Muiniddin Chishtiy
Хожа Муиниддин Муҳаммад Ҳусайний Ҳасан Санжарий Ажмирий Чиштий (Хуросон шаҳри, 1142-йил[1] — 1236-йил Ҳиндистон) – чиштия тариқати муршиди[2].
Муиниддин Муҳаммад Чиштий ўн беш ёшида отасидан етим қолган. Кейин Самарқанд, Нишопур, Бағдод каби шаҳарларни кезиб икки йил Самарқандда ўқиган. Бухоро шаҳрида Мавлоно Ҳусомиддин қўлида таҳсил олган. Нишопурда чиштия тариқати муршиди Усмон Ҳорунийга мурид тушган. Саёҳатлари давомида кўплаб олимлар билан суҳбат қилган. Абдуқодир Ғилоний, Шиҳобиддин Умар ас-Суҳравардий, Юсуф Ҳамадоний, Нажмиддин Кубро, Аҳвадуддин Кирмоний, Абу Саид Табризий ва Носириддин Астрабадийлар билан кўришган. Кейин Ҳиндистонга кўчиб ўтиб ўша ерда муршидлик қилган. Муиниддин Муҳаммад Чиштийни „офтоби мулки Ҳинд“ яъни „Ҳинд диёрининг офтоби“ дея шарафлашади.
Манбалар
- ↑ Оффиcиал Даргаҳ Шариф’с wебсите (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-04 санасида архивланган)
- ↑ Турар, Усмон. Тасаввуф Тарихи. Тошкент: Истиқлол, 1999 — 190-бет. ИСБН ББК 86.38.