшида С. Листонни мағлубиятга учратиб Жаҳон чемпиони бўлди. У бу ғалабадан кейин ўз динини ўзгартириб, Исломни қабул қилганини эълон қилди. Муҳаммад Али исмини олди ва 1967-йилдан 1970-йилгача боксда танаффус қилди.

„Ветнамликлар менга ҳеч қандай ёмонлик қилишмади, мен уларга қарши курашишим мумкин эмас“ дея Ветнам урушига бормади.Урушга бирмагани учун 5 йил қамоқ жазоси ва 10 минг доллар жаримага тортилди. Лицензияси ва паспорти олиб қўйилди, у суд жараёнида молиявий қийинчиликларга дуч келди ва банкрот бўлганлигини эълон қилди. У ўз оиласи ва университетларда берган пуллари эвазига ўз даромадини тиклади. 1970-йилда яна боксга қайтди. 1971-йилда „аср учрашуви“ дея аталган жангда Жо Фрейзерга ютқазди. Бу профессионал бокс фаолиятида биринчи марта ютқазиши этди. Кейинчалик унинг жағи синдирилган ўйинда Кен Нортонга ютқазди. Ўзи ва қариндошларидан ташқари кўп одамлар унинг мартабаси тугади деб ўйлашди. Аммо у чемпионлик учун курашган боксчиларни кетма-кет мағлуб этди. У Кен Нортон билан жавоб учрашувини ўтказди ва уни мағлубиятга учратди.

1973-йилда Жо Фрейзер билан титул учрашуви учун шартнома имзолади. Орада фақат Жо Фрейзер — Жорж Форман учрашуви қолди. Фразиэрни кутилмаган тарзда икки раундда нокаутга учратишди. Шундай қилиб Али аввал Фрайзер билан ўйнади, сўнгра Фореман билан учрашув ташкил қилди ва иккала ўйинда ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонди. 1978-йилда Л.Спинксга ютқазиб, кейин ўша йили рақибини мағлубиятга учратганидан сўнг уч марта Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан тарихдаги биринчи боксчи бўлди.

Муҳаммад Али фаолият олиб борган даврда энг яхши боксчилар чемпионлик унвонига эга бўлиш учун кураш олиб боришган. 1994-йилда, 20 йилдан сўнг Жорж Форман яна Жаҳон чемпионига айлангани ва ўз номини бир неча бор ҳимоя қилганлиги, ўша даврдаги бокс нима учун кўп мамлакатларда „Олтин 70-йил“ деб номланишинини тушуниш мумкин.1978 -йилда буюк Али боксни чемпион сифатида тарк этди.

1984-йилда Паркинсон касаллигига йўлиққанига қарамай хасталигини яширди ва катта пул эвазига яна иккита ўйин ўтказди ва ютқазди. Уларнинг иккаласи ҳам ўша давр ва ундан кейинги Жаҳон чемпионлари Ларри Холмс ва Тревор Бербик эди.

Профессионал боксдаги фаолияти давомида атиги 5 маротаба мағлубиятга учраб, Олимпия ва Жаҳон чемпиони бўлган Муҳаммад Али 36 ёшгача бўлган барча чемпионлар қаторида биринчи ўринда эди. Али 56 та учрашувда ғалаба қозонди, шулардан 37тасини нокаутга учратди.

Муҳаммад Алига фақат боксчи сифатида қарамаслик керак. Али мусулмонлар учун юксак ибрат намунаси эди.У ҳар доим ўз кучи, дини, маблағи ва бутун шахсияти билан инсонларни яхшироқ бўлишига, яхшироқ яшашига ҳаракат қилди.

Муҳаммад Али 1960-йил Рим Олимпиадасидан қайтганидан икки кун ўтгач ресторанга киради.Ресторанда фақат оқ танлиларга хизмат қилишини эшитгач, Римда олган олтин медалини намойишкорона Огаё дарёсига улоқтиради. 1996-йил Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада унга аввалги медали ўрнига бошқа бир махсус олтин медал топширилади.

1984-йилда Муҳаммад Али Америка Қўшма Штатлари Президенти Роналд Реаган президентликка қайта сайланиши учун уни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

1991-йилда Али Кўрфаз уруши пайтида Ироққа сафар қилди ва Саддом Ҳусайн билан Америкалик гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисида музокаралар олиб борди.

1996-Атлантадаги Ёзги Олимпия ўйинларида шарафли Олимпия маш`аласини ёқди.

2002-йил 17-ноябрда Муҳаммад Али Афғонистонга „Тинчлик учун БМТ элчиси“ сифатида жўнаб кетди. У Кобулда БМТнинг махсус вакили сифатида уч кунлик музокаралар олиб борди .

Лондондаги 2012-йилги Ёзги Олимпиада о'йинларининг очилиш маросимида Олимпия байроғини кўтариш Муҳаммад Алига топширилди. Паркинсон касаллиги туфайли рафиқаси Лонни унга Байроқни кўтаришга ёрдам берди.

2014-йил 20-декабрда Али пневмония билан касалхонага ётқизилди. 2015-йил 15-январда сийдик йўллари инфекциясидан азият чекиб Аризона штатидаги касалхонага ётқизилди.

Муҳаммад Али ўз даврининг энг буюк боксчиси ва энг яхши инсонларидан ҳисобланади. Унинг ҳаёти 2001-йилда Ҳоллйwоодда суратга олинган Wилл Смитҳ Муҳаммад Али ролини ижро этган „Али“ филмида кенг ёритиб берилди.

Паркинсон касаллиги туфайли узоқ вақт Мичиган штатидаги фермасида омма кўзига кўринмасликни афзал билди.

Шунга қарамай 2001-йил 11-сентябр хуружларида Муҳаммад Али Ню-Ёрк ўт ўчириш бошқармаси шляпасини кийиб, Поинт Зерога борди азият чекканларни қўллаб-қувватлашини ва бирдамлигини намойиш этди.

Али 2001-йил сентабр воқеалари ҳақида шундай деган эди „Мен учун энг ёмон нарса бу Ислом ва мусулмон сўзларининг ифлосланиши, нафрат ва зўравонликни келтириб чиқариши. Ислом қотиллик дини эмас. Ислом тинчликни англатади. Мен шунчаки уйда ўтириб, одамларни муаммонинг манбаи сифатида мусулмонларни кўрсатаётганига чидай олмайман“.

2002-йилда унинг ҳаёти ҳақида Какнüс Публиcатионс томонидан биографик роман нашр этилди. (ИСБН 975-6698-34-9).

Узоқ вақт Паркинсон касаллиги билан курашган Муҳаммад Али, 2016-йил 3-июнда нафас касалликлари билан даволанган шифохонада вафот этди.

Манбалар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар