Муҳаммад Амин тўпчибоши мадрасаси — Бухорода сақланиб қолмаган мадраса. Ўзбек ҳукмдори Амир Шоҳмурод (1785—1800) даврида амирнинг давлатни бошқаришдаги энг яқин кишиларидан бири ва ҳарбий вазири — Муҳаммад Амин тўпчибоши донаторлигида Бухоро амирлиги пойтахтининг Қуйи мурғкуш гузарида бунёд этилган. 15 ҳужрадан иборат эди[1]. Мадраса 1925—1929-йилларда бузиб йўқ қилинган. Унинг бизгача С. М. Прокудин-Горский томонидан 1911-йилнинг тахминан май ойларидаги туширилган рангли ва бошқа йилларда туширилган оқ-қора фотосуратлари етиб келган[2].

Мадраса
Муҳаммад Амин тўпчибоши мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Бухоро вилояти
Шаҳар Бухоро
Мактаб йўналиши сунний
Мадраса тури Катта
Меъморий услуб Марказий Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Муҳаммад Амин тўпчибоши
Ҳолати Сақланиб қолмаган

Муҳаммад Амин тўпчибоши Бухоро амирлигининг Хуросондаги мавқеини мустаҳкамлашда фаол қатнашади. Айниқса, Марвда Байрамалихондан кейинги нотинчликларни бартараф этишда унинг хизмати катта бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Жуманазар 2017.
  2. ↑ „Медресе Мухаммад Амин тупчибоши“. Русрав.уз. Қаралди: 2021-йил 29-октябр.

Адабиётлар

  • Жуманазар А.. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.