Muhtaram
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муҳтарам, Ҳожи Неъматулло, Нозик (тахаллуслари; асл исм-шарифи Мулла Муҳаммад Неъматулла қози Шарафиддин ўғли) (1880— Бухоро — 1920) — шоир ва тазкиранавис. Бухорода таҳсил кўрган. Бухоро амири Аб-дулаҳадхон саройида хизмат қилган. Асосан, форсийда ёзган, кўпроқ тазкираси билан танилган. "Тазкират уш-шу-аро" (1908)си 2 қисм — "Тазкират уш-шуаро" ва "Латойиф улафкор фи радоиф ул-ашъор"дан иборат. Тазкиранинг фақат биринчи қисмининг муаллиф дастхати ва Садр Зиё томонидан кўчирилиб, 59 шоир ҳақида маълумот илова қилинган нусхаси сақланган. Унда ХИХ аср охири ХХ аср бошларида яшаб ижод этган 133 шоир хдқида маълумот берилган. Шоирлар араб алифбоси тартибида жойлаштирилган бўлиб, номлари "алиф"дан "қоф"гача бўлган ҳарфлар билан бошланадиган шоирлар зикр қилинган, қолганларини Садр Зиё тўлдирган. Асар 19—ХХ аср адабий муҳитини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |