Muhammad Rahimxon II
Феруз, Муҳаммад Раҳимхон ИИ (1845 – Хива – 1910) – Хоразм (Хива) хони (1864–1910); ўзбек қўнғиротлар сулоласидан, шоҳ ва шоир, бастакор[1].
| Муҳаммад Раҳимхон ИИ | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | |
| Фуқаролиги | Хива хонлиги |
| Унвони | Генерал (1904) |
| Болалари | Асфандиёрхон |
| Отаси | Саид Муҳаммадхон |
Ҳаёти

1864-йилда отаси Саид Муҳаммадхон вафотидан кейин ҳокимият тепасига Муҳаммад Раҳимхон ИИ келди.
У зиёли ҳукмдор, ёшлигида Хивадаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида таҳсил олган. Унинг устозлари атоқли ўзбек шоири ва тарихчиси Огаҳий эди.
Муҳаммад Раҳимхон ИИ даврида Россия, Усмонлилар империяси, Эрон ва Афғонистон билан дипломатик алоқалар ўрнатилган.
Муҳаммад Раҳимхон ИИ Хоразмнинг охирги мустақил хони эди. 1873-йилда қаршиликларга қарамай, хонлик Россия протекторати остида қолди. 1896-йилдан генерал-лейтенант, 1904-йилдан отлиқ генерал. 1902-йилда император Николай ИИ га „Олий ҳазрат“ унвонини берди.
Хива шаҳридаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида таҳсил кўрган, давлат, ҳуқуқ илмини замонасининг машҳур мударриси, шоир ва олим, Юсуфхўжа охун ва бошқалардан илм ўрганган. Огаҳий Ферузга устозлик қилган, унга шеърият сирларини ўргатган, тарих, таржима илмидан сабоқ берган. Отаси Сайид Муҳаммадхон вафотидан сўнг (1864) Хива тахтига ўтирган. Бу воқеа муносабати билан Огаҳий Ферузга бағишлаб қасидалар битган. 1873-йил Хива хонлигига К. П. фон Кауфман бошчилигидаги Россия армияси ҳужум қилиб, хонликнинг асосий шаҳарлари ва пойтахтни босиб олган. Гандимиён шартномаси (1873-йил 12-август)га кўра, Хива хонлиги подшо Россиясига қарам бўлиб қолган. Феруз ана шундай мураккаб шароитда ярим асрга яқин муддат давомида Хива хонлигини бошқарган. Феруз саройга адабиёт ва санъат арбобларини тўплаган. Огақий, Комил, Табибий ва бошқалар таъсирида ўзи ҳам Феруз (бахтли, ғолиб) тахаллуси билан шеърлар ёзган[2].
Феруз китобат ишларига катта аҳамият берган: девон тузиш, тарих ёзиш, таржима ишларини ривожлантирган. Хоразмда таржима мактаби яратган. Форс ва араб адабиётининг энг нодир тарихий, адабий, илмий асарларини ўзбек тилига таржима қилдирган. Унинг ҳукмронлиги даврида Огаҳий ва Байўнийлар томонидан Хоразм тарихига оид асарлар ёзилган. Комил Хоразмий мумтоз мақомлар учун нота ёзувини ихтиро қилган. Хивада босмахона (тошбосма) ташкил эттирган. Унда Хоразм шоирлари ҳақидаги „Мажмуат ушшуаро“ тазкираси, Алишер Навоий асарлари, Хоразм шоирлари девонлари нашр қилинган. Феруз Ҳиндистон, Арабистон, Эрон, Туркия савдогарлари орқали Хоразмга чет эллардан ноёб китоблар келтиртирган ва уларни кўп нусхаларда кўчиртирган, тарих ва адабиётга оид китоблардан иборат бой кутубхона яратган. Феруз меъморлик, наққошлик, хаттотлик каби санъат турларини ҳам ривожлантирган. Бу даврда фотография ва кино санъати вужудга келган, ободончилик ишлари амалга оширилган. Феруз 1871-йил Кйхира Арк қаршисида ўз номи билан аталувчи 2 қаватли Мадраса қурдирган (қаранг Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси). Ферузнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси билан 30 дан ортиқ Мадраса, масжид, минора, хонақолар қад ростлаган. Феруз ерларни сув билан таъминлаш, боғроғлар барпо этиш ишига ҳам алоҳида аҳамият берган. Унинг буйругига мувофиқ, Қўнғирот тумани сарҳадида катта ариқ бунёд этилган. Ҳозир ушбу ариқ „Хон ариги“ деб аталади.
Феруз мумтоз шеъриятнинг анъанавий жанрларида лирик шеърлар яратган. Шеърлари, асосан, ишқ-муҳаббат мавзуида. Ишқ ва ҳаёт, севги ва садокат Феруз ижодининг ғоявий асосини ташкил қилади. Улар оҳангдорлиги, тасвирий-ифодавий бўёқларга бойлиги ва шаклан рангбаранглиги билан ажралиб туради. Унинг кўпчилик ғазаллари ўз замонасида созандалар ва гуяндалар томонидан куйга солиб куйланиб келинган. Шеърларига „Девони Феруз“ номи билан тартиб берган (1879). Бу девон Муҳаммад Шариф томонидан қайта кучирилган (1900). Ферузнинг узи Пахлавон Маҳмуднинг 350 рубоийсини қўлда кўчириб, китоб ҳолига келтирган. Феруз Шашмақом куйларини ўрганган, саройда мақом ансамблини тузган. „Наво“, „Дугоҳ“, „Сегоҳ“ мақомларига боғлаб куйлар яратган. Феруз Сайд Маҳруйжон мажмуасицати Сайид Моҳи Руйи Жаҳон мақбарасида дафн қилинган. Шеърлар девони нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти (инв. № 3442, 1119)да сақланади.
Шоир шеъриятининг бош мавзуи – ишқ. Унинг „Ул ой васфини вирд эцам забонда“, „Олса жоним қошу ко`зинг, икки лаб“, „Солди олам ичра г`авг`о, эй малаксиймо, ко`зинг“, „Гулшан ичра сарв ёхуд ул қади мавзунмудур“ каби ишқий ғазаллари жуда машҳур.
Ўзбек қўнғиротлари сулоласи вакиллари орасида Муҳаммад Раҳимхон ИИ алоҳида ажралиб турди. Шу билан бирга, Хоразмда унинг ҳукмронлигидан олдин ҳам маданий анъаналар мавжуд бўлган: асарлар таржима қилинган, қўлёзмалар кўчирилган, турли кутубхоналар ташкил этилган[3].
Муҳаммад Раҳимхон ИИ, шарқнинг бошқа ҳукмдорлари сингари, шариат қонунларининг ҳомийси бўлишга интилган. Хоразм саройи тарихчиси, шоир Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг ёзишича, Хива шаҳрида унинг қошида ўн бешдан ортиқ масжид ва мадрасалар қурилган[4]. Мадрасалардан бири унинг шахсий маблағлари эвазига қурилган ва унинг шарафига Муҳаммад Раҳимхон ИИ мадрасаси деб номланган. Бу йилларда тарихчи Огаҳий Хоразм тарихини ёзган. Хоразмнинг машҳур кишилари қаторида бастакор, хаттот, рассом Комил Хоразмий (1825–1899) ҳам бор эди.
Муҳаммад Раҳимхон давридаги Хива хонлари архиви 1873-йилда Петербургга олиб кетилиб, кейинчалик П. П. Иванов томонидан топилган.
1874-йилда Хоразмда Муҳаммад Раҳимхон ИИ ҳомийлигида Отажон Абдалов литографик китобларни чоп этиш бўйича Ўрта Осиёда биринчи босмахона ташкил этади. Унда нашр этилган илк китоблардан бири Алишер Навоийнинг „Хамса“, шоир Муниснинг „Девон“и ва бошқалардир[3].
Вафоти
1910-йилда Муҳаммад Раҳимхон ИИ вафот этди ва ҳокимият тепасига унинг ўғли Асфандиёрхон (1910–1918) келди.
Расмлари
-
Муҳаммад Раҳимхон ИИ
-
Муҳаммад Раҳимхон ИИ
-
Муҳаммад Раҳимхон ИИ
Нашр қилинган асарлари:
- Феруз Муҳаммад Раҳимхон. Не бўлди, ёрим келмади. Тошкент, 1991.
- Феруз Муҳаммад Раҳимхон. Не бўлди, ёрим келмади. Тошкент, 1994.
- Феруз. Элга шоҳу ишққа қул. Тошкент.
Адабиёт
- Раҳим Давлатёр, Матрасул Шўхназар. Феруз. Шоҳ ва шоир қисмати. Тошкент, 1993.
- Аваз Комил. „Гарчи эрурман толеъи Феруз“. „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси, 1994-йил 30-сентабр.
- Жумахўжа Нусратулло, Адизова Иқболой. Феруз адабий муҳити. „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси, 1994-йил 1-июл.
Манбалар
- ↑ Веселовский Н. И., Очерк историко-географических сведений о Хивинском ханстве. Спб, 1877,с.244
- ↑ „Муҳаммад Раҳимхон ИИ – Феруз (1845-1910)“ (2018-йил 15-август). Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 Эркинов 2012.
- ↑ „МУХАММАД РАХИМ-ХАН ИИ – ПРАВИТЕЛЬ ХИВИНСКОГО ХАНСТВА“. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |